Ш. А. Султонов реал секторни давлат томонидан тартибга солиш



Download 65,68 Mb.
bet46/72
Sana20.06.2022
Hajmi65,68 Mb.
#684334
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   72
Bog'liq
Gost 3

Такрорлаш учун саволлар

1. Давлат бюджети – давлат пул ресурсларининг асосий фонди ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг дастаги эканлиги.


2. Солиқлар ва иқтисодий ўсиш ўртасидаги алоқадорликларни тушунтириб беринг?
3. Солиқларнинг вазифалари нималардан иборат?
4. Солиқ имтиёзлари иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш усули ва воситаси эканлигини тавсифлаб беринг?
5. Амортизацияни тезлатиш шаклида имтиёзлар мазмунини ёритиб беринг?
6. ИТТЛИ ни рағбатлантиришда солиқ усуллари ва шакллари қанақа?
7. Ўзбекистонда асосий солиқ имтиёзларини санаб ўтинг?


9-мавзу. Реал секторни тартибга солишда давлатнинг пул-кредит сиёсати воситалари. (4 соат)


1-маъруза машғулоти.
9.1. Пул ва пул муомаласи, пулга бўлган талаб ва пул таклифи.
9.2. Кредит ва банк тизимининг бозор иқтисодиётидаги вазифалари.
9.3. Ривожланган мамлакатларда пул-кредит воситалари орқали иқтисодиётни тартибга солиш муаммолари.


2-маъруза машғулоти.
9.4. Ўзбекистонда пул-кредит сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари.
9.5. Давлатнинг монетар сиёсатининг мазмуни ва йўналишлари, усуллари.
9.6. Ўзбекистонда пул-кредит тизимини тартибга солишни янада такомилаштириш йўллари.


Таянч иборалар: пул, пул муомаласи, пулга бўлган талаб, пул таклифи, кредит, банк тизими, пул-кредит воситалари, монитар тартибга солиш, пул-кредит сиёсати, монетар воситалар, пул-кредит тизими.


Аннотация

Пул-кредит сиёсати давлат иқтисодий сиёсатининг таркибий қисми бўлиб, уни фалсафий категорияга қиёслайдиган бўлсак, у усқуртмага тааллуқлидир. Ҳар қандай жамиятда ҳам давлат бирор-бир мақсадга эришиш, олдига қўйилган вазифалар ва мажбуриятларни бажариш учун молиядан кенг фойдаланади. Пул-кредит сиёсати қўйилган мақсадларни ҳаётга татбиқ этиш учун, бажарилиши лозим бўлган вазифаларни ташкил этишда асосий рол ўйнайди.


Молия сиёсатини иқтисодиётга татбиқ этишда бир нечта умумий ва алоҳида тамойилларга эътибор бериш муҳим ўрин тутади. Молия сиёсатининг умумий тамойиллари кўп, аммо асосийлари этиб қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин:
- объектив иқтисодий қонунларнинг мавжудлиги ва уларнинг доимо ҳаракатда бўлиши;
- муайян тарихий шароитларни ҳисобга олиш тадбирлари;
- молия соҳасидаги маҳаллий ва хориж тажрибаларини уйғунликда олиб боришни таъминлаш;
Молия сиёсатининг алоҳида (махсус) тамойилларига қуйида келтириб ўтилган асосий тамойилларни кўрсатиш мумкин:
- жамиятда молия тизимининг рационал тузилишини таъминлаш;
- молия механизмининг қурилишини мақсадга мувофиқ таъминлаш;
- молия тизимининг барча бўғинларида даромад ва харажатларни мувозанатлаштириш;
- бюджетдаги даромадларнинг харажатлардан юқорилигини таъминлаш мақсадида молиявий резервларни ташкил қилиш;
- асосий молия ресурсларини муҳим ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга йўналтириш мақсадида концентрациялаш;
- салмоқли молия ресурсларини давлат ихтиёрида шакллантириш;
- пул-кредит сиёсати билан молия сиёсатини мувофиқ-лаштириш, яъни бири иккинчисига зиддиятли бўлмасдан, бир-бирига муҳим шарт-шароит яратиши зарур.
Амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар хусусияти ва муддатини эътиборга олиб, молия сиёсати: пул-кредит сиёсати стратегияси ва пул-кредит сиёсати тактикасига бўлинади.
Пул-кредит сиёсати стратегияси - пул-кредит сиёсатининг узоқ муддатли йўналиши бўлиб, иқтисодий ва социал стратегия белгилаб берган улкан масштабли вазифаларни келажакда бажаришни таъминлашни кўзда тутган молиявий тадбирлар йиғиндисидир. Молиявий стратегиянинг ишлаб чиқариш жараёнида молиявий ривожлаштиришнинг асосий йўналишлари таҳлил қилинади, уларнинг фойдаланиш концепциялари шакллантирилади ва молиявий муносабатлар тамойилларини ташкил қилиш белгилаб берилади.
Пул-кредит сиёсати тактикаси - қисқа муддатли ва кичик масштабли молиявий чора-тадбирларни ҳал қилишга қаратилган йўналишлар мужмуасидир. Молиявий тактикада, молиявий стратегияга эришиш мақсадидаги босқичлар кўзда тутилади. У молиявий стратегияга нисбатан эгилувчанлиги, молиявий ресурсларни қайта гуруҳлаш каби хусусиятлари билан ажралиб туради. Хулоса қилиб айтганда, пул-кредит сиёсати тактикаси орқали молия стратегияси қўйган мақсадга тежамкорлик ва самарали йўллардан фойдаланиш орқали иқтисодий натижаларга эришишдир.
Пул-кредит сиёсатининг стратегияси ва тактикаси ўзаро узвий боғлиқликдадир. Стратегия тактик вазифаларни яхши, қулайликда бажарилиши учун муҳим имконият яратиб беради. Давлат сиёсатидан маълумки, республикадаги пул-кредит сиёсати пул-кредит сиёсатининг таркибий қисми бўлиб, иккаласи биргаликда макропул-кредит сиёсатини ташкил қилади. Шунга таянган ҳолда, молия стратегия ва тактикасига бир муайян мисолни келтирамиз. 1994 молия йилининг июл ойидан бошлаб, мустақиллигимизни асосий рамзларидан бири бўлган миллий валюта муомалага киритилди. Миллий валютанинг тўлақонли валюта функцияларини бажариши учун муайян молиявий стратегия ва тактика қабул қилинган. Миллий валютанинг ички ва ташқи конвертациясининг тўлиқлигича таъминланиши пул-кредит сиёсатининг стратегияси ҳисобланади. Ана шу мақсадга эришишда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбир босқичлари пул-кредит сиёсатининг тактикаси бўлади.
Пул-кредит сиёсати инсон фаолиятининг ўзига хос махсус бўлаги сифатида устқурма категориясига хосдир. Жамиятдаги иқтисодий базис ва пул-кредит сиёсати ўртасида узвий боғлиқлик мавжуд. Бир томондан, пул-кредит сиёсати иқтисодий муносабатлар таъсирида вужудга келса, иккинчи томондан иқтисодий базис асосида пайдо бўлиши ва ривожланиши билан бир қаторда, пул-кредит сиёсати маълум мустақилликка ҳам эга бўлади, яъни унда ўзига хос қонун ва мантиқий ривожланиш бор.
Иқтисодий ривожланиш ва социал прогрессга пул-кредит сиёсатининг таъсирини тўлақонли таъминлаш учун илмий асосланган пул-кредит сиёсатини ишлаб чиқиш лозим. Олдинги хўжалик юритиш тажрибаларидан пул-кредит сиёсатининг жамиятдан номутаносиб ажраб қолиши мудҳиш иқтисодий тангликни вужудга келтириши ва ривожланишни сусайтиришлари маълум бўлган. Масалан, режали иқтисоддаги хўжалик юритиш тажрибасида, хўжалик субъектларига нисбатан иқтисодий, молиявий мустақиллик қўлланилмас эди. Корхоналар бюджетга тегишли бўлган мажбурий тўловларни бажарган бўлса ҳам, молия йили охирида унинг ихтиёрида қолган молиявий ресурслар мажбуран давлат бюджетига олиб қўйилар эди.
Бунга қўшимча, юқори ташкилот ҳам ўзига хос тўловларни амалга оширишни талаб қилиб, корхонанинг ташаббускорлик имкониятига тўсиқ бўлар эди. Пировардида, хўжалик субъектлари молиявий ресурслардан самарасиз фойдаланишга ҳаракат қилиб, жамғариш ва инвестицион жараённи амалга оширолмасди. Жамоалаштиришда (кўп ҳолларда мажбурий) қиймат қонунининг борлиги тан олинмасдан келинди (қиймат қонунниинг бузилиши: ўтган бир неча ўн йилликларда аграр соҳанинг жамғармасини баҳо, солиқ ва суғурта тўловлари шаклида мажбуран олиб келинди). Натижада, деҳқоннинг ерга, мулкка бўлган муносабати сўнди ва иқтисодий ташаббускорлиги сусайди.
Пул-кредит сиёсатидан кўзланган асосий мақсадлар ранг-баранг бўлиб, уларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат:
1. Молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш;
2. Молиявий ресурсларнинг ҳажмини ошириш;
3. Жамият ривожланишини молиявий ресурслар билан таъминлаш мақсадида, молиявий ресурсларни ижтимоий баркарорликни саклаган холда жалб қилиш;
4. Мамлакатдаги барча мулк шаклида бўлган тадбиркорлар фаоллигини ошириш мақсадида қулай шароит яратиш;
5. Солиқ тўловчи субъектлар даромадидан бюджет даромадини шакллантиришда, мақсадга мувофиқ ставкаларни жорий этиш ва бошқалар.
Пул-кредит сиёсатининг асосий йўналиши - молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, молиявий тизим соҳалари ўртасида қайта тақсимлаш ва бош йўналишга эга бўлган ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни барқарорлаштириш мақсадида, давлат ихтиёридаги молия ресурсларини марказлаштиришдан иборатдир.
Илмий асосларга таянган ва иқтисодий қонунлар талаби асосида тўғри ташкил қилинган пул-кредит сиёсати ижобий натижалар беради. Унинг аҳамияти шундаки, жамият ва унинг замирида юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг фаровонлиги, турмуш даражаси яхшиланади. Пул-кредит сиёсатини ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш жараёнида, молиявий ресурслардан аҳолининг моддий ва маънавий даражасини ошириш, социал-маданий тадбирларга маблағлар кенгроқ жалб этилади, халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади.
Ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш ва уларни мамлакат ҳудудида мақсадга мувофиқ жойлашишида, пул-кредит сиёсатининг ўрни муҳим аҳамият касб этади. Пул-кредит сиёсати мақсадли дастурларни жойларда бажарилиши учун қулай шарт-шароит яратиб беради. Масалан, меҳнат ресурсларидан жойларда самарали фойдаланиш учун ЎзДЭУ автокорхонасининг Фарғона водийсида қурилиши, шакар заводининг Хоразм воҳасида қурилиши, тўқимачилик корхоналарининг Қашқардарё ва Тошкент вилоятларида қурилишини ташкил қилишда пул-кредит сиёсатининг ўрни беқиёсдир.
Яхши ташкил қилинган пул-кредит сиёсати ҳар бир минтақанинг моддий манфаатдорлигини оширишда, ишлаб чиқаришни тўғри ташкил қилиш ва маҳаллий хом ашё ресурсларидан кам чиқимсиз ва юқори самарали фойдаланишни тўғри йўлга қўяди.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, иқтисодиётни либераллаштириш ва унинг барқарор юқори суръатларда ривожланишини таъминлашга қаратилган кенг қамровли ислоҳотларнинг амалга оширилиши мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор ўсишда давом этишини таъминлади.
Хусусан, 2017 йилда жаҳон миқёсида иқтисодий фаолликнинг кучайиши натижасида ҳалқаро савдо ҳажмларининг ортиши ҳамда жаҳон бозорларида республикамиз асосий экспорт товарлари нархларининг ошиши мамлакатимиз иқтисодиётининг ўсиш суръатларига ижобий таъсир кўрсатди.
Халқаро валюта фондининг 2018 йил январь ойида эълон қилинган жаҳон иқтисодиётининг ривожланиш истиқболлари бўйича қайта кўриб чиқилган ҳисоб-китобларига кўра, 2017 йил якуни бўйича жаҳон иқтисодиётининг ўсиш суръати 3,7 фоизни ташкил қилиб, 2016 йилга (3,2 фоиз) нисбатан 0,5 фоиз бандга юқорироқ бўлди.
Бунда иқтисодий ўсиш суръатларининг 2016 йилга нисбатан тезлашиши дунёнинг 120 та мамлакатида кузатилган бўлиб, уларнинг ҳиссасига жаҳон ялпи ички маҳсулотининг қарийб 75 фоизи тўғри келади. Таъкидлаш жоизки, бундай кенг қамровли иқтисодий ўсиш жаҳон иқтисодиётида 2010 йилдан бери биринчи маротаба кузатилди.
2017 йилда Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари ҳисобланган давлатлар иқтисодиётида ҳам ўсиш суръатларининг 2016 йилга нисбатан юқори бўлиши мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товар ва хизматларга ташқи талабнинг ошишига хизмат қилди.
Ҳисобот йили давомида нефть ишлаб чиқариш ҳажмини чегаралаш бўйича келишувнинг узайтирилиши ва Яқин Шарқда геосиёсий тангликнинг сақланиб туриши сабабли жаҳон бозорида «Брент» маркали нефть нархи 2016 йилга нисбатан 20,5 фоизга ошди. Мазкур омил Россия иқтисодиётининг 2016 йилдаги 0,2 фоизлик пасайишидан сўнг, 2017 йилда 1,5 фоизга ўсишида муҳим роль ўйнади.
Қозоғистонда ҳам 2017 йил якуни бўйича иқтисодий ўсиш суръати 2016 йилга (1,1 фоизлик ўсиш) нисбатан сезиларли даражада жадаллашиб, 4,0 фоизни ташкил этди.
Хитой экспортига ташқи талабнинг ошиши натижасида 2017 йилда мазкур мамлакатда иқтисодий ўсиш суръати 2016 йилдаги 6,7 фоизга нисбатан бироз юқорилаб, 6,9 фоизга етди.
Шунингдек, иқтисодий ўсиш суръатлари Туркияда 3,2 фоиздан 5,1 фоизгача, республикамизга қўшни бўлган ва бугунги кунда ўзаро иқтисодий алоқалар жадал ривожлантириб борилаётган Тожикистонда 6,9 фоиздан 7,1 фоизгача, Туркманистонда 6,2 фоиздан 6,5 фоизгача, Қирғизистонда 3,8 фоиздан 4,5 фоизгача ҳамда Афғонистонда 2,2 фоиздан 6 фоизгача кўтарилди.
Бундан ташқари, ҳисобот йилида жаҳон бозорларида Ўзбекистоннинг асосий экспорт маҳсулотлари қаторига кирувчи олтин нархининг 12 фоизга, мис нархининг 20,7 фоизга ва пахта нархининг 12,8 фоизга ўсиши республикамизнинг ташқи иқтисодий фаолиятдан оладиган даромадларининг ошишини таъминлаб, иқтисодий ўсиш суръатларининг юқори бўлишига хизмат қилди.
Таъкидлаш жоизки, 2017 йилда республикамиз учун қулай ташқи иқтисодий шарт-шароитларнинг шаклланиши иқтисодий ўсиш жараёнларига ижобий ҳисса қўшган бўлса-да, миллий иқтисодиётнинг барқарор ўсиши асосан ички омиллар ҳисобига таъминланди.
2017 йил республикамизда барча соҳаларда кенг қамровли ўзгаришлар ва фаол ислоҳотлар янги даврининг бошланиш йили бўлди. Хусусан, ҳисобот йили давомида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш ҳамда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича ишларнинг фаоллаштирилиши иқтисодий ўсишнинг юқори даражада бўлишида муҳим роль ўйнади.
Шунингдек, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кўп қаватли уй-жойларни, намунали лойиҳалар бўйича шахсий уй-жойларни, муҳандислик коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳажмларининг сезиларли даражада оширилиши ялпи талабнинг ўсишини қўллаб-қувватлаб, иқтисодиётда маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқариш ҳажмларининг юқори суръатларда ўсишига хизмат қилди.
Валюта сиёсатининг либераллаштирилиши муносабати билан миллий валюта айирбошлаш курсининг кескин пасайиши, ташқи савдо фаолиятининг босқичма-босқич эркинлаштирилиши, қўшни давлатлар билан иқтисодий алоқаларнинг кенгайтирилиши ҳамда экспортни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар товар ва хизматлар экспорти ўсишини ва шу орқали реал сектордаги иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватловчи омиллардан бири бўлди.
Ўз навбатида, валюта бозори либераллаштирилгандан кейинги даврда
Марказий банк пул-кредит сиёсатининг фаоллашиши ва самарадорлигининг ошиши, шу жумладан, тижорат банклари ликвидлилигини иқтисодиётнинг кредит маблағларига бўлган ўсиб бораётган эҳтиёжига мос равишда ошириш бўйича чора-тадбирларнинг кўрилиши ҳисобот йилида иқтисодиётнинг ривожланишига ижобий ҳисса қўшди.
Ҳисобот йили давомида республикамиз иқтисодиёти учун ташқи ва ички омилларнинг ижобий шаклланиши натижасида иқтисодиётнинг барча тармоқларида иқтисодий ва инвестициявий фаолликнинг барқарор ошиши кузатилди. 2017 йил якуни бўйича мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) реал ўсиш суръати 5,3 фоизни, унинг номинал ҳажми эса 249,1 трлн. сўмни ташкил этди. ЯИМнинг аҳоли жон бошига ҳисобланган миқдори эса 2016 йилга нисбатан реал ҳисобда 3,6 фоизга ўсиб, 7 692 минг сўмни ташкил этди.

Download 65,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish