МАВЗУЛАР БЎЙИЧА МАТН АННОТАЦИЯСИ ВА ОХИРГИ ЯНГИЛИКЛАР
1-мавзу. “Реал секторни давлат томонидан тартибга солиш” фанининг предмети, таҳлил усуллари ва мақсадлари. (2 соат)
1.1. “Реал секторни давлат томонидан тартибга солиниши” курсига кириш
1.2. Иқтисодиётга давлатнинг аралашуви ва иқтисодиётни давлат томонидан бошқаришнинг зарурати.
1.3. Давлатнинг иқтисодий функциялари ва иқтисодиётни тартибга солишдан кўзланган мақсадлари.
1.4. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш усулларини ўрганишнинг методологик масалалари.
Таянч иборалар: давлат, тартибга солиш, давлатнинг аралашуви, бошқариш, тартибга солиш усуллари, иқтисодий функциялар, бошқариш зарурати.
Аннотация
Ҳозирги даврда бозор иқтисодиёти кўпчилик мамлакатлар учун хос бўлиб, у ҳар хил даражада ва ўзига хос хусусиятлар билан амал қилмоқда ва ривожланмоқда. Бу иқтисодиётнинг амал қилиш механизми асрлар давомида шаклланиб, ҳозирги даврда маданийлашган шаклни касб этди ва кўпгина мамлакатларда ҳукмрон иқтисодий тизимга айланди. Мазкур иқтисодиётнинг барқарорлиги узоқ даврли иқтисодий эволюция давомида унинг амал қилишининг асосий қоидалари сақланиб қолиши билан изоҳланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони асосида жамиятнинг асосий йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилди ва уни амалга ошириш ишлари бошланди.
Хусусий мулкнинг пайдо бўлиши ва ижтимоий меҳнат тақсимотининг рўй бериши бозор иқтисодиётининг келиб чиқиши ва мавжуд бўлишинг умумий шарти ҳисобланади. Хусусий мулкчилик ва меҳнат тақсимоти ижтимоий хўжаликнинг товар шаклини тақозо қилади, товар ишлаб чиқаришнинг мавжуд бўлиши ўз-ўзидан пул муомаласи, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмолнинг бозорга оид хусусиятини кўзда тутади. Товар ишлаб чиқаришнинг ривожланиши бозор иқтисодиёти тараққиётининг асосини ташкил этади.
Ишлаб чиқаришнинг мустақиллиги, тадбиркорлик эркинлиги, ресурслар эркин алмашинувининг таъминланиши бозор иқтисодиётини самарали амал қилишининг асосий шартлари бўлиб ҳисобланади. Товар ишлаб чиқарувчи қанчалик мустақил бўлса, бозор ҳам шу даражада яхши ривожланади. Эркин айирбошлаш товар ишлаб чиқарувчи фаолиятининг нисбатан самарали йўналишларини кўрсатиб берувчи эркин нархларнинг шаклланишига имкон яратади.
Бозор иқтисодиёти субъектлари таркибига тадбиркорлар ҳам, ишчилар ҳам, истеъмолчилар, капитал эгалари ва қимматли қоғозлар эгалари ҳам киради. Одатда, бозор хўжалигининг барча асосий субъектлари учта гуруҳга бўлинади: уй хўжаликлари, корхоналар (тадбиркорлик сектори) ва давлат сектори.
Уй хўжаликлари доирасида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида яратилган товар ва хизматлар истеъмол қилинади. Бозор иқтисодиётида уй хўжаликлари мулк эгаси ҳамда ишлаб чиқариш омилларини етказиб берувчилар ҳисобланади. Иқтисодий ресурсларни сотишдан олинган пул даромадлари шахсий эҳтиёжни қондириш учун сарфланади.
У иш юритиш учун ўз капиталини ёки қарз олинган капитални ишга солишни тақозо этади, бу капиталдан олинган даромад ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш учун сарфланади. Тадбиркорлар товар хўжалигида товар ва хизматларни етказиб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |