Ш. А. Султонов реал секторни давлат томонидан тартибга солиш



Download 65,68 Mb.
bet35/72
Sana20.06.2022
Hajmi65,68 Mb.
#684334
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   72
Bog'liq
Gost 3

Давлат сектори – ўз олдига фойда олишни мақсад қилиб қўймаган, асосан иқтисодиётни тартибга солиш вазифасини амалга оширадиган турли бюджет ташкилотлари ва муассасаларининг мажмуи.
Ҳар қандай бозор иқтисодиётини тартибга солиш механизми асосан тўртта таркибий қисмдан иборат бўлади: нарх, талаб, таклиф, рақобат.
Нархлар нисбати ўзгариб туради, шунинг учун нарх, ишлаб чиқарувчи учун ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгариши зарурлигини аниқлашда йўл кўрсаткич бўлиб хизмат қилади. Талаб ва таклиф ҳамда рақобатчилик муҳитидаги ўзгаришлар, ўз навбатида, нархлардаги ўзгаришларни келтириб чиқаради.
Ҳозирги замон бозор хўжалиги иқтисодиётдаги хусусий ва давлат секторларининг ўзаро алоқасига асосланади. Иқтисодиётга таъсирнинг интенсивлиги даражаси ҳамда давлат томонидан ҳал этилувчи устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда, замонавий бозор иқтисодиётининг қуйидаги моделлари фарқланади.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш назариялари фанининг предмети – бозор иқтисодиёти шароитида жамиятнинг чексиз эҳтиёжларини қондириш мақсадида товар ва хизматларни яратиш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни, самарали фаолият кўрсатиш қонун-қоидаларини ўрганишдан иборат, деб айтиш мумкин.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш назариялари фани предметини ўрганишда унга тааллуқли мавзуларни алоҳида бўлимларга ажратилиши мазкур муаммолар тўғрисида янада кенгроқ, изчил ва тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш имконини беради. Шунга кўра, бакалавриат йўналишидаги талабалар учун мўлжалланган «Иқтисодиёт назарияси» дарслигида тўртта асосий бўлим ажратиб олган эдик: иқтисодий тараққиётнинг умумий асослари; бозор иқтисодиёти назарияси; миллий иқтисодиёт (макроиқтисодиёт)нинг амал қилиш ва ривожлантириш қонуниятлари; жаҳон хўжалиги.3 Кўпчилик дарслик ва ўқув қулланмаларда мавзуларни бўлимларга ажратишда маълум даражада эркинлик мавжуд бўлсада, мазмун ва моҳият жиҳатидан умумий тавсиф касб этувчи ёндашувлар ҳам учрайди. Шулардан бири – иқтисодий ҳодиса ва жараёнларни ўрганишга иқтисодиётнинг турли даражаларидан келиб чиққан ҳолда ёндашув ҳисобланади.
Ҳозирги замон иқтисодий адабиётларида бу фаннинг тўртта асосий вазифаси ажратиб кўрсатилади:
1) билиш вазифаси - ҳар қандай фан каби Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш назариялари фани ҳам фундаментал аҳамиятга эга: жамиятда инсонларнинг ўзаро иқтисодий муносабатларини тадқиқ этиб, улар тўғрисидаги фикрларимизни кенгайтиради;
2) амалий вазифа – амалий иқтисодиётнинг асосий мақсади чекланган ресурслардан унумли фойдаланиб иқтисодий ўсишни таъминлаш ва шу асосда ўсиб борувчи эҳтиёжларни қондира боришдан иборат. Шу мақсаддан келиб чиқиб, чекланган турли хил ресурсларнинг ҳар бир бирлиги эвазига кўпроқ товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни таъминлаш, ҳар бир фаолият тури бўйича харажатлар миқдори билан эришилган самара, яъни товар ва хизматлар миқдорини таққослаш, ресурслардан унумлироқ фойдаланиш йўлларини топишдан иборатдир;
3) услубий вазифаси – Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш назариялари фанининг ўзи, таҳлили ва унинг тамойиллари, олинган хулосалар, тадқиқ этилаётган иқтисодий қонунлар бошқа ижтимоий ва тармоқ фанлари учун услубий асос бўлиб хизмат қилади;
4) ғоявий-тарбиявий вазифаси – ушбу вазифа шундан иборатки, унинг ёрдамида талабалар, мутахассислар ва иқтисодиёт илми ўрганувчиларнинг илмий дунёқарашини шакллантиради, миллий истиқлол ғоясини талаба ёшлар онгига сингдиради, уларни миллат манфаатлари йўлида иқтисодиётни ривожлантириш, миллий маҳсулотни кўпайтириш, миллий пул қадрини ошириш, миллий товарларни жаҳон миқёсида бозоргир бўлишини таъминлаш, мамлакат аҳолисининг турмуш даражасини кўтариш руҳида тарбиялайди.



Download 65,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish