Ш. А. Султонов реал секторни давлат томонидан тартибга солиш



Download 65,68 Mb.
bet19/72
Sana20.06.2022
Hajmi65,68 Mb.
#684334
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   72
Bog'liq
Gost 3

Мавзулар номи

Аудитория соатлари

Мустақил
таълим

Жами

жами

шу жумладан:

Маъруза

Амалий
(семинар)



1

2

3

4

5

6

7

4-семестр




1.

“Реал секторни давлат томонидан тартибга солиш” фанининг предмети, таҳлил усуллари ва мақсадлари

2

2







2

2.

Реал секторни давлат томонидан тартибга солишнинг назарий асослари.

2

2







2




3.

Иқтисодий ислоҳотлар ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш механизмининг шаклланиши

4

2

2




4




4.

Ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштириш ва бошқариш-иқтисодиётни тартибга солиш воситаси.

2

2




2

4




5.

Ижтимоий-иқтисодий ривожланишни дастурлаш, прогнозлаштириш ва режалаштириш.

4

2

2

2

6




6.

Иқтисодиётда монополияга қарши сиёсат ва рақобатни ривожлантириш.

4

2

2

2

6




7.

Бозор иқтисодиётида нархнинг регуляторлик вазифаси ва давлатнинг нарх ҳамда инфляцияга қарши сиёсатлари.

6

4

2

2

8




8.

Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг бюджет-солиқ сиёсати воситалари.

4

2

2

2

6




9.

Иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг пул-кредит сиёсати воситалари.

6

4

2

2

8




10.

Жамиятнинг ижтимоий соҳаси ва давлатнинг ижтимоий сиёсати.

2

2




2

4




11.

Давлатнинг иқтисодий хавфсизликни таъминлаш вазифалари.

4

2

2

2

6




12.

Давлатнинг таркибий-инвестициявий сиёсати.

2

2




2

4




13.

Аграр соҳани давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб – қувватлаш

4

2

2

2

6




14.

Ўзбекистонда кичик бизнс ва

хусусий тадбиркорлик фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши.
4

2

2

2

6




15.

Давлатнинг минтақавий сиёсати ва ҳудудлар ривожланишининг истиқболлари.

4

2

2

2

6




16.

Давлатнинг табиий ресурслардан фойдаланиш жараёнларини тартибга солиши ва экология

соҳасидаги сиёсати.
2

2




2

4




17.

Ўзбекистонда ташқи иқтисодий фаолиятнинг давлат томонидан тартибга солиниши

4

4




2

6




Жами



60

40

20

28



88







1-мавзу. “Реал секторни давлат томонидан тартибга солиш” фанининг предмети, таҳлил усуллари ва мақсадлари. Иқтисодиётни бошқаришнинг бозор механизми, унинг фаолият соҳаси. Фаолият соҳасининг чегаралари. Иқтисодиётга давлатнинг аралашуви ва иқтисодиётни давлат томонидан бошқаришнинг зарурати. Фақат бозор ёки бозор механизми орқали тартибга солиб бўлмайдиган ижтимоий ва такрор ишлаб чиқариш жараёнлари. Давлат бажариши шарт бўлган ижтимоий- иқтисодий функциялари ва вазифалари.Иқтисодиётни давлат томонидан бошқаришдан кўзланган асосий мақсадлар. Иқтисодий сиёсат тушунчасининг мазмуни. Иқтисодий сиёсат элементлари ва тамойиллари. Иқтисодий сиёсат технологиялари. Иқтисодий соҳани бошқариш ва тартибга солишнинг маъмурий ва иқтисодий усуллари ва воситалари. Иқтисодий сиёсат мақсадлари. Иқтисодиётни бошқариш ва тартибга солишнинг самарали тизимини яратиш. Сиёсий ва иқтисодий стратегия. Иқтисодий сиёсат турларининг классификацияси. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози даврида иқтисодиётни тартибга солинишнинг ўзига хос йўли.
2-мавзу. Реал секторни давлат томонидан тартибга солишнинг назарий асослари. Меркантилизм мактаби намоёндалари ва физиократ мактаби асосчиси Франсуа Кэненинг иқтисодиётни бошқаришда давлатнинг роли ҳақидаги назарий қарашлари. Иқтисодий ривожланишда давлатнинг ўрни ҳақида Англия классик сиёсий иқтисод намоёндалари концепцияси. Иқтисодий либерализм, иқтисодий ривожланишда давлатнинг роли муаммолари ва унинг мазмуни. 1929-1933 йиллардаги жаҳон иқтисодий инқирози сабоқлари ва инқирозга учраган иқтисодий либерализм назариясида иқтисодиётни ривожлантиришнинг бозор механизми ўрни ҳақида. Давлатнинг иқтисодий роли ва сиёсати ҳақидаги қарашлар борасида Кейнс инқилоби. Иқтисодиётни давлат томонидан бошқариш усуллари ва шакллари бўйича Кейнс концепциясининг асосий мазмуни. Иқтисодий ривожланишни бошқаришда давлатнинг роли ҳақида замонавий назария. Замонавий назарияда икки муқобил мактабларнинг аралашиши: янги консерватор ва янги кейнсчилик. Монетар назария ва сиёсатнинг иқтисодиётни тартиблаш воситалари. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг келиб чиқиш сабаблари ва хусусиятлари.
3-мавзу. Иқтисодий ислоҳотлар ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш механизмининг шаклланиши. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш механизми. Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар мақсади ва стратегияси. Давлатнинг бош ислоҳотчи сифатидаги вазифалари. Собиқ тоталитар тузумнинг иқтисодиётни бошқариш органлари ва уларнинг марказлаштирилган, маъмурий-буйруқбозлик бошқариш усулларининг салбий оқибатлари. Ўзбекистонда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида институционал( маъмурий) ислоҳотларининг зарурлиги ва мақсади. Институционал(маъмурий) ислоҳотларнинг асосий йўналишлари. Иқтисодиётни давлат томонидан бошқаришнинг янги тизимининг яратилиши. Давлатнинг иқтисодиётни тартибга солишга қаратилган янги стратегияси ва сиёсатининг мақсади, вазифалари ва асосий йўналишлари. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози давом этаётган шароитда Ўзбекистонда давлат иқтисодий сиёсатининг иқтисодиётни тартибга солиш механизми фаолиятининг ижобий натижалари.
4-мавзу. Ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштириш ва бошқариш-иқтисодиётни тартибга солиш воситаси. Давлат мулки ва тадбиркорлиги. Иқтисодий сиёсатда давлат мулкининг ўрни ва аҳамияти масаласи. Давлат мулкининг бозор иқтисодиётини давлат томонидан тарибга солишдаги ўрни ва аҳамияти. Иқтисодиётнинг давлат ва хусусий секторларининг ўзаро алоқадорлиги ҳамда таъсири. Давлат тадбиркорлиги ва унинг иқтисодиётни тартибга солишдаги ўрни ва аҳамияти. Ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштиришнинг мақсади ва босқичлари. Давлат мулкини хусусийлаштиришнинг ҳозирги босқичининг ўзига ҳос ҳусусиятлари.Давлат мулкини бошқариш. Давлат мулкининг хусусий сектор ривожланишини қўллаб-қувватлашдаги аҳамияти. Давлат ҳариди ва унинг ички бозорни, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришдаги аҳамияти. Хусусий мулк ва мулкчилик муносабатларининг давлат томонидан ҳимоя қилиниши ва кафолатланиши. Давлат мулкини хусусийлаштириш ва бошқариш самарадорлигини ошириш йўллари.

Download 65,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish