Ш. А. Сайдуллаев


ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ: ТУШУНЧАСИ, ТУЗИЛИШИ, ДАРАЖАЛАРИ



Download 360 Kb.
bet6/10
Sana23.02.2022
Hajmi360 Kb.
#135716
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
8-мавзу маърузалар матни

8.4. ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ: ТУШУНЧАСИ, ТУЗИЛИШИ, ДАРАЖАЛАРИ

Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этиш, ҳуқуқий нормаларни бажариш, ҳуқуқий талабларни билиш ҳамда уларга ҳурмат билан муносабатда бўлишга оид барча масалалар кишиларнинг ҳуқуқий маданияти даражасига боғлиқдир. Жамиятнинг ҳуқуқий устқурмасида ҳуқуқий маданият ҳодисаси, ҳуқуқий ҳаётнинг даражаси алоҳида ўрин тутади.


Ҳуқуқий маданият – бу кишиларнинг ҳуқуқий билим даражаси, ҳуқуққа нисбатан онгли муносабати, ҳуқуқни ҳурмат қилиши ва унга риоя қилишидир. Ҳуқуқий маданият жамият умумий маданиятининг узвий таркибий қисмидир. Шу боис ҳуқуқий маданият деганда жамиятнинг ҳуқуқий ҳаёти, унинг ҳуқуқий воқелиги, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳуқуқий онг ривожида эришилганлик даражасини ифодаловчи маънавий-ахлоқий ва ҳуқуқий қадриятлар тизими ҳамда унга мувофиқ тарзда қарор топадиган қонунга итоатгўйлик ва мамлакатда ҳуқуқий-тартибот муҳитини ўрнатиш учун ижтимоий муносабат­ларни тартибга солишнинг амалга оширилиши тушунилади.
Субъектив таркибига кўра шахс (индивидуал), гуруҳ, жамият ҳуқуқий маданиятларини кўрсатиб ўтиш мумкин.
Шахc хуқуқий маданияти ҳуқуқни ҳурмат қилиш, ҳуқуқдан лозим даражада хабардорликни назарда тутади. Ҳуқуқий маданиятга эга шахc: 1) юридик нормаларни муайян даражада билиши; 2) ижобий ҳуқуқий онг эгаси бўлиши, яъни ҳуқуқни ҳурмат қилиши; 3) ҳуқуқни ҳурмат қилишга асосланган хулқ-атвор билан тавсифланади.
Гуруҳ ҳуқуқий маданияти айрим ижтимоий гуруҳларга, хусусан, профессионал юристларга хос. У мазкур гуруҳнинг ҳуқуқий онгига боғлиқ. Унга жамиятда эътироф этилган ҳуқуқий қадриятлар, айрим шахсларнинг ҳуқуқий интилишлари бевосита таъсир кўрсатади.
Жамиятнинг ҳуқуқий маданияти – бу жамият яратган маънавий қадриятларнинг таркибий қисмидир. У ўз ичига ҳуқуқий мулоқот ва ижтимоий муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ хулқ-атвор ҳамда ҳаракатларнинг барча турларини қамраб олади. У ижтимоий онг даражаси, қонунчиликнинг ҳолати ва хусусияти, мамлакатда мавжуд ҳуқуқий тартиботнинг мустаҳкамлик даражаси билан белгиланади. Жамиятнинг ҳуқуқий маданияти аҳолининг умумий маданий даражаси билан бевосита боғлиқ бўлиб, аҳоли маданиятининг сиёсий, маънавий, эстетик ва бошқа турлари билан ўзаро алоқадор ҳамда инсон (фуқаро) ҳуқуқлари ва эркинликларининг тўлиқлиги, ривожланганлиги ва таъминланганлиги; қонунийлик ва ҳуқуқий тартибот ҳолати; жамиятда юридик фан ва юридик таълимнинг ривожланиш даражаси билан тавсифланади.
Юқоридагилар билан бирга, субъектларнинг ҳуқуқий маданияти савияси (даражаси)га кўра унинг одатдаги, профессионал (касбий), назарий турларини кўрсатиб ўтиш мумкин.
Одатдаги даража ҳуқуқий маданият кишиларнинг кундалик ҳаёти доираси билан чегараланади. Кишилар ундан ўз кундалик фаолиятида субъектив ҳуқуқларни рўёбга чиқариш, зиммаларига юклатилган вазифаларни бажаришда фойдаланади.

Download 360 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish