Ш. А. Сайдуллаев


 Ҳуқуқ ва ахлоқ нормалари ифода этиш шаклига кўра фарқ қилади



Download 288 Kb.
bet6/13
Sana23.02.2022
Hajmi288 Kb.
#143392
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
7-мавзу маърузалар матни (2)

3. Ҳуқуқ ва ахлоқ нормалари ифода этиш шаклига кўра фарқ қилади. Агар ҳуқуқ нормалари давлатнинг махсус юридик ҳужжатлари (қонунлар, фармонлар, қарорлар)да мустаҳкамланиб, умуман кенг кўламли ва кенг тармоқли қонунчи­ликни ташкил этувчи тегишли кодекслар, тўпламлар, низомларда гуруҳларга ажратилиб, тартибга солинса, ахлоқий нормалар эса бундай аниқ ифодага эга бўлмайди. Ахлоқ нормалари ва қоидалари жамият турли қатламлари ва гуруҳларида муайян ижтимоий шарт-шароитлар таъсирида вужудга келар экан, кейинчалик у кенг тарқалади ҳамда барқарор хулқ-атвор қоидаларга айланади. Бунда бирон-бир ахлоқ нормасининг юзага келиш вақтини ҳам, сабабини ҳам, тартибини ҳам ва унинг амал қилиш муддатини ҳам аниқ кўрсатиш мумкин эмас.
4. Ахлоқ ва ҳуқуқ нормалари кишилар онгига таъсир этиш хусусияти ва усулларига кўра бир-биридан фарқ қилади. Агар ҳуқуқ нормалари субъектлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни уларнинг юридик ҳуқуқ ва маж­буриятлари – ҳаққонийлик ва ноҳақлик, қонунийлик ва ғайриқону­нийлик, жазоланиш ва жазоланмаслик нуқтаи назаридан тартибга соладиган бўлса, ахлоқ инсон қилмишларига эзгулик ва ёвузлик, мақтов ва қоралаш, ҳалоллик ва нопоклик, олийжаноблик ва паст­кашлик, виждон, ор-номус, бурч нуқтаи назаридан ёндашади.
5. Ҳуқуқ ва ахлоқ нормалари уларни бузганлик учун жавобгарлик моҳияти ва тартиби бўйича бир-биридан фарқ қилади. Ҳуқуқбузарлик ҳаракатлари оддий жавобгарликни келтириб чиқарибгина қолмай, балки махсус-юридик жавобгарликни ҳам юзага келтиради. Айни пайтда жазо тайинлаш тартиби қонун билан қатъий белгилаб қўйилади. Ахлоқ қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик мутлақо бошқа оқибатларга олиб келади. Бу ерда аниқ бир жазо чораси кўзда тутилмайди. Бериладиган жазо қоидабузарни ахлоқий қоралаш, унга танбеҳ бериш, жамоатчилик таъсири чораларини қўллашда ифодал­анади.
6. Ҳуқуқ ва ахлоқ нормалари амал қилиш соҳалари бўйича фарқ қилади. Ахлоқий макон ҳуқуқий макондан анча кенгдир. Маълумки, ҳуқуқ ижтимоий ҳаётнинг кўп қирраларини четда қолдириб, унинг энг муҳим соҳаларинигина тартибга солиб боради. Ҳуқуқдан фарқли ўлароқ, ахлоқ жамият ҳаётининг деярли барча соҳаларига тааллуқли бўлади.

Download 288 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish