. Кашф этилган 109 та элементдан кўпчилиги (83 таси) металлар ҳисобланади. Агар Д. И. Менделеевнинг элементлар даврий системасида бериллийдан астатга томон диагонал ўтказилса, у ҳолда диагоналнинг ўнг томони юқорисида металлмас элементлар (ёнаки группача элементлари бундан мустасно), чап томон пастида — металл хоссага эга бўлган элементлар (ёнаки группачаларнинг элементлари ҳам шуларга тааллуқли) бўлади. Диагонал яқинига жойлашган элементлар (масалан, Be, Al, Ti, Ge, Nb, Sb ва б.) икки хил хоссали бўлади. Элементларнинг оилаларга бўлинишига асосланиб, металл элементларга I ва II группачаларнинг s- элементлари, d- ва f- элементлар, шунингдек, бош группачалардаги р- элементлар III (бордан ташқари), IV (Ge, Sn, Pb), V (Sb, Bi) ва VI (Po) киради. Кўриниб турибдики, энг типик металл элементлар даврларнинг (иккинчидан бошлаб) бошланиш қисмида жойлашган. - . Кашф этилган 109 та элементдан кўпчилиги (83 таси) металлар ҳисобланади. Агар Д. И. Менделеевнинг элементлар даврий системасида бериллийдан астатга томон диагонал ўтказилса, у ҳолда диагоналнинг ўнг томони юқорисида металлмас элементлар (ёнаки группача элементлари бундан мустасно), чап томон пастида — металл хоссага эга бўлган элементлар (ёнаки группачаларнинг элементлари ҳам шуларга тааллуқли) бўлади. Диагонал яқинига жойлашган элементлар (масалан, Be, Al, Ti, Ge, Nb, Sb ва б.) икки хил хоссали бўлади. Элементларнинг оилаларга бўлинишига асосланиб, металл элементларга I ва II группачаларнинг s- элементлари, d- ва f- элементлар, шунингдек, бош группачалардаги р- элементлар III (бордан ташқари), IV (Ge, Sn, Pb), V (Sb, Bi) ва VI (Po) киради. Кўриниб турибдики, энг типик металл элементлар даврларнинг (иккинчидан бошлаб) бошланиш қисмида жойлашган.
- Металларнинг атомларида ташқи энергетик қобиқда, одатда, биттадан учтагача ва фақат оз сондаги у қадар типик бўлмаганларида еттитагача электрон бўлади. Уларнинг атомлари, одатда, катта радиусли бўлади. Металларнинг атомлари металлмасларнинг атомларидан фарқ қилиб ташқи электронларини осон беради, яъни кучли қайтарувчилар ҳисобланади. Шу сабабли металларнинг атомлари мусбат зарядланган ионларга айланади. Атомлардан ажралиб чиққан электронлар металларнинг мусбат зарядланган ионлари орасида бирмунча эркин кўчиб юра олади. Бу заррачалар орасида боғланиш вужудга келади, яъни электронлар кристалл панжаранинг тугунларида жойлашган мусбат зарядланган ионларнинг алоҳида қаватларини гўё бир-бирига ёпиштиради. Модомики, электронлар тўхтовсиз ҳаракатда экан, улар мусбат зарядли ионлар билан тўқнашганда бу ионлар нейтрал атомларга, сўнгра эса оксидланган ионларга айланади ва ҳоказо.
Do'stlaringiz bilan baham: |