28
Ҳар ойда ягона ер солиғи харажати тан олинган вақтда, январ-август
ойларининг охирги саналарида ушбу суммага фермер хўжалиги
бухгалтериясида қуйидаги ўтказмалар амалга оширилади:
Дебет 9820 – ―Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар (ягона ер
солиғи)‖ – 677 минг сўм;
Кредит 6240 – ―Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича
кечиктирилган мажбуриятлар (ягона ер солиғи)‖ – 677 минг сўм.
Август ойининг охирида 6240 – ―Солиқлар ва мажбурий тўловлар
бўйича кечиктирилган мажбуриятлар (ягона ер солиғи)‖ счѐтида ҳисобот
даврининг саккиз ойи якунланганлиги учун йиллик ягона ер солиғи
суммасининг 67 фоизи, яъни 5416 (677 × 8) минг сўм мажбурият сифатида
тўпланади. Аммо, Солиқ кодексига кўра 1 сентябрига қадар фермер
хўжалигидан йиллик солиқ суммасининг 30 фоизини тўлаш
талаб
этилганлиги сабабли, сенятбр ойининг бошида йиллик солиқ суммасининг
30 фоизига, яъни 2437,2 минг сўмга қуйидагича бухгалтерия ўтказмалари
берилади:
Дебет 6240 – ―Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича
кечиктирилган мажбуриятлар‖ (ягона ер солиғи)‖ – 2437,2 минг сўм;
Кредит 6410 – ―Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ягона ер солиғи)‖ –
2437,2 минг сўм.
Мазкур бухгалтерия ѐзувидан сўнг 6240 – ―Солиқлар ва мажбурий
тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар‖ (ягона ер солиғи)‖ счѐтида
ҳисобот даврининг саккиз ойига тегишли бўлган, лекин тўлаш талаб
этилмаган 2978,8 (5416 – 2437,2) минг сўм кечиктирилган солиқ
мажбуриятлари қолади.
Тўлов
муддати келганлиги боис, ҳисобга олинган 30 фоиз ягона ер
солиғи суммаси бюджетга ўтказиб берилганда эса бухгалтерия ҳисобида
қуйидагича акс эттирилади:
Дебет 6410 – ―Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ягона ер солиғи)‖ –
2437,2 минг сўм;
Кредит 5110 – ―Ҳисоб-китоб счѐти‖ – 2437,2 минг сўм.
Ҳисобланган ягона ер солиғи йилнинг қолган қисмида ҳам шу
тартибда ҳисобга олинади. Фақатгина 1 декабрга қадар йиллик солиқ
суммасини қолган барча қисми тўлиқ тўлаб берилиши белгиланганлиги
сабабли, ягона ер солиғининг бир қисми бюджетга тўланган бўнак
сифатида юзага келади. Яъни, агар ноябр ойида ягона ер солиғининг
қолган қисми тўлиқ тўлаб берилса, декабр ойига тегишли солиқ
суммаси
677 минг сўм бўнак хусусиятига эга бўлади. Бу эса, бухгалтерия ҳисобида
қуйидагича ҳисобга олинади:
1). Ягона ер солиғининг декабр ойигача харажат сифатида тан
олиниб, ҳисобга олинган солиқ суммаси бюджетга ўтказилганда – 5009,8
минг сўм:
29
Дебет 6410 – ―Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ягона ер солиғи)‖ –
5009,8 минг сўм;
Кредит 5110 – ―Ҳисоб-китоб счѐти‖ – 5009,8 минг сўм.
2). Декабр ойига тегишли 677 минг сўм бюджетга тўланган ягона ер
солиғининг суммасига:
Дебет 4410 – ―Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак
тўловлари (ягона ер солиғи)‖ – 677 минг сўм;
Кредит 5110 – ―Ҳисоб-китоб счѐти‖ – 677 минг сўм.
Декабр ойи охирида бўнак сифатида ҳисобга олинган ягона ер
солиғи суммаси қуйидаги ўтказма билан харажатларга ўтказилади:
Дебет 9820 – ―Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар (ягона ер
солиғи)‖ – 677 минг сўм;
Кредит 4410 – ―Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак
тўловлари (ягона ер солиғи)‖ – 677 минг сўм.
Агарда ҳисобот йилининг 1 декабригача йил учун ҳисобланган ягона
ер солиғи суммасининг ҳали тўлаб берилмаган қисми, яъни 6240 –
―Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар‖
(ягона ер солиғи)‖ счѐтининг кредитида
жамланган кечиктирилган
мажбуриятлар мавжуд бўлса, улар тўлалигича йил охирида 6410 –
―Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ягона ер солиғи)‖ счѐтининг кредитига
ўтказилади.
Хулоса қилиб айтганда, ягона ер солиғи бўйича ҳисоб-китобларни
бухгалтерия ҳисобида юқоридаги каби ҳисобга
олиш ва молиявий
ҳисоботларда тўғри акс эттириш маълумотлардан фойдаланувчиларни
аниқ ва ишончли ахборот билан таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: