Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова



Download 4,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/217
Sana25.02.2022
Hajmi4,19 Mb.
#257549
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   217
Bog'liq
Dostmuhamedova, Nishanova - Yosh davrlari va pedagogik psixologiya

 
 


3.
2. Гўдаклик даврида жисмоний ва психик тараққиётнинг 
кечиши 
Гўдаклик даври - бу боланинг ҳимоясиз, кам ҳаракат, атрофидаги 
ҳодисаларга жуда кам реакцияси бўлган боладан жуда жадал равишда 
ривожланадиган, фаол, тез илғайдиган, ҳаракатчан, ёрдамга чақира 
оладиган қувноқ болага айланиш давридир. Гўдак ёшидаги бола ҳам 
жисмонан, ҳам психик, ҳам ижтимоий жиҳатдан жуда тез ривожланади. У 
қисқа вақт ичида катталар билан муносабат ўрнатади, предметларни 
ушлашга ва улардан фойдаланишга ўрганади. У атроф-оламдаги 
нарсаларни кузатади, предметларни қўли билан ушлаб, уларни 
қандайлигини билишга интилади, товушларга эътибор беради ва 
предметларни ҳаракатлантириш ёрдамида шу товушларни ўзи 
яратишга ҳаракат қилади. У ўз онаси ва бошқа яқинлари билан эмоционал 
муносабатга киришади. Жуда қисқа вақт ичида, катталарнинг яқин 
келишидан қувонадиган болага айланади. 
Илк ёшдаги боланинг ҳаракат фаолияти унинг ривожланиш даражасини 
ва нерв тизимининг функционал ҳолатини акс эттиради. 
Н.Д. Левитовнинг 
кўрсатишича, янги ҳаракатларни эгаллаш анализаторларнинг ривожланиши 
билан чамбарчас боғлангандир, зотан кичкина бола оламни сезиш ёрдами 
билан биладиган мавжудот бўлганлиги сабабли, ҳаракатларнинг ўз вақтида 
тараққий этиши боланинг умумий психик тараққиётини кўрсатувчи омил 
бўлиб хизмат қилади. Илк ёшдаги болаларнинг мускуллари жуда бўш 
бўлади. 
Гўдаклик ёшида болаларни ҳаракат кўникмалари, айниқса қўл ва 
оёқларнинг мураккаб сенсор координатлашган ҳаракатлари тез шаклланади. 
Бу ҳаракатлар кейинчалик болаларни билиш ва ақлий қобилиятларини
юзага келишида жудаям сезиларли роль ўйнайди. Бола қўл ва оёқ 
ҳаракатлари ҳисобига олам ҳақида ахборотларни аҳамиятли қисмини 
олади. Қўлнинг мураккаб ҳаракатлари идрокнинг бирламчи шаклига
киради ва одамнинг ақлий фаолиятини мукаммаллашувини таъминловчи
унинг ажралмас қисмига ақланади. Бола қўлининг катта импульсив
фаоллиги ҳаётининг биринчи ҳафтасида намоён бўлади. Бу фаоллик
қўлларни силкитиш, ушлаш, бармоқлар ҳаракатларини ўз ичига олади. Бола
3-
4 ойлигида предметларга қўл узата бошлайди, каталарнинг ёрдами билан 
ўтиради. 5 ойлигида у ҳаракатсиз предметларни қўли билан ушлай олади. 
Бола ҳаракатланаётган нарсани кузата бошлайди. У турли овозларга, 
жумладан, катталарнинг товушларига эътибор бера бошлайди. 


Гўдаклик давридаги боланинг ҳаёти тўлиқ катталар билан 
ҳамкорлиқдаги эмоционал муносабат билан боғлиқ бўлиб, бола 
кайфиятининг яхши бўлишига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. 4-5 
ойлигидан бошлаб, бола ўз яқинларини бегоналардан ажрата бошлайди. 

Download 4,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish