Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова



Download 4,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/217
Sana25.02.2022
Hajmi4,19 Mb.
#257549
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   217
Bog'liq
Dostmuhamedova, Nishanova - Yosh davrlari va pedagogik psixologiya

Е. А. Аркин. Унинг фикрича, 
боланинг кучи унинг ўсиш энергиясида намоён бўлади. Бола танасининг 
оғирлиги ҳаётининг биринчи йилида уч баробар кўпаяди, бўйга нисбатан
етти ойлик бола жуда тез ўсади ва сакқиз ойлик бўлганда, бўйи икки баробар 
ортади, ўттиз ойга етганда тўрт марта ортади. Болалар ҳар ойда 2 сантиметр 
ўсади. Унинг мия оғирлиги ҳар куни 1,5 граммдан кўпаяди. Миянинг 
ривожланиши суръати ҳақида гапирганда шуни эътиборга олиш керакки, 
етти ойлик боланинг мияси 2 марта кўпайса, 2-3 ёшга келиб, унинг оғирлиги 
уч марта ортади. Миянинг катталиги деярли 20 йил мобайнида ортиб боради, 
катта ярим шарларнинг устки «излари» мураккаблашиб боради.Болаларнинг 
ўсишидаги бу қадар улкан жадаллик вегетатив нерв тизимига, бир қатор ички 
секреция безлари (бўқоқ бези ва бошқалар)га боғлиқ. 
Ички секреция безлари ишлаб чиқарадиган махсус гармонлар қонга 
ўтиб, организмнинг ўсиши ва ривожланишига катта таъсир кўрсатади. 
Гўдакларнинг бу қадар тез ўсиши ушбу даврнинг ўзига хос томонини 
ифодалайди. Шунинг учун бу даврда боланинг ўсишига ва ривожланишига 
таъсир этадиган барча нарсалар яхши бўлиши, сифатли овқат, соф ҳаво, қуёш 
нури етарли миқдорда бўлиши керак. 
Боланинг нерв фаолияти икки хил таъсирда ўз ифодасини топади. 
Буларнинг биринчисига шартсиз ёки туғма рефлекслар, иккинчисига эса 
шартли рефлекслар киради. Шартсиз рефлекслар боланинг туғилиш пайтига 
келганда, анча етилган бўлади, бунинг натижасида қон айланиш, нафас олиш 
ва овқат ҳазм қилиш сингари энг зарур вегетатив функциялар амалга 
оширилади. Масалан, қорни очган чақалоқнинг лабига бир нарса тегиши 
биланоқ, унда эмишни билдирувчи ҳаракатлар пайдо бўлади, бу овқатланиш 
рефлекси, яъни шартсиз рефлексдир. 
Юқорида қайд қилинганидек, туғилиш даврида бош мия катта ярим 
шарлари оғирлиги, ҳажми ва функцияси жиҳатидан ривожланган даражада 


бўлмаса ҳам,бош мия мавжуд шартсиз рефлекслар заминида янги туғилган 
бола билан ташки муҳит ўртасида энг зарур алоқалар ўрнатиш имкониятини 
берадиган элементар шартли рефлекслар ҳосил қилишга қодирдир. 
Бола ҳаётининг биринчи кунларидан бошлаб индивидуал ҳаёт кечириш 
жараёнида ташқи муҳит билан алоқа вужудга келади. Бола ҳаётининг 
иккинчи ойида унда барча сезги органларига хос шартли рефлекслар ҳосил 
бўлади. Лекин тадқиқотчиларнинг кўрсатишича, бола ҳаётининг бу 
давридаги рефлекслар заиф ифодаланган ва беқарор бўлади. 
Боланинг ўсиши ва ривожланиши жараёнида эгаллаётган реакциялари 
барқарор бўла боради, тез пайдо бўла боради ва анчагина 
дифференциялашади. 
Модомики, болада шартли рефлекслар ҳаётининг биринчи ойларида пайдо 
бўлар экан, бола тарбиясини ҳам ҳаётининг биринчи ойларидан бошлаб 
тўғри ташкил этиш лозим. Бу эса боланинг ривожланиши ва хулқ-атворида 
салбий хусусиятлар келиб чиқмаслигининг олдини олади, бола 
тараққиётининг нормал бўлишини таъминлайди. Марказий нерв тизимининг 
руҳий бўлимлари ролининг ортиб боришини асосий нерв жараёнлари — 
қўзғалиш ва тормозланишнинг ифодаланишида аниқроқ кўриш мумкин 
бўлади. Одатда тормозланиш икки турда: ички ва ташқи турга ажратилади. 
Ички тормозланишнинг энг ёрқин ифодаси уйқудир. Тормозланишнинг 
ташқи ифодаси болани тарбиялаш туфайлигина ҳосил бўлади. Бунинг учун 
асосий озуқа (масалан, сут) билан бирга, болага яна бошқа қўшимча (доимо 
сут ичириладиган шишачани алмаштириб қўйиш) ҳам таъсир этади. Чақалоқ
туғилгандан бошлаб унинг атрофидагилари ҳар томонлама қўллаб- 
қувватлайдилар. Улар бола организмини жисмоний парвариш билан
таъминлайдилар, ўргатадилар, тарбиялайдилар, инсоний психологик ва 
ахлоқий жиҳатларни ўзлаштиришга, жамиятда яшаш шароитларига
мослашувига ёрдам берадилар. Болани ота-оналар ва катталар томонидан
қўллаб қуватлаш, туғилишидан бошлаб, токи бола катта бўлиб, мустақил
ҳаёт тарзини кечира олгунча давом этади. 
Чақалоқ туғилгандаёқ амалда қўллашга тайёр бўлган сенсор ва ҳаракат 
малака инстинктларига эга бўлади, бу унинг оламга мослашиб олиб ўз 
ривожланишида тезгина ўсиб кетишга ёрдам беради. Чақалоқда
туғилганидан бошлаб, масалан, кўпгина муракккаб ҳаракатлар, асосан 
организмни етилиш жараёнида генетик берилган дастур асосида, 
шунингдек, рефлектор, яъни бу ҳаракатлар дастури калити сифатида 
кодланган ўзига хос ички ва ташқи рағбатлар таъсирида ҳаётининг
биринчи соатларидан кейин махсус тайёргарликсиз, дарҳол юзага келади.
Гўдаклик даври инсон ҳаётидаги органик эҳтиёжларни (кислородга, 
овқатга, иссиқ ёки совуққа) қондиришга нисбатан йўналтирилган хатти-
ҳаракатларнинг туғма, инстинктив шакллари соф ҳолда 
кузатиладиган ягона давр ҳисобланади. Инсонга хос бўлган хатти-
ҳаракатларни ва янги тажрибаларни эгаллаш учун беқиёс 
имкониятларнинг борлиги гўдак ёшидаги болаларнинг асосий 
хусусиятларидандир. Органик эҳтиёжларнинг етарли даражада қондириб 


борилиши, тўғри ташкил этилган кун тартиби, режим ва тўғри тарбия 
натижасида бола психик ривожланиши учун асос бўладиган 
таассуротларга эга бўлишига, ҳаракатга, мулоқотга, нисбатан янги турдаги 
эҳтиёжлар туркуми юзага келишига сабаб бўлади. Бола туғилишининг 
биринчи ҳафтасиданоқ, унинг кўриш ва эшитиш сезгилари жадал 
суръатда ривожланади.
Туғруқхоналарда болалар ҳаётларини биринчи кунидаёқ кундузги 
ёруғлик тушиб турган дераза тарафига юзи билан инстинктив бурилади. 
Ўтказилган тадқиқотлардан аниқландики, туғилганига бир ярим сутка 
бўлган бола миясида кўрув органига рангли қўзғатувчилар таъсирига жавоб 
потенциалларини кўриш мумкин. Бу вақтга келиб мияда шартли рефлекслар
шаклланиши юзага келади. 
Ҳид билиш энг муҳим сезги органи сифатида у туғилгандан кейин 
дарҳол ишлай бошлайди. Шундай ўзига хосликка оддий кўриш, ҳаракат ва 
эшитиш ҳам эга. Бола ҳаётининг бошланғич икки ойида оғзини четига 
қандайдир предмет билан тегинганда, бунга жавобан рефлектор ўгирилиш
қобилиятини намоён этади, бармоқлари устига тегилса, уларни қаттиқ сиқиб 
олади, қўллари, оёқлари, боши билан умумий координатлашмаган
ҳаракатларни амалга оширади. Унда яна ҳаракатланаётган объектларни
кўзи билан кузатиш, улар томонига бошини ўгириш қобилияти ҳам
мавжуд.
Чақалоқ нарсаларнинг мазасини ажрата олади. У бошқа нарсалар
мазасига қараганда ширин суюқликни хуш кўради ва ҳатто ширинлик 
даражасини аниқлай олади. Чақалоқ ҳидларни сезади, уларга бошини 
буриш, юрак уриши ва нафас олиши частотасини ўзгариши билан жавоб 
беради. Яна бола организмига ўзини сақлаш ва ривожланишига ёрдам
берувчи жараёнлар гуруҳи туғма равишда берилишини алоҳида айтиб ўтиш 
жоиздир. Улар овқат ҳазм қилиш, қон айланиш, нафас олиш, тана ҳарорати,
моддалар алмашинуви жараёнлари ва ҳоказоларни бошқариш билан
боғлиқ. Шубҳасиз, сўриш, ҳимоявий, мўлжал олувчи, ушлаб олувчи, таянч 
ҳаракати ва қатор бошқа рефлекслар туғма ҳисобланади, буларни барчаси 
бола ҳаётининг иккинчи ойида аниқ кўринади. 
Ўткир ёруғликдан бола «бевосита» таъсирланади, яъни ўткир 
ёруғликка қарай олмай, ундан кўзини юмади. Предметларни кўз билан идрок 
қила олмайди, чунки уларда кўриш механизми ҳали ўсиб етмаган бўлади, 
бу механизмлар каттароқ ёшда пайдо бўлади. Етти - тўққиз кунлик бола 
баъзан секин ҳаракатланаётган предметга қараб қолади, лекин узоқ вақт 
қаролмайди. Кўзини бир нуқтага қаратиш психик тараққиётда муҳим рол 
ўйнайди. Бола икки-уч ойлик бўлганда, яқинидаги предметларни икки кўзи 
билан кузата олади, унда асосий ранг ва шаклларни фарқ қила олиш 
қобилияти пайдо бўлади. Олти ойлигида у рангларга нисбатан ўз 
муносабатини ҳам билдира бошлайди, ёққан рангига интилса, ёқмаганини 
итаради, ундан юзини ўгиради. Янги туғилган боланинг эшитиши заифроқ
бўлади, шунга кўра у ҳали ўзи эшитиб, одатланиб қолмаган жуда кучли 
қўзғовчиларга жавоб беради, лекин овознинг қайси томондан 


келаётганлигини ажрата олмайди. Бола иккинчи ойининг охирларига 
боргандагина эшитаётган товушига эътибор бера бошлайди, товушнинг 
қаердан келаётганини қидириб, у ёқ бу ёққа қарайди. Товуш манбаини 
топишни ўрганган уч ойлик бола гапираётган кишини ўз кўзлари билан тез 
топиб олади, ўша томонга қараб, гапирувчига ўз муносабатини ифодалайди. 
Ана шу вақтдан бошлаб, унинг теварак-атрофига бўлган муносабати анча 
кенгая боради. 
Боланинг тобора диққат билан эшита ва кўра бориши унинг умумий 
тараққиёти учун катта аҳамиятга эгадир. Лекин кўриш, эшитиш ва бошқа 
анализаторлар фақат боланинг теварак-атроф билан ўзаро муносабатида 
бўлиши натижасида такомиллашади. Боланинг ўз кўзи билан кўра олиши 
маълум ҳаёт тажрибаси натижасидир. Боланинг эшитиш орқали идрок этиши 
ҳам олдиндан товушларни ажратишга ва уларни синтез қилишга ўрганиб 
боради. Боланинг эшитиб билиб олиши шартли боғланишларнинг сифатига 
боғлиқдир. Янги туғилган болада диққат қилиш қобилияти бўлмайди. Унда 
турли қўзғовчилар таъсирида аста-секин ихтиёрсиз диққат ривожланиб 
боради. Боланинг тасаввур доираси қанча кисқа бўлса, унинг ўзи учун таниш 
ва янги бўлган предметга нисбатан диққати шунча интенсив ва давомли 
бўлади. Диққатнинг психик таъсири маълум, у сезги комплексини идрокка 
айлантириб, психик жараёнларнинг ўтишини кучайтиради ва 
тасаввурларнинг хотирада мустаҳкам сақланишига ёрдам беради. 
Бола организмига ўзини сақлаш ва ривожланишига ёрдам берувчи
жараёнлар гуруҳи туғма равишда берилишини алоҳида айтиб ўтиш 
жоиздир. Улар овқат ҳазм қилиш, қон айланиш, нафас олиш, тана ҳарорати,
моддалар алмашинуви жараёнлари ва ҳоказоларни бошқариш билан
боғлиқ. Шубҳасиз, сўриш, ҳимоявий, мўлжал олувчи, ушлаб олувчи, таянч 
ҳаракати ва қатор бошқа рефлекслар туғма ҳисобланади, буларни барчаси 
бола ҳаётининг иккинчи ойида аниқ кўринади. 
Туғилганидан бошлаб боланинг нафақат сезги органлари ишлашга 
тайёрлиги маълум бўлмай, балки бош мияси ҳам фаол ишлай бошлайди.
Оналар чақалоқнинг фақатгина психика ва хулқнинг туғма
шаклларинигина билмасдан, балки организмни табиий ривожланиш
жараёнини ҳам билиши керак. Ҳаётининг биринчи ойларида

Download 4,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish