Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова



Download 4,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/217
Sana25.02.2022
Hajmi4,19 Mb.
#257549
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   217
Bog'liq
Dostmuhamedova, Nishanova - Yosh davrlari va pedagogik psixologiya

 
7.
7. Илк ўспиринлик даврида касбга йўналтиришнинг психологик
муаммолари 
Илк ўспиринларга хос хусусиятлардан бири ҳаётий режаларнинг 
шаклланишидир. Бир томондан ҳаётий режалар шахс ўз олдига қўйган 
мақсадларни умумлаштириши ва мустаҳкамлаши натижасида вужудга 


келади. Бошқа томондан мақсад ва мотивларнинг қонкретлашиши жараёни 
рўй беради. 
Ҳаётий режа – бир вақтнинг ўзида ижтимоий ва ахлоқий ҳодисадир. Ким 
бўлиш (касбий ўзликни англаш) ва қандай бўлиш (ахлоқий ўз-ўзини англаш) 
муаммолари ўсмирлик даврида фарқланмайди. Ўсмир ва ўспиринларнинг 
ҳаётий режалари тарқоқ бўлиб, уларнинг амалий фаолиятига мос келмайди. 
Илк ўспиринлар “Ҳаётий режаларингиз борми?” деган саволга “ҳа” деб 
жавоб беришган, лекин кўпчилик ҳаётий режа сифатида ўқиш, келажакда 
қизиқарли иш билан шуғулланиш, содиқ дўстларга эга бўлиш ва кўп саёҳат 
қилиш деб таъкидлашган. 
Ҳаётий режа фақат сўнгги натижагина эмас, унга эришиш усул ва 
йўллари, унга зарур бўладиган объектив ва субъектив имкониятлар
эътиборга олингандагина бу сўзнинг асл маъноси вужудга келади. Фаол ва 
хаёлотга берилувчан орзудан фарқли равишда, ҳаётий режа – бу фаолият 
режасидир, у биринчи навбатда касб танлашга боғлиқ. 
Илк ўспирин учун касб танлаш аввало ахлоқий муаммодир. Ўзбекистон 
Республикаси Конституциясида ҳам шахс меҳнат қилиш ҳуқуқи билан 
бирга, ўз қобилияти, лаёқати ва қизиқишига кўра касб танлаш ҳуқуқига 
эгалиги таъкидланган. 
Бугунги кунда касб танлаш ҳар хил нуқтаи назардан қараш мумкин 
бўлган кўп ўлчовли ва кўп даражали жараёндир. Биринчидан, жамият 
шаклланаётган шахс олдига қўйган вазифалар серияси сифатида, уларни 
шахс маълум вақт давомида кетма-кет ҳал қилиши зарур. Иккинчидан, 
индивид ўз қизиқиш ва лаёқатларини шакллантирадиган қарор қабул 
қилиш жараёни сифатида намоён бўлади. Учинчидан, ҳаётнинг 
индивидуал услубини шакллантириш жараёни сифатида, касбий фаолият 
унинг бир қисми сифатида намоён бўлади. Бу уч нуқтаи назар ўзаро бир-
бирини тўлдирадиган ишнинг ҳар хил томонларидир. 
Ёш даврлари психологиясида касб танлаш бир неча босқичдан иборат. 
Биринчи босқич – болалар ўйинлари бўлиб, унда бола ўзига ҳар хил
касбий ролларни қабул қилади ва шу билан боғлиқ хулқ-атворнинг алоҳида
элементларини “ўйнайди”. 
Иккинчи босқич – ўсмирлик хаёли бўлиб, ўсмир орзуларида, ўзини у 
ёки бу қизиқарли касбнинг намоёндаси сифатида кўради.
Учинчи босқич - илк ўспиринлик даврини қамраб олади – дастлабки 
касб танлашдир.Ҳар хил фаолият турлари ўсмирнинг қизиқишлари
томонидан сараланади ва баҳоланади (“Мен тарихий романларни ёқтираман, 
тарихчи бўламан”), кейин қобилиятлари нуқтаи назаридан касб танлашга 
ҳаракат қилинади (“Мен математикани яхши ўзлаштираяпман, математик
бўлсаммикан?”, энг сўнггида қадриятлар тизими нуқтаи назаридан қараб 
чиқилади (“Мен касал одамларга ёрдам беришни ҳоҳлайман, врач бўламан"; 
“Кўп пул топишни ҳоҳлайман, қайси касб бу талабга жавоб беради?”). 
Қизиқишлар, қобилиятлар ва қадриятлар касб танлашнинг ҳар бир босқичида 
намоён бўлади. Фанга қизиқиш ўқувчини у билан кўпроқ шуғулланишга 


ундайди, бу эса унинг қобилиятларини ривожлантиради, қобилиятлар эса
фаолият муваффақиятини таъминлайди ва қизиқишларни мустаҳкамлайди.
Тўртинчи босқич – амалий қарор қабул қилиш, касб танлаш босқичи 
бўлиб, ўз ичига икки бош таркибий қисмни олади: аввал бирор фаолият
билан шуғулланиш истаги пайдо бўлади, кейин эса қонкрет соҳа танланади 
(
“Ўқитувчи бўламан”, “Математика ўқитувчиси бўламан”). Касб танлаш кўп 
босқичли жараён. 9-синф ўқувчилари академик лицейга ёки қайси касб –
ҳунар коллежига топширишларини танлашлари зарур. Қизиқишлар, 
қобилиятлар ва қадриятлар йўналганлигидан ташқари қарор қабул қилишда 
ўзининг имкониятларини – оиланинг моддий шароити, ўқув тайёрлиги
даражаси, соғлиғи ва бошқаларни ҳисобга олиш ҳам муҳим роль ўйнайди.
Касб танлаш илк ўспириндан икки хил маълумотни талаб қилади: касб
дунёси ва ҳар бир касбга қўйиладиган талаблардан хабардорлик; ўз 
қобилиятлари ва қизиқишларини билиш. У маълумот ҳам бу маълумот ҳам 
илк ўспиринларга етишмайди. Илк ўспиринларнинг ҳаётий режаларини 
амалга ошириш ва касб танлаши ижтимоий шароитларга, айниқса ота-
онанинг умумтаълим даражасига боғлиқ.Ота-онанинг таълим даражаси
қанчалик юқори бўлса, фарзандларининг олий-ўқув юртида ўқишни давом 
эттириши ва бу режаларни амалга ошириш эҳтимоли шунчалик юқоридир.
Ҳаётий режаларни амалга ошириш эҳтимоли йигитларда қизларга нисбатан 
юқоридир. 
Касбий йўналганлик нафақат ижтимоий, балки психологик муаммо 
ҳамдир. Психологияда касбий йўналганлик бўйича уч назарий нуқтаи назар 
мавжуд.
Биринчи нуқтаи назар фаолиятнинг муваффақияти ва усуллари боғлиқ 
бўлган индивидуал хусусиятларнинг амалий ўзгармаслиги ва барқарорлиги 
ҳақида ғояга асосланган.Бунда биринчи томондан, у ёки бу ишга мос 
инсонларни касбга йўллаш ва танлашга урғу берилади, иккинчи томондан 
у ёки бу инсоннинг индивидуал хусусиятларига мос касбларни танлашда 
намоён бўлади.
Иккинчи нуқтаи назар қобилиятларни мақсадга мувофиқ шакллантириш 
ғоясидан келиб чиқади, бунда ҳар бир инсоннинг муҳим хислатларини 
ривожлантириш назарда тутилади.Юқорида келтирилган бу икки нуқтаи 
назар ҳам ҳар хил шакллантирилиши мумкин, лекин уларнинг умумий 
методологик камчилиги шундаки, индивидуаллик ва меҳнат фаолияти ўзаро 
боғлиқ бўлмаган, бир-бирига қарама-қарши, бири иккинчисини албтата
бўйсундирадиган катталиклар сифатида қаралади. 
Учинчи нуқтаи назар психологиядаги онг ва фаолиятнинг бирлиги 
тамойилидан келиб чиқади, фаолиятнинг индивидуал услубини
шакллантиришга йўналтирилган. Ушбу қонцепция Е.А.Климов илгари 
сурган қуйидаги қарашларга асосланади: 
1. 
Фаолиятнинг муваффақияти учун муҳим бўлган амалий 
тарбияланмайдиган шахсий (психологик) хислатлар мавжуд. 
2. 
Касбий фаолият шароитларига мослашишнинг меҳнат маҳсулдорлиги 
бўйича бир хил бўлган, ҳар хил усуллари мавжуд. 


3. 
Алоҳида қобилиятларнинг кучсиз ифодаланганлигини машқ қилиш 
ёки бошқа қобилиятлар ёки иш усуллари ёрдамида бартараф этишнинг кенг 
имкониятлари мавжуд.(секин жавоб қайтариш қобилиятини тайёрланиш 
тадбирларидаги ўта диққатлилик билан тўлдириш мумкин; бир шароитдаги 
фаолиятнинг сусайишини, инсон сунъий равишда фаолиятни ўзгартириши 
мумкин – ҳаракатлар тартибини ўзгартириши ёки объектлар рангларини 
ўзгартиради деб тасаввур қилиши мумкин). 
4. 
Шахснинг индивидуал ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда 
қобилиятларни шакллантириш зарур, ташқи шароитларни ҳисобга олган 
ҳолда ички шароитларни ривожлантириш. 
Касб танлашда касбий маслаҳат жуда муҳим ҳисобланади. Бу жиддий
тайёргарликни талаб қиладиган қийин ишдир.Ҳозирги вақтда ҳар бир мактаб 
психологи томонидан ўтказиладиган 9-синф ўқувчилари билан олиб
бориладиган касбга йўналтириш ишлари бўйича диагностик ва маслаҳат 
ишлари бунга яққол мисол бўла олади.
Касб танлашда – касб танлаш амалга ошириладиган ёш, илк ўспириннинг 

Download 4,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish