Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова



Download 4,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/217
Sana25.02.2022
Hajmi4,19 Mb.
#257549
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   217
Bog'liq
Dostmuhamedova, Nishanova - Yosh davrlari va pedagogik psixologiya

Н.Д.Левитов кўрсатиб ўтганидек, ўспиринлар ўз кузатишларида 


паришонхотир бўлмасликларини, кузатишни ўз олдиларига қўйилган 
вазифаларга бўйсундиришларини, етарли даражада тўпланган фактлар 
тўпланмагунча хулоса чиқаришга шошилмасликларини назорат қилиб 
бориш зарур. Илк ўспиринларнинг ўқув фаолияти уларнинг фаоллиги ва 
мустақиллигига анча юқори талаблар қўяди. Академик лицей ва касб-ҳунар 
коллежи дастурида белгиланган материалларни ўзлаштириш учун назарий 
тафаккур ривожланган бўлиши ҳамда мустақил таълим олиш 
кўникмаларини эгаллаш зарур. 
Хотирани ривожлантиришда мавҳум сўз-мантиқ хотира, маъносига 
тушуниб эсда олиб қолишнинг роли сезиларли даражада ортади. Гарчи 
ихтиёрий хотира устунлик қилса-да, ихтиёрсиз эсда олиб қолиш ҳам илк 
ўспиринлар тажрибасидан чиқиб кетмайди. У фақат ўзига хос хусусиятга 
эга бўлади, илк ўспиринларнинг қизиқишлари, хусусан уларнинг билишга 
оид ва касб танлашга оид қизиқишлари билан кўпроқ боғланади. Шу билан 
бирга фаол равишда билим эгаллаш, ўқиш ва жамоат фаолиятида ҳар ҳолда 
ихтиёрий хотира етакчи роль ўйнайди. 
Сўзма-сўз ёдлаб олиш алоҳида ҳолларда зарур эканлигини ўқувчилар 
яхши тушунадилар. Илк ўспиринлар эсда олиб қолиш усулларидан – 
режаларни ва текстнинг схемаларини, қонспектларни тузиш, асосий
фикрларни ажратиб кўрсатиш ва остига чизиш, илгари маълум бўлган 
фикрларга таққослаш, солиштириш усулларидан ўсмирларга қараганда 
беқиёс даражада кенг суратда фойдаланадилар. Улар эсда олиб қолишга 
алоҳида-алоҳида ёндошадилар. 
Қизиқишларнинг 
дифференциялашганлиги 
диққатнинг 
танловчанлигини, ихтиёрий диққатдан кейинги диққатнинг роли анча 
ортишини белгилаб беради. Илк ўспиринларда ихтиёрий диққатдан 
кейинги диққат билан бир қаторда ихтиёрий диққатнинг ҳам аҳамияти 
ортадики, улар ўқув материали билан бевосита қизиқмасдан, ўрганилаётган 
ҳосидисаларнинг ҳаётий аҳамиятини тушуниб, унга диққатларини 
қаратадилар. 
Диққатни кўчириш ва тақсимлаш қобилияти сезиларли равишда 
ривожланиб, такомиллашиб боради. Хусусан, диққатни тақсимлаш бир 
вақтнинг ўзида ўқитувчининг тушунтирган нарсаларини ҳам тинглаш, ҳам 
ёзиб бориш, ўз жавобининг мазмунини кузатиб бориш маҳоратининг 
шаклланишида ўз аксини топади. Илк ўспиринлар ўқув ишлари жараёнида 
ўзларига таъсир қиладиган чалғитувчи нарсаларга ўсмирлардан кўра кўпроқ 
қарши туришга, бардош бериб енгишга қобилдирлар. 
Илк ўспиринларнинг айримларида диққатнинг танловчанлиги шу 
нарсада ҳам кўринадики, улар ўқув материалини идрок қилар эканлар, 
ҳамма вақт унинг аҳамиятига баҳо беришга, уни амалий жиҳатдан
аҳамиятлилиги нуқтаи назардан идрок қилишга ҳаракат қиладилар. Агар 
унга материал муҳим бўлиб туюлмаса, у ўз диққатини сусайтиради. Шуниси
қизиқки, диққатнинг бу ўзига хос ҳаракати кўпинча атайин рўй бермайди. 
Одатда илк ўспириннинг диққати шу соҳадаги муайян билимларни амалда 


татбиқ этиш ҳақида гап борган вақтдагина ихтиёрсиз ана шу предметга 
қаратилади. 
Бу ёшдаги ўспиринлар атрофдаги турли воқеа-ҳодисалардаги 
ҳақиқатни билишга интилади. Уларни тайёр ечимлар, маълумотлар эмас, 
балки шу ечим ва маълумотларни ўзлари мулоҳаза юргизиб, қидириш 
жараёнининг ўзи кўпроқ қизиқтиради. Бу борада турли масалалар бўйича 
баҳс ва мунозаралар юритишга ва ўзларининг фикрларини исботлашга 
жуда қизиқадилар. Бу даврда билиш жараёнларининг ривожи фаол равишда 
давом этади. Бу ривожланиш ўспириннинг ўзига ва унинг атрофидаги 
кузатувчиларга кам сезилади. Бу даврга келиб, ўспиринлар тўла равишда 
мантиқий тафаккурга эга бўладилар, назарий фикр юритиб, ўзларини-
ўзлари таҳлил эта оладилар. Улар энди бемалол ахлоқий, сиёсий ва бошқа 
мавзуларда баҳслаша олиб, ўз муносабатларини билдира оладилар. 
Ўспиринлик даврида болалар жуда кўп илмий тушунчаларни ўзлаштириб, 
улардан турли масала ва муаммоларни енгишда фойдалана оладилар. 
Ўспириннинг ўз-ўзини англаши ўқув, меҳнат ва мулоқот мотивацияларини 
ўзгаришида ўз аксини топади. Бу даврда, болада янги фаолиятлар юзага 
келиб, психик ривожланишида янги босқич бошланади. 

Download 4,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish