Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова



Download 4,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/217
Sana25.02.2022
Hajmi4,19 Mb.
#257549
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   217
Bog'liq
Dostmuhamedova, Nishanova - Yosh davrlari va pedagogik psixologiya

Э.Ғ.Ғозиев Ўзбекистонда тафаккур психологиясини кенг ёритган 
олимлардан биридир. Муаллифнинг фикрига кўра, инсон тафаккури ўзининг 
мустақиллиги жиҳатидан мустақил ва номустақил тафаккурга ажратилди. 
“Тафаккурнинг мустақиллиги деганда, кишининг шахсий ташаббуси билан 
ўз олдига қонкрет мақсад, янги вазифалар қўя билиши, улар юзасидан амалий 
ва илмий характердаги фараз қилиши, натижани кўз олдига келтира олиши, 
қўйилган вазифани ҳеч кимнинг кўмагисиз, кўрсатмасисиз ўзининг ақлий 
изланиши туфайли турли йўл, усул ва воситалар топиб, мустақил равишда 
ҳал қилишдан иборат ақлий қобилиятни тушуниш керак”
6

Тафаккурнинг мустақиллиги ақлнинг серташаббуслиги, пишиқлиги ва 
танқидийлигида намоён бўлади. Ақлнинг серташаббуслиги деганда 
инсоннинг ўз олдига янги муаммо, аниқ мақсад ва қонкрет вазифалар 
қўйишини, ана шуларнинг барчасини амалга оширишда, ниҳоясига 
етказишда, ечимини қидиришда усул ва воситаларни шахсан ўзи излаши, 
ақлий зўр бериб интилиши, уларга тааллуқли қўшимча белги ва аломатларни 
киритишдан иборат босқичларнинг намоён бўлишини назарда тутамиз. 
Ақлнинг пишиқлиги вазифаларни тез ечишда, ечиш пайтида янги усул ва 
воситаларни тез излаб топишда, уларни саралашда, ана шу усуллар ва 
воситаларни ўз ўрнида аниқ қўллашда трафаретга айланган усул, эски йўл ва 
усуллардан фориғ бўлишда ва бошқа жараёнларда ифодаланади. 
Ўзининг ва ўзгаларнинг мулоҳазаларини чин ёки чин эмаслигини 
текшира билишда ва намоён бўлган мулоҳазаларга, муҳокамаларга, 
муаммоли вазиятга баҳо бера билишда ақлнинг танқидийлиги объектив ва 
субъектив равишда ифодаланиши мумкин. Мазкур сифат - инсонни баҳолаш 
ва ўз-ўзини баҳолаш каби тафаккурнинг индивидуал хусусияти билан боғлиқ 
равишда намоён бўлади. Агар танқидийлик оқилона муҳим белгиларга, 
муаммо моҳиятини тўғри очилишига асосланиб амалга ошса, бундай 
танқидийлик объектив танқидийлик деб аталади. Мабодо тафаккурнинг 
танқидийлиги субъектив хатоларга, умуман субъективизмга оғиб кетса, 
бундай ҳолда субъектив танқидийлик дейилади. Субъектив танқидийлик 
салбий оқибатларга олиб келади, шунингдек, инсонлар ўртасида 
“англашилмовчилик ғови”ни вужудга келтиради, икки шахс ўртасида 
кутилмаганда зиддиятлар пайдо бўлади. 
5
Давлетшин М.Г. Таълимнинг психологик асослари.-Т.: Ўқитувчи. 1978. 20 б. 
6
Ғ озиев Э. Ғ
. Тафаккур психологияси. –Т.: Ўқитувчи. 1990. 59 б. 


Мақсад, муаммо ва вазифалар ўзга шахс томонидан қўйилиб, тайёр 
усул ва воситаларга таянган ҳолда ўзга кишиларнинг бевосита ёрдами билан 
амалга оширилиши жараёнида бир оз иштирок этган тафаккур номустақил 
тафаккур деб аталади. Номустақил тафаккурли кишилар тайёр маҳсулотлар 
қулига айланадилар. 

Download 4,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish