Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова



Download 4,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/222
Sana16.07.2022
Hajmi4,18 Mb.
#810014
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   222
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

 
Нутқ турлари 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Мулоқот
Нутқ 
Ўзгалар 
нутқини идрок 
этиш 
Ички нут
қ 
Ўз фикрини 
баён этиш 
 
Оғзаки 
нутқни идрок 
этиш
Таш
қ
и нут
қ 
О
ғ
заки 
Ёзма
 Таш
қ
и ў
қ
иш
Ички ў
қ
иш 
Ё
зма нутқни 
идрок этиш




Бу каби расмлар орқали кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларнинг сўз 
бойликларини, жумладан сўз туркумларидан қанчалик ўринли фойдалана 
олишларини аниқлаш мумкин. 
6-11 ѐшли ўқувчиларнинг билиш жараѐнларидаги ихтиѐрийлик 
иродавий зўриқиш асосидагина, шунингдек, бола ўзини атрофдагиларнинг 
талабини бажаришга ѐки шахсий ҳаракат қилишга интилгандагина юзага 
келиши мумкин. 
Кичик мактаб ѐшидаги бола психикасининг соғломлигида, унинг 
билиш фаоллигида тафаккурнинг ҳам ривожланишини кўриш мумкин. 
Боланинг қизиқувчанлиги, асосан, атроф-оламни билиш, ўрганишга 
қаратилган бўлади. Бошланғич синф ўқувчиси ўйнаб туриб, олам сир-
синоатлари, сабаб-ҳодисалари ва боғлиқларидан хабардор бўлишга 
интилади. Масалан, у ўзи мустақил равишда қандай предметлар сувда 
чўкиши, қайсилари эса сузишини тадқиқ қила олади. Бола ақлий 
муносабатларда фаол бўлса, у шунчалик кўп савол беради ва бу 
саволлар, асосан, хилма-хил бўлади. Болани қор, ѐмғир қандай ѐғиши, 
қуѐш кечаси қаерда бўлиши, машина қандай қилиб юриши, ердан 
осмонгача бўлган масофани билиш жуда қизиқтиради. Бу уларнинг 
«Нима 
учун?», «Қандай килиб?», «Нима орқали?» 
каби саволларига жавоб олишга 
қаратилган бўлади. Бу ѐшдаги болалар асосан ўзлари кўриб турган 
нарсалар ҳақида чуқурроқ фикр юрита оладилар. Бу ѐшдаги болалар 
тафаккурининг асосий тури образли тафаккурдир. Болаларга бериладиган 
ва асосан мактабда амалга ошириладиган таълим болалар тафаккурининг
ўсиши учун ғоят катта аҳамиятга эгадир Масалан, психолог олим Пиаже 
тадқиқотларида 6-7 ѐшли болалардан бир-бири билан тенг бўлган 
идишлардаги сув миқдори сўралган. Болалар ―Идишлардаги сув миқдори 
тенг‖,-деб жавоб беришган. Айнан шу миқдордаги сув болалар кўз ўнгида 
турли хил баландликдаги идишларга қуйилиб, сўнгра қайси идишдаги
сув миқдори кўплигини сўралганида болалар ингичка, лекин баланд 
идишдаги сувнинг миқдори кўплигини айтишган. Болалар айнан ўша сув 
миқдорини яна бир-бири билан тенг бўлган идишларда кўрганларидан 
сўнггина ўз жавоблари нотўғрилигини билганлар. Айнан шундай тажриба
бир хил катталикдаги пластилин шакллари ўзгартирилганида ҳамда тенг 
миқдордаги тугмачалар ораси очиқроқ қилиб қўйилган қатордаги 
тугмачалар билан солиштирилганида ҳам худди шундай жавоблар 
бўлган. 
Бу тажриба 6-7 ѐшли болалар асосан кўрганлари бўйича фикрлашларини 
исботлаб беради. Болаларга бериладиган ва асосан мактабда амалга 
ошириладиган таълим болалар тафаккурининг ўсиши учун ғоят катта 
аҳамиятга эгадир. Таълим ва мактабда бериладиган билимларни ўзлаштириш 
жараѐнида, кузатувчанлик, хотира ва ҳаѐл ўсиб бориши билан кичик мактаб 
ѐшидаги болалар тафаккурига материал бўладиган нарсалар доираси кенгая 
боради, болаларда мантиқий тафаккур ва танқидий фикрлаш ўсиб боради. 
Таълим жараѐнида боланинг тафаккури катта ўсиш йўлни — конкрет 
тафаккурдан абстракт - назарий тафаккурга ўсиш йўлини босиб ўтади. 


Кичик мактаб ѐшидаги болаларнинг тафаккури ҳали ҳам амалий, қонкрет 
тафаккур бўлади, лекин таълим жараѐнида болаларнинг бундай қонкрет 
тафаккури, мактабгача тарбия ѐшидаги болаларнинг қонкрет тафаккурига 
қараганда, мураккаброк ва мазмунлироқ бўлиб қолади, улардаги фикрлаш 
жараѐнларининг ҳаммаси такомиллаша боради. Мактабда ўқувчи бола тобора 
мураккаброқ нарсаларни ва ўзи идрок қилаѐтган нарсаларни ҳамда
ҳодисаларнигина эмас, балки шу билан бирга, тасаввур қилаѐтган нарсалар ва 
ҳодисаларни ҳам бир-бирига такқослашни, анализ ва синтез қилишни ўрганиб 
олади. 
Боланинг мактабдаги ўқиши жараѐнида унда абстракциялаш қобилияти 
ўса бошлайди. Математика дарсларида амалий қонкрет санашдан абстракт 
ҳисоблашга ўтилган вақтда, шунингдек, она тили дарслари давомида бу 
қобилият айниқса сезиларли суратда ўсади. Бошқа фанларни ўқиш
жараѐнида бу қобилият янада ўсади. Бола анализ қилиш, 
абстракциялаш ва таққослашни, машқ қилиш йўли билан нарсаларнинг 
муҳим белгилари билан аҳамиятсиз белгиларини бир-биридан фарқ 
қилишни, предмет, воқеа-ҳодисаларнинг муҳим белгиларига қараб туриб 
хулосалар чиқаришни ўрганади. Кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларнинг 
тафаккури мантиқий фикрлаш, мулоҳаза юритиш, ҳукм ва хулоса 
чиқариш, таққослаш таҳлил қилишнинг турли усулларини қўллашда 
ўзига хос хусусиятлари билан мактабгача ѐшдаги болалар ва ўсмирлардан 
фарқ қилади. Таълим жараѐнида тафаккур операцияларига, мустақил 
фикрлашга ўргатиш кичик мактаб ѐшдаги ўқувчиларни баркамолликка 
эриштиришнинг гаровидир. 6-11 ѐшли бола мантиқий фикрлай олади, 
лекин бу ѐш асосан кўрганларига таяниб, таълим олишга сензитив 
бўлган давр ҳисобланади, 
Бошланғич мактабнинг ўзидаѐк болалар биринчи синфдан бошлаб кўп 
миқдорда хилма-хил тушунчаларни — грамматикага, арифметикага, 
табиатга доир, шунингдек, ижтимоий-сиѐсий тушунчаларни ўзлаштириб 
оладилар. Ўқувчилар ўзлаштириб оладиган тушунчалар доираси, 
асосан, ҳар қайси синф учун турли фанлар юзасидан тузилган ўқув 
дастури билан белгиланади. Муайян илмий мазмунга эга бўлган 
тушунчалар ўқувчиларга мантиқий ифодаланган шаклда баѐн қилиб 
берилади. Ўқувчилар ўзларининг ҳам тушунчаларини мазмунини 
таърифлаб, уларнинг жинс ва турларига доир белгиларини кўрсатиб, 
айтиб беришни ўрганадилар. Ўқувчилар тушунча ва қоидаларни 
таърифлаб беролмай қолганларида ѐки таърифлаш мумкин бўлмаган 
пайтларда тасвирлаб, таққослаб, характерлаб, мисоллар билан кўрсатиб 
берадилар. Н.С.Лейтес мулоҳазаларига кўра, инсон ѐши улғайган сари 
ақлий ривожланиш даражаси бирмунча кўтарилади, уқувчанлик хусусияти 
эса бирмунча пасаяди. Кичик мактаб ѐшидаги болаларнинг уқувчанлиги, 
албатта, ўсмир ва ўспиринларга нисбатан юқори, лекин ўсмир ва 
ўспиринларнинг ақлий ривожланганлиги бошланғич синф ўқувчиларига 
нисбатан юқоридир. Бу ҳолат кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларнинг етакчи 


фаолияти – 
ўқиш 
бўлиши билан, лекин билиш жараѐнлари ҳали ҳамма 
томонлама ривожланиб бўлмаганлиги билан боғлиқ ҳисобланади. 
Кичик мактаб давридаги болаларнинг ақлий ривожланиши ижтимоий 
омиллар билан белгиланади. Индивид ижтимоий муносабатлар таъсирида 
ўзгаради. Боланинг мактабда мунтазам равишда ўқишга ўтиши унинг барча 
билиш жараѐнларини ривожланишига ва ўз-ўзидан атроф-ҳаѐтдаги нарса-
ҳодисаларга нисбатан фикрини, муносабатларини ўзгаришига олиб келади. 

Download 4,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish