Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова



Download 4,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/222
Sana16.07.2022
Hajmi4,18 Mb.
#810014
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   222
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

 
 
 
5.3.Ўқув фаолиятининг хусусиятлари
Ўқиш фаолияти кичик мактаб давридаги болалар психикаси ривожидаги 
ўзгаришларни белгилаб беради. Мактабга биринчи бор келган бола ўз 
фаолиятининг туб моҳияти ва вазифасини тўла тушуниб етмайди, балки 
ҳамма 
мактабга 
бориши 
керак 
деб 
билади. 
Катталарнинг 
кўрсатмаларига амал қилиб, тиришқоқлик. билан машғулотларга 
киришиб кетади. Орадан маълум вақт ўтгач, шодиѐна лаҳзаларнинг 
таассуроти камайиши билан мактабнинг ташқи белгилари ўз 
аҳамиятини йўқота боради ва бола ўқишни кундалик ақлий меҳнат 
эканлигини англайди. Шунда бола ақлий меҳнат кўникмасига эга 
бўлмаса унинг ўқишдан кўнгли совийди, унда умидсизлик ҳисси 
вужудга келади, ўқитувчи эса бундай ҳолнинг олдини олиш учун болага 
таълимнинг ўйиндан фарқи, қизиқарлилиги ҳақида маълумотлар бериши 
ва уни шу фаолиятга тайѐрлаши керак. Ўқиш фаолияти давомида таркиб 
топган хусусиятлар боланинг келгуси ривожи учун замин бўлиб хизмат 
қилади. Мактабдаги ўқиш болаларнинг билиш эҳтиѐжларини тез 
ривожланиши ва сифатли таркиб топиши, уларнинг атроф ҳаѐтга фаол 
қизиқишларини юзага келтириб, янги билим ва кўникмаларни эгаллашлари
учун шароит яратади. Бола аста-секинлик билан ўз психик жараѐнларига 
эгалик қилиб, идрок, диққат ва хотирасини бошқара олишга ўргана 
бошлайди. 
Кичик мактаб ѐшидаги бола ўқитувчиси билан яхши эмоционал 
муносабатда бўлади. Шу давргача бевосита катталар раҳбарлигида у ѐки 
бу ахборотларни ўзлаштириб келган бўлса, энди ўз хоҳиш иродаси 
билан зарур маълумотлар тўплашга, ўз олдига аниқ мақсад ва вазифа 
қўйишга ҳаракат қилади. Боланинг ана шу фаоллиги хотирасининг 
муаяйн даражада ривожланганлигини билдиради. Оқилона ташкил 
қилинган таълим жараѐни мазкур ѐшдаги болаларнинг тафаккурини 
жадал ривожлантиради. Бу ѐшдаги бола бошқа даврларга нисбатан 
кўпроқ нарсани ўзлаштиради. Мактаб таълими ўқувчининг турмуш 
тарзини, ижтимоий мавқеини, синф жамоаси ва оила муҳитидаги ўрнини 
ўзгартиради. Унинг вазифаси ўқишдан, билим олиш, кўникма ва 
малакаларни эгаллаш, ўзлаштиришдан иборат бўлиб қолади. Кичик 
мактаб ѐшидаги ўқувчиларнинг ўқув фаолиятлари мураккаб бўлган кўп 
даражали мотивлар тизими билан бошқарилади. Ўқув фаолияти мотивлари 


ўқувчилар нима учун ўқиѐтганларини кўрсатиб беради. Мактабнинг биринчи 
синфига келган болаларда ижтимоий мотивлар устунлик қилади. Бу 
мотивлар атрофдагилар орасида янги мавқени эгаллаш, ижтимоий аҳамиятга 
эга бўлган ва баҳоланиладиган фаолият билан боғлиқ бўлган мотивлардир. 
Лекин биринчи синфнинг охирларига бориб, кўпчилик ўқувчилар ўз мактаб 
мажбуриятларига маъсулиятсизлик билан қарай бошлайдилар. Бу бир қанча 
сабаблар билан боғлиқ: 1) Бола энди ўқувчи бўлди, ўқувчи бўлиш истаги 
қондирилди. Бу мақомни ушлаб туриш учун ҳеч нарса қилмаса ҳам бўлади. 
2)ўқувчининг ижтимоий мавқеи мактабда уларга бериладиган ўқув 
фаолияти мазмуни билан белгиланмайди. Янги дастурлар таълим мазмуни ва 
уни ташкил этишга мутлақо янгича ѐндашув асосида тузилган бўлиб, кичик 
мактаб ѐшидаги ўқувчиларнинг ѐш имкониятларини юзага чиқариб, 
болаларда қатъий ўқув мотивларини ривожлантиришга хизмат қилади.
Таълимнинг мазмуни ўқувчининг билимларни эгаллашга қизиқиши, ўз
ақлий меҳнати натижасидан қаноатланиш ҳисси билан узвий 
боғлиқдир. Бу ҳис ўқитувчининг рағбатлантириши билан юзага келади ва 
ўқувчида 
самаралироқ 
ишлаш 
майли, 
истак 
ва 
иштиѐқини 
шакллантиради. Болада пайдо бўлган фахрланиш, ўз кучига ишонч 
ҳислари билимларни ўзлаштириш ва малакаларни ривожланишига хизмат 
қилади. Кичик мактаб ѐшидаги болаларни ўқитиш жараѐни, ўқув 
фаолиятининг асосий компонетлари: ўқув масалалари, ўқув вазиятлари, 
ўқув ҳаракатлари, назорат этиш ва баҳолаш билан (В.В.Давидов бўйича) 
таништиришдан бошланади. Бу борада барча предметли ҳаракатлар 
ақлий ривожлантиришга қулай бўлган шароитда амалга оширилиши 
жуда муҳим. Ўқувчининг ўқув фаолиятини ўзлаштириши ўқув масалалари 
тизимини ечиш жараѐнида амалга оширилади. Ўқишнинг бошида кичик 
мактаб ѐшидаги ўқувчилар мустақил равишда ўқув масалаларини қўйиш ва 
ечишни билмайдилар. Бу вазифани бошида ўқитувчи бажаради. Аста-
секинлик билан ўқувчиларнинг ўзлари ҳам ўқув масалаларини қўйиш ва 
ечиш учун зарур бўлган кўникма ва малакаларни эгаллай бошлайдилар. Бу 
мустақил ўқув фаолияти шаклланишининг муҳим босқичидир. Ўқув 
масалаларини ажратиб олиш бошланғич синф ўқувчилари учун маълум бир 
қийинчиликларни юзага келтиради. Шунинг учун ҳам ҳар бир дарснинг 
сўнгида ўқитувчи ўқувчилари аниқ бир топшириқларни бажаришнинг 
маъносини қандай тушунганликларини аниқлаш учун вақт ажратиши керак. 
―Биз бугун дарсда нималарни ўргандик?‖ тарзидаги савол болаларга шунчаки 
дафтарда чизиқчаларни чизиб, доирачаларни бўяшни эмас, балки санашни, 
қўшишни ѐки айиришни ўрганганларини тушунишларида ѐрдам беради. 
Агар бола ўқув ҳаракатларини нотўғри бажарса, бу унинг ўқув 
ҳаракатларини ѐ назорат ва баҳолаш билан боғлиқ ҳаракатларни 
билмаслиги, ѐки уларни яхши эгалламаганлигидан далолат беради. 
Боланинг мустақил равишда бажарган ҳаракатлари натижаларини ўз 
хатти-ҳаракатларининг хусусиятлари билан таққослай олишлари унда ўз-
ўзини назорат этиш лаѐқати маълум даражада шаклланганидан далолат 
беради. Кичик мактаб даврида етакчи фаолият доирасида рефлексия аввало 


ўқув ҳаракатлари, назорат ва баҳолаш билан боғлик бўлади. Бу 
ҳаракатларнинг 
интериозацияси 
ўқувчига 
мустақил 
равишда 
ўзлаштирилаѐтган кўникма ва лаѐқатларга мустақил равишда ѐндашиш
имкониятини беради. Кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларнинг ўқув 
фаолиятини жамоа фаолияти сифатида ташкил этилишига кўп вақт унчалик 
эътибор берилмади. Билимларни ўзлаштириш жараѐни индивидуал жараѐн 
деб ҳисобланган. Бунинг натижасида педагогик психологияда ўқувчиларнинг 
мустақил фикрлаши ва мустақил фаолияти ишнинг индивидуал 
шаклларидагина рўѐбга чиқиши мумкин деб ҳисобланган. Лекин сўнгги 
йилларда собиқ иттифоқ давлатларида, шунингдек, Польша, Германия каби 
мамлакатлардаги илғор ўқитувчиларнинг ишларида гуруҳий билиш фаолияти 
ҳар бир ўқувчига дарсда максимал фаоллик ва мустақилликни таъминланиши 
зарурлиги тасдиқланган. Сўнгги йиллардаги олиб борилган тадқиқотлар 
тафаккур мустақиллигини фаолият сифатида анъанавий тушунишга жиддий 
тузатишлар киритди. Ўқувчиларнинг ўзаро назорати ва жавобгарлигига 
асосланган гуруҳий ўқув фаолияти тафаккур мустақиллигини ривожланиши 
учун қулай шароитлар яратиши аниқланган. 
Таниқли психолог ва педагогларнинг илмий асарларида кичик мактаб 
ѐшидаги ўқувчининг ўқув фаолиятидаги мустақиллиги учун шарт- 
шароитларни яратиш ниҳоятда аҳамиятли эканлиги ҳақида фикрлар мавжуд. 
Шундай шарт-шароитлардан бири бошланғич даврда ўқув фаолиятини 
жамоавий фаолият сифатида ташкил этилишидир. 
Қуйидаги белгилар мавжуд бўлган тақдирдагина ишни жамоавий деб 
ҳисоблаш мумкин. 
1.
Ўқитувчи томонидан берилган ўқув вазифаси ѐки алоҳида бир 
микрогруппа томонидан баравар бажариш қабул қилинса. 
2.
Вазифаларни ўзаро тақсимлаган ҳолда биргаликда бирон-бир иш 
бажарилса. 
3.
Ўзаро назорат ва маъсулият мавжудлиги. 
4.
Ишларни тақсимлашни ташкил этиш ва унинг 
кечишини 
ўқувчиларнинг ўзлари назорат этишлари. 
Фронтал ишда (маъруза, ҳикоя қилиб бериш, фронтал сўровнома ва ҳ.к...) 
ўқитувчи бутун синфга тенг равишда таъсир кўрсатишга ҳаракат қилади. 
Бундай ҳолатда ўқувчи билан мулоқот ўқитувчининг ташаббуси билан лекин, 
жуда кам миқдорда амалга оширилади. Индивидуал ишда (дарслик билан 
мустақил ишлаш, мисол, масала ечиш, машқларни бажариш ва ҳ.) ўқитувчи 
билан тўғридан-тўғри мулоқот йўқ. Бундай ҳолда кўпинча ўқувчи-ўқувчи, 
яъни синфдоши билан мулоқотга йўл қўйилмайди ѐки чекланади. Дарсдаги 
жамоавий фаолият ўқувчининг тўлиқ мустақиллиги ва фаоллигини 
ривожлантиришда катта аҳамиятга эгадир. Бунда ўқувчилар аста-секинлик 
билан ўқув фаолиятининг субъекти сифатида янги имкониятларини ўзлари 
учун очиб борадилар. Бу жараѐнда ўқувчи фаолияти самаралироқ бўлиши 
учун ўзини ўзи назорат этишга ҳаракат қилади. Ўқув вазиятларида болалар 
айрим турдаги масалаларни ечиш йўллари билан танишадилар ва 


уларни эгаллаган заҳоти аниқ бир масалаларни ечишда амалий 
фойдаланадилар. 
Ўқув фаолиятида назорат ва ўз-ўзини назорат этиш кичик мактаб 
ѐшидаги ўқувчиларда ўқув ҳаракатларини мустақил режалаштириши 
ва бажаришни шаклланишида жуда муҳимдир. Тадқиқотларнинг 
кўрсатишича, бошланғич синф ўқувчиларининг масалаларни ечишдаги 
айрим йўл ва тушунчаларни етарлича эгалламаганлиги бу тушунча ва 
йўлларни шакллантиришда болалар барча керакли ўқув ҳаракатларини 
бажаришга ўргатилмаганлигининг натижасидир. 
Болалар тафаккури ва нутқининг ривожланишида овоз чиқариб 
мулоҳаза юритишнинг ва бу услубдан ўқув жараѐнида фойдаланишнинг 
аҳамияти катта. Овоз чиқариб мулоҳаза юритиш ва ўз ечимини асослаб 
бериш ақлий сифатларни ўсишига хизмат қилиб, киши ўз мулоҳазалари 
ва хатти-ҳаракатини таҳлил этиши ва англашини ривожлантиради. Кичик 
мактаб ѐшидаги ўқувчиларда ақлий ва ўқув материалини ўзлаштириш 
имкониятлари анча юқори ҳисобланади. Тўғри ташкил этилган таълимда 
бу ѐшдаги болалар ўрта мактаб дастурида кўрсатилган билимларга 
нисбатан кўпроқ билимларни тушунишлари ва ўзлаштиришлари 
мумкин. Кичик мактаб ѐшидаги болалар ўқув фаолиятининг ўзига хос 
хусусиятларидан яна бири шундаки, шу даврдан бошлаб, ўқув 
материалини ўзлаштирмасликнинг дастлабки белгилари кўзга ташланади. 
Кичик мактаб ѐшида паст ўзлаштириш сабаблари ва ўқишдаги 
қийинчиликлар қуйидагилар билан боғлиқдир: 1) нейрофизиологик 
сабаблар; 2)билиш жараѐнларининг етарли даражада ривожланмаганлиги; 
3) эркин ва мустақил ҳаракат қилиш даражасининг пастлиги; 4) 
мотивацион 
соҳаларининг 
етарли 
ривожланмаганлиги; 
5) 
оила 
тарбиясидаги, оилавий муносабатлардаги камчиликлар; 6) мактаб таълими 
ва тарбиясидаги камчиликлар; 7) ўзаро мулоқот ва муносабатдаги 
камчиликлар; 8) шахс хусусиятлардаги оғишишлар. Кичик мактаб 
ѐшидаги болалар ўқишидаги қийинчиликлар бола шахсининг барча 
шахсий, билиш, мотивацион ва ҳиссий ва иродавий соҳаларда акс 
этади. Бу қийинчиликлар ўзаро бир-бири билан боғлиқ. Бир 
қийинчиликни бартараф этилиши иккинчи қийинчиликни ҳам 
камайишига олиб келади. 
Ўқишга нисбатан ижобий муносабат кичик мактаб даврининг охирларига 
келиб, бирмунча пасайиш кўзга ташланади. Ўқув фаолиятига қизиқиш – 1-2 
синфларда 
кўтарилиб, 
3-4 
синфларда 
пасаяди.Ўқув 
фаолиятига 
қизиқишнинг пасайишида ўқитувчининг тайѐр материални баѐн этиши ва 
ўқувчиларнинг ѐдлаб олишлари установкаси устунлик қилади ва 
ўқувчиларнинг фаолликлари тақлид қилиш характерида бўлади. 3-4 синф 
ўқувчилари одатда ўқилганларни қайта ҳикоя қилиб беришни, доскада 
ѐзилган машқни кўчириб ѐзишни, қоидалар ва шеърларни ѐдлашни 
ѐқтирмайдилар ва аксинча, мисол ва масалаларни мустақил равишда 
ечишни, табиат ҳодисаларини кузатишни, расм чизиш ва пластилин ва 
лойдан нарсалар ясаш ишларини яхши кўрадилар. Бошқача айтганда, кичик 


мактаб ѐшидаги ўқувчилар ташаббус ва мустақиллик имконияти бор 
бўлган ишларга кўпроқ қизиқиш билдирадилар. Кичик мактаб ѐшида 
ўқишга 
қизиқишнинг 
пасайиш 
сабабларидан 
бири 
сифатида 
В.А.Сухомлинский ўқитувчи томонидан паст баҳонинг кўп қўйилиши, бу 
эса болада ўқишга нисбатан қизиқишнинг пасайиши ва ўз имкониятларига 
нисбатан бўлган ишончнинг пасайишида деб билади. 
Бошланғич синф ўқувчиларида ўқув фаолиятининг ҳамма 
элементларини шакллантирилганлиги ва мустақил бажара олиниши
етакчи фаолият сифатидаги ўқиш ўз вазифасини бажарганлигини 
англатади. Кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларнинг ўқув фаолияти ўз 
таркибига қуйидагиларни киритади: 

Download 4,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish