Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова



Download 4,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/222
Sana16.07.2022
Hajmi4,18 Mb.
#810014
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   222
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

касбга йўллаш ва танлашга 
урғу берилади, иккинчи томондан 
у ѐки бу инсоннинг индивидуал хусусиятларига мос касбларни танлашда 
намоѐн бўлади.
Иккинчи нуқтаи назар 
қобилиятларни мақсадга мувофиқ шакллантириш
ғоясидан келиб чиқади, бунда ҳар бир инсоннинг муҳим хислатларини 
ривожлантириш назарда тутилади.Юқорида келтирилган бу икки нуқтаи 
назар ҳам ҳар хил шакллантирилиши мумкин, лекин уларнинг умумий 
методологик камчилиги шундаки, индивидуаллик ва меҳнат фаолияти ўзаро 
боғлиқ бўлмаган, бир-бирига қарама-қарши, бири иккинчисини албтата
бўйсундирадиган катталиклар сифатида қаралади. 
Учинчи нуқтаи назар психологиядаги онг ва фаолиятнинг бирлиги 
тамойилидан 
келиб 
чиқади, 
фаолиятнинг 
индивидуал 
услубини
шакллантиришга йўналтирилган. Ушбу қонцепция Е.А.Климов илгари 
сурган қуйидаги қарашларга асосланади: 
1.
Фаолиятнинг муваффақияти учун муҳим бўлган амалий 
тарбияланмайдиган шахсий (психологик) хислатлар мавжуд. 
2.
Касбий фаолият шароитларига мослашишнинг меҳнат маҳсулдорлиги 
бўйича бир хил бўлган, ҳар хил усуллари мавжуд. 


3.
Алоҳида қобилиятларнинг кучсиз ифодаланганлигини машқ қилиш 
ѐки бошқа қобилиятлар ѐки иш усуллари ѐрдамида бартараф этишнинг кенг 
имкониятлари мавжуд.(секин жавоб қайтариш қобилиятини тайѐрланиш 
тадбирларидаги ўта диққатлилик билан тўлдириш мумкин; бир шароитдаги 
фаолиятнинг сусайишини, инсон сунъий равишда фаолиятни ўзгартириши 
мумкин – ҳаракатлар тартибини ўзгартириши ѐки объектлар рангларини 
ўзгартиради деб тасаввур қилиши мумкин). 
4.
Шахснинг индивидуал ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда 
қобилиятларни шакллантириш зарур, ташқи шароитларни ҳисобга олган 
ҳолда ички шароитларни ривожлантириш. 
Касб танлашда касбий маслаҳат жуда муҳим ҳисобланади. Бу жиддий
тайѐргарликни талаб қиладиган қийин ишдир.Ҳозирги вақтда ҳар бир мактаб 
психологи томонидан ўтказиладиган 9-синф ўқувчилари билан олиб
бориладиган касбга йўналтириш ишлари бўйича диагностик ва маслаҳат 
ишлари бунга яққол мисол бўла олади.
Касб танлашда – касб танлаш амалга ошириладиган
ѐш
, илк ўспириннинг 
маълумотлилик даражаси
ва унинг 
интилиш даражаси
муҳим омиллар
ҳисобланади. 
Биз юқорида кўриб ўтганимиздек, касб танлаш мураккаб ва узоқ жараѐн. 
Муаммо на фақат умумий давомийликда, балки босқичларнинг кетма-
кетлигида ҳамдир. Бу ерда иккита хавф мавжуд. Улардан биринчиси илк 
ўспиринларнинг касб танлаш жараѐнини аниқ ва барқарор қизиқишлари 
бўлмаганлиги учун кейинга қолдиришидир. Бу кейинга қолдириш умумий 
етукмаслик, хулқ-атворнинг инфантиллиги билан қўшилади. Бу ҳолат касб 
танлаш жараѐни катталик ва барқарор ―Мен‖ образининг, ўз-ўзини ҳурмат 
қилишнинг асосий компонентларидан бири эканлигини эсга олсак тушунарли 
бўлади. 
Ота-оналарнинг уринишлари (айниқса зиѐли оилаларда кўп учрайди) 
тўғридан-тўғри психологик таъсир кўрсатиш ѐрдамида бу жараѐнни 
тезлаштирмоқчи бўладилар (―Сен қачон касб танлайсан? Мен сенинг 
ѐшингда ...‖). Бу эса болаларда хавотирланишни кучайтириб, баъзан ҳеч 
қандай касб танламасдан, турли севимли машғулотларни танлашгача бўлган 
салбий натижаларга олиб келади. Бунда ўз вақтида ўқиш давомида
болаларнинг қизиқишлари ва дунѐқарашини кенгайтириш, ҳар хил фаолият 
турлари билан таништириш, амалий меҳнат кўникмаларини шаллантириш 
сифатида ѐрдам кўрсатиш мумкин. 
Эрта касбий танлаш ижобий омил ҳисобланса-да, унинг ҳам ўзига
яраша камчиликлари бор. Ўсмирларнинг қизиқишлари тасодифий, вазиятли 
омилларга боғлиқ. Ўсмир фақат фаолиятнинг мазмунига қараб иш тутади, 
унинг бошқа жиҳатларини пайқамайди.
Илк ўспиринларнинг бўлажак касблари ҳақида 
хабардорлик даражаси
ҳам муҳим ҳисобланади. Йигит ва қизлар улар танлайдиган касблар 
доирасини, ҳар бир касбнинг аниқ хусусиятларини билмаганликлари учун 
касбни тасодифан танлайдилар. Касб ҳақида маълумотга эга эмаслик олий
ўқув юртига кирганлар орасида ҳам учрайди. ―Бўлғуси касбингизнинг 


характери, мазмуни ва шароитидан хабардормисиз?‖ деган саволга 
талабаларнинг тўртдан бир қисмигина ―ҳа‖ жавобини беришган. Инсон касб 
танлаѐтган вақтида қанчалик кичик бўлса, унинг касб танлаши шунчалик
мустақил 
бўлмайди, 
шахсий 
қадриятлар 
тизими 
асосида 
эмас, 
маълумотларнинг етарли бўлмаганлиги туфайли кимнингдир тавсиясига
кўра амалга оширилади. 
Касб танлаш маълум 
шахсий интилиш даражасини
акс эттиради. У ўз 
объектив имкониятларини ҳамда қобилиятларини баҳолашдан иборат. 
Бундан ташқари унга субъект томонидан англанмайдиган касбга қўйиладиган 
талаблар ҳам таъсир қилади. 15-17 ѐшли йигит ва қизларнинг интилиш 
даражаси кўпинча юқори бўлади.Бу нормал ва фойдали ҳолат бўлиб, 
ѐшларни янада изланишга ва қийинчиликларни бартараф этишга ундайди. 
Дастлабки ҳаѐтий муваффақиятсизлик туфайли, масалан олий ўқув юртига 
топширишга уринишдан келиб чиқадиган жароҳатдан қандай қутулиш 
мумкин? 
Баъзи конкурсдан ўта олмаган ѐшлар уларнинг барча ҳаѐтий режалари
пучга чиққанлиги, тўғрилаб бўлмайдиган ҳалокат рўй берди, деб 
ўйлайдилар. Лекин социологик тадқиқотларнинг кўрсатишича, олий ўқув 
юртида ўқишни жиддий ҳохловчилар ўзларининг ҳаѐтий режаларини 
кейинроқ ҳам амалга ошириши мумкин. 
Инсоннинг ѐши улғайган сайин ҳаѐтий қадриятлари ва ҳаѐтий режалари 
ўзгариб боради. Олий ўқув юртига киришни ҳоҳлаганлар, дастлаб ўқишга 
кирганлари учун хурсанд бўладилар.Касбни тўлиқ ўйлаб танламаганлар 
учун кейинчалик қийинчиликлар вужудга келади: уларнинг айримлари 
ўқишни эплай олмайди, бошқа бирлари танлаган мутахассисликдан кўнгли 
тўлмайди, яна бошқалари олий ўқув юртини тўғри танлаганига
шубҳаланади. 

Download 4,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish