Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова



Download 4,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/222
Sana16.07.2022
Hajmi4,18 Mb.
#810014
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   222
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

Н.И.Крилов
ўтказган текшириш шуни кўрсатдики, ҳатто ўз ниятларини амалга ошириб, 
олий ўқув юртига кирган талабалар орасида ҳам кўплари ўзларининг ким 
бўлишларини охиригача ҳал қилмаганлар. Бунга сабаб ѐшларни мазкур 
олий ўқув юртига олиб келган касб ҳақидаги тасаввур билан бу касбнинг 


ҳақиқий, амалий мазмуни ўртасидаги номувофиқликдир. Ўзининг касб 
танлаш бўйича тақдирини тасодифан ҳал этиш мураккаб кечинмаларга, 
танлаган касби соҳасида иккиланишларга, оғир ички низоларга олиб 
келиши мумкин. Бу эса йигит ва қизлар учун ҳам, жамият учун ҳам катта 
зарар келтиради. 
Касб танлаш ниманинг таъсири остида рўй беради? Бундай танлашнинг
мотивлари нима? 
Кўпдан-кўп материаллар мактаб ўқувчиларида ўзларининг келажакдаги 
касбларига қизиқишни тарбиялашда мактаб ва ўқитувчиларнинг маълум 
даражада роль ўйнашини кўрсатади. Бир қанча тадқиқотларнинг берган 
маълумотларига қараганда, сўраб чиқилган ўқувчиларнинг 40-50 % 
келажакдаги касбни танлашга бирор ўқув предметига бўлган қизиқишлари 
сабаб бўлганлигини айтади. Кўпгина ўқувчилар халқ хўжалиги учун зарур 
бўлган касбларни танлайдилар, бунга Ватанга фойда келтириш истагини 
сабаб қилиб кўрсатадилар, лекин бу касбларни ўзларининг индивидуал 
хусусиятларига, қобилиятларига мувофиқ келади, деб ҳисобламайдилар. 
Илк ўспиринларнинг кўпчилиги касб танлашга мотив қилиб ўз 
қобилиятларини кўрсатадилар. Кўп ўқувчилар эса оилавий анъаналарнинг 
мавжудлигини, моддий-маиший таъминланганлик сабабини, дўстлар ва 
ўртоқларидан намуна олганлигини мотив қилиб кўрсатиб ўтадилар. Айрим 
ҳолларда иш жойи ѐки олий ўқув юртининг уйдан яқинлиги ва бошқалар 
мотив бўлган. 
Илк ўспиринларнинг қизиқишларини характерлаганда аввало шуни 
айтиш керакки, йигит ва қизлар одатда худди шу ѐшда бирор фанга, билим 
тармоғига, фаолият соҳасига бўлган ўзларининг қатъий специфик 
қизиқишларини белгилаб оладилар. Илк ўспирин ѐшидаги бундай қизиқиш 
шахснинг билиш-профессионал йўналишининг таркиб топишига олиб 
келади, йигит ѐки қизнинг мактабни тамомлагандан кейин қандай касб 
танлашини, ҳаѐт йўлини белгилаб беради. Ана шундай махсус қизиқишнинг 
мавжудлиги 
муайян 
соҳадаги 
билимларни 
кенгайтириш 
ва 
чуқурлаштиришга доимий интилишни рағбатлантиради: катта мактаб 
ѐшидаги ўқувчи зарур адабиѐт билан актив равишда танишиб боради, 
тегишли тўгаракларда бажонидил шуғулланади. 
Илк ўспиринлик ѐшида билишга оид қизиқишлар тобора кенг, қатъий ва 
амалий характер касб этади.Ўқувчиларнинг қизиқишлари кенг ва хилма-хил 
бўлиб боради: техникага, табиѐтга, ижтимоий-сиѐсий масалаларга, 
фалсафий-ахлоқий масалаларга, спортга қизиқиш ортади. 

Download 4,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish