Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


 Илк ўспиринлик даврида касбга йўналтиришнинг психологик



Download 4,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/222
Sana16.07.2022
Hajmi4,18 Mb.
#810014
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   222
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

 
7.7. Илк ўспиринлик даврида касбга йўналтиришнинг психологик
муаммолари 
Илк ўспиринларга хос хусусиятлардан бири ҳаѐтий режаларнинг 
шаклланишидир. Бир томондан ҳаѐтий режалар шахс ўз олдига қўйган 
мақсадларни умумлаштириши ва мустаҳкамлаши натижасида вужудга 


келади. Бошқа томондан мақсад ва мотивларнинг қонкретлашиши жараѐни 
рўй беради. 
Ҳаѐтий режа – бир вақтнинг ўзида ижтимоий ва ахлоқий ҳодисадир. Ким 
бўлиш (касбий ўзликни англаш) ва қандай бўлиш (ахлоқий ўз-ўзини англаш) 
муаммолари ўсмирлик даврида фарқланмайди. Ўсмир ва ўспиринларнинг 
ҳаѐтий режалари тарқоқ бўлиб, уларнинг амалий фаолиятига мос келмайди. 
Илк ўспиринлар ―Ҳаѐтий режаларингиз борми?‖ деган саволга ―ҳа‖ деб 
жавоб беришган, лекин кўпчилик ҳаѐтий режа сифатида ўқиш, келажакда 
қизиқарли иш билан шуғулланиш, содиқ дўстларга эга бўлиш ва кўп саѐҳат 
қилиш деб таъкидлашган. 
Ҳаѐтий режа фақат сўнгги натижагина эмас, унга эришиш усул ва 
йўллари, унга зарур бўладиган объектив ва субъектив имкониятлар
эътиборга олингандагина бу сўзнинг асл маъноси вужудга келади. Фаол ва 
хаѐлотга берилувчан орзудан фарқли равишда, ҳаѐтий режа – бу фаолият 
режасидир, у биринчи навбатда касб танлашга боғлиқ. 
Илк ўспирин учун касб танлаш аввало ахлоқий муаммодир. Ўзбекистон 
Республикаси Конституциясида ҳам шахс меҳнат қилиш ҳуқуқи билан 
бирга, ўз қобилияти, лаѐқати ва қизиқишига кўра касб танлаш ҳуқуқига 
эгалиги таъкидланган. 
Бугунги кунда касб танлаш ҳар хил нуқтаи назардан қараш мумкин 
бўлган кўп ўлчовли ва кўп даражали жараѐндир. Биринчидан, жамият 
шаклланаѐтган шахс олдига қўйган вазифалар серияси сифатида, уларни 
шахс маълум вақт давомида кетма-кет ҳал қилиши зарур. Иккинчидан, 
индивид ўз қизиқиш ва лаѐқатларини шакллантирадиган қарор қабул 
қилиш жараѐни сифатида намоѐн бўлади. Учинчидан, ҳаѐтнинг 
индивидуал услубини шакллантириш жараѐни сифатида, касбий фаолият 
унинг бир қисми сифатида намоѐн бўлади. Бу уч нуқтаи назар ўзаро бир-
бирини тўлдирадиган ишнинг ҳар хил томонларидир. 
Ёш даврлари психологиясида касб танлаш бир неча босқичдан иборат. 
Биринчи босқич – 
болалар ўйинлари
бўлиб, унда бола ўзига ҳар хил
касбий ролларни қабул қилади ва шу билан боғлиқ хулқ-атворнинг алоҳида
элементларини ―ўйнайди‖. 
Иккинчи босқич – 
ўсмирлик хаѐли 
бўлиб, ўсмир орзуларида

ўзини у 
ѐки бу қизиқарли касбнинг намоѐндаси сифатида кўради.
Учинчи босқич - илк ўспиринлик даврини қамраб олади – 
дастлабки 
касб танлашдир.
Ҳар хил фаолият турлари ўсмирнинг
қизиқишлари
томонидан сараланади ва баҳоланади (―Мен тарихий романларни ѐқтираман, 
тарихчи бўламан‖), кейин
қобилиятлари 
нуқтаи назаридан касб танлашга 
ҳаракат қилинади (―Мен математикани яхши ўзлаштираяпман, математик
бўлсаммикан?‖, энг сўнггида 
қадриятлар тизими
нуқтаи назаридан қараб 
чиқилади (―Мен касал одамларга ѐрдам беришни ҳоҳлайман, врач бўламан"; 
―Кўп пул топишни ҳоҳлайман, қайси касб бу талабга жавоб беради?‖). 
Қизиқишлар, қобилиятлар ва қадриятлар касб танлашнинг ҳар бир босқичида 
намоѐн бўлади. Фанга қизиқиш ўқувчини у билан кўпроқ шуғулланишга 


ундайди, бу эса унинг қобилиятларини ривожлантиради, қобилиятлар эса
фаолият муваффақиятини таъминлайди ва қизиқишларни мустаҳкамлайди.
Тўртинчи босқич – 
амалий қарор қабул қилиш
, касб танлаш босқичи 
бўлиб, ўз ичига икки бош таркибий қисмни олади: аввал бирор фаолият
билан шуғулланиш истаги пайдо бўлади, кейин эса қонкрет соҳа танланади 
(―Ўқитувчи бўламан‖, ―Математика ўқитувчиси бўламан‖). Касб танлаш кўп 
босқичли жараѐн. 9-синф ўқувчилари академик лицейга ѐки қайси касб –
ҳунар коллежига топширишларини танлашлари зарур. Қизиқишлар, 
қобилиятлар ва қадриятлар йўналганлигидан ташқари қарор қабул қилишда 
ўзининг имкониятларини – оиланинг моддий шароити, ўқув тайѐрлиги
даражаси, соғлиғи ва бошқаларни ҳисобга олиш ҳам муҳим роль ўйнайди.
Касб танлаш илк ўспириндан икки хил маълумотни талаб қилади: касб
дунѐси ва ҳар бир касбга қўйиладиган талаблардан хабардорлик; ўз 
қобилиятлари ва қизиқишларини билиш. У маълумот ҳам бу маълумот ҳам 
илк ўспиринларга етишмайди. Илк ўспиринларнинг ҳаѐтий режаларини 
амалга ошириш ва касб танлаши ижтимоий шароитларга, айниқса ота-
онанинг умумтаълим даражасига боғлиқ.Ота-онанинг таълим даражаси
қанчалик юқори бўлса, фарзандларининг олий-ўқув юртида ўқишни давом 
эттириши ва бу режаларни амалга ошириш эҳтимоли шунчалик юқоридир.
Ҳаѐтий режаларни амалга ошириш эҳтимоли йигитларда қизларга нисбатан 
юқоридир. 
Касбий йўналганлик нафақат ижтимоий, балки психологик муаммо 
ҳамдир. Психологияда касбий йўналганлик бўйича уч назарий нуқтаи назар 
мавжуд.
Биринчи нуқтаи назар фаолиятнинг муваффақияти ва усуллари боғлиқ 
бўлган индивидуал хусусиятларнинг амалий ўзгармаслиги ва барқарорлиги 
ҳақида ғояга асосланган.Бунда биринчи томондан, у ѐки бу ишга мос 
инсонларни

Download 4,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish