Е.А.Силинанинг
лонгитюд
тадқиқотларидан маълум бўлишича, у болаларни 7 ва 9 синфларда кузатиб,
ўсмирларга нисбатан илк ўспиринларда камроқ импулсивлик ва эмоционал
қўзғалувчанлик, кўпроқ экстравертлик ва эмоционал барқарорлик
кузатилишини аниқлашган.
А.В.Кучменко
тадқиқотларида ҳам 16-18 ѐшли
илк ўспиринлар ўсмирларга қараганда, ўзларининг нерв системаси типига
боғлиқ бўлмаган ҳолда босиқлик ва барқарорлик кузатилган.
Америкалик психолог
Р.Кэттел
тадқиқотларида ҳам илк ўспиринларда
ўсмирларга нисбатан мулоқотчанлик, одамлар билан киришимлилик,
бошқарувчанлик каби ҳислатлар ортишини, умумий қўзғлалувчанлик
камайишини аниқлашган.
Шундай қилиб, илк ўспиринлик ѐши эмоционал ҳолатларни ифодалаш
усуллари ва эмоционал реакцияларнинг дифференциаллашишини ҳамда ўз-
ўзини назорат қилиш ва ўз-ўзини бошқаришнинг ортишини кузатиш
мумкин.Илк ўспиринларнинг кайфияти ўсмирларга нисбатан барқарор ва
англанган ҳамда ижтимоий шароитнинг кенг доирасига мос бўлади.
Доимо ҳиссиѐт вужудга келтирадиган шахсий муҳим муносабатлар
доирасининг кенгайиши олий ҳисларнинг ривожланишида намоѐн бўлади.
Ахлоқий норма ва тамойилларнинг маълум тизимини ўзлаштириш жамият ва
бошқа одамлар олдида маъсулият ҳисси, ҳамдардлик қобилияти, дўстлик ва
муҳаббат эҳтиѐжи, ўртоқлик ҳисси ва ахлоқий-сиѐсий ҳислар каби юксак
ахлоқий ҳисларга айланади.
Илк ўспирин томонидан қабул қилинган хулқ-атвор нормаларининг
бузилиши унда айбдорлик ҳиссини вужудга келтиради. Шу билан бирга
унда эстетик ҳислар доираси ҳам кенгаяди. Илк ўспиринларда интеллектнинг
ривожланиши билан бирга ҳазил-мутойиба ҳиссининг ҳам ривожланишини
таъкидлаш жоиз. Интеллектуал ва праксис ҳислар ҳам сезиларли
ривожланади. Содда болаларча қизиқувчанлик тафаккур жараѐнидан онгли
завқланиш, қийинчиликларни енгишдан қувониш, ижодга онгли интилиш ва
бошқаларга айланади.
Шунга кўра ҳар ким қобилиятига яраша касб-ҳунар танласа, бу
соҳада муваффақиятли меҳнат қилса, ижтимоий турмуш тараққиѐтига
муҳим ҳисса қўшган бўлади. Ўспиринлар у ѐки бу касбни ўз ихтиѐрлари
билан онгли равишда танлашлари учун улар мустақиллик, дадиллик,
қатъийлик, ўзини тута билиш, чидамлилик, сабр-тоқат каби иродавий
ҳислатларга эга бўлишлари керак. Меҳнат қилишда муқаддас бурчни
бажариш истаги, мақсаднинг аниқлиги, ҳунар ўрганишга иштиѐқмандлик
мазкур фазилатларнинг шаклланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Ўспиринлар ақлий ривожланишида тасаввурнинг аҳамияти жуда
катта, чунки инсон бирон бир ишни қилишга киришар экан, албатта унинг
натижасини тасаввур эта олиши керак. Тасаввурсиз ҳеч қандай ишни
тўғри режалаштириш мумкин эмас. Ўспиринда тасаввур қила олиш лаѐқати
яхши ривожланган бўлсагина, у ўз ҳаѐтидаги идеални тасаввур эта олади,
шунга кўра узоқ ва яқин режаларини тузади.
Ҳозирги йигит ва қизларни 30-40 йил аввалги тенгқурлари билан
солиштирганда, уларнинг умумий савиялари нақадар ўсганлигини кўриш
мумкин. Ўспиринларнинг интеллектуал қизиқишлари доираси кенг ва
кўпқирралидир. Ўспиринларнинг қизиқишлари аксарият ҳолларда ўзи
танлаган касб ва йўналиш шунингдек, ҳаѐтий режаларига асослангандир.
Ўспиринлик ѐшига келиб, йигит ва қизларнинг дунѐқарашлари юксак
поғонага кўтарила бошлайди. Бу эса ўспириннинг ташки оламни
тушунишига, баҳолашига бўлган муносабатларини аниқлашга ѐрдам
беради. Ўспиринларнинг дунѐқараши энди уларнинг илмий, фалсафий,
сиѐсий ва диний қарашлари тизимидан иборатдир.
Маълум бир касбда фаолият кўрсатишни бошлаѐтган ўспирин унга
интеллектуал, ижтимоий-психологик ҳамда ахлоқий жиҳатдан тайѐр бўлиши
керак. Ўсмирлик даврининг охирлари ва ўспиринлик ѐшига келиб, уларда
меҳнат кўникма ва малакалари ривожланади. Бу кўникма ва малакалари
уларнинг келгусидаги касбий фаолиятлари билан тўғридан-тўғри боғлиқ.
Ҳар қандай касбий кўникма ва малакаларнинг ўсиши, аввало, ўспирин
интеллектининг умумий ривожланганлик даражасига боғлиқ. Шунинг
учун ҳам бу даврдаги ўспиринлар интеллектининг ривожланишига алоҳида
эътибор бериш лозим.
Ўзбекистонда
Do'stlaringiz bilan baham: |