347
- экстракардиал омиллар стимуляцияси;
- жисмоний ва меҳнат қобилиятининг тикланиши ва ортиши;
- ЮИКнинг иккиламчи профилактикаси (гиперлипидемия даражаси,
ТВИ-тана вазни индекси, АБ пасаяди, жисмоний чидамлилик ошади);
- бемор ҳаѐти сифатини яхшилаш.
ШЖТга қарши кўрсатмалар:
- чап қоринча аневризмаси;
- стенокардиянинг тез - тез хуружлари (4
функционал синф, ностабил
стенокордия);
-юрак ритми бузилиши (доимий ѐки пароксизмал милтилловчи ва
ҳилпилловчи бўлмачалар
аритмияси, парасистолия,
ритм етакчисининг
миграцияси, кўп сонли политоп ѐки гурухли экстрасистолия, айниқса
қоринчали);
- атриовентрикуляр ўтказувчанликнинг юқори даражада бузилиши;
- ҚАЕ (қон айланиш етишмовчилиги) нинг 2 ва ундан юқори босқичи;
- артериал гипертензия диастолик босимнинг стабил ортиши билан АБ>
110 мм сим.уст.дан юқори;
- ҳамроҳ касалликлар (турли этиологияли полиартритлар бўғимлар
функцияси
бузилиши, дискоген радикулитлар, дефектлар ва оѐқлар
ампутацияси).
ЮИКли беморлар учун тўртта функционал синф (ФС) бўйича
дифференциал ШЖТ дастури ишлаб чиқилган:
I ФС:
- даволовчи гимнастика (ДГ) машғулот тартибида 30-40
минутгача,
Юрак қисқариш сони (ЮҚС) 140 кискариш/минутигача;
- тақсимланган пиѐда юриш- 110-120 қадам /мин;
- аэробли зўриқмалар: даволовчи сузиш, чанғида юриш ва б.(20-30 мин),
қисқа югуришлар (1-2 мин);
- ташкил қилинган саломатлик гуруҳларида иштирок;
348
- қисқа (20 мингача) спорт ўйинларида (волейбол, қўл тўпи, бадминтон
ва.б.) иштирок
- ўз-ўзига тўлиқ хизмат қилиш
II ФС:
- ДГ 30 мин, ЮҚС зўриқма чўққисида 130 к/мин.гача;
- меъѐрий тезлашган (темпи 110 қадам/мин) ва қисқа (2-3 мин) тезлашган
(темп 120-130 қадам/мин) пиѐда юриш;
- қисқа меъѐрий темпда югуриш (1-2 мин);
- махсус давомий жисмоний машғулот гуруҳларида «кучли» гуруҳ
дастури асосида иштироки (спорт ўйинлари, веломашғулот);
- бассейнда сузиш назорат остида, чанғида тақсимланган юриш;
- қисқа(10 мин.гача) спорт ўйинлари (волейбол, стол тенниси)да
иштирок;
- ўз -ўзига тўлиқ хизмат қилиш
III ФС:
- ДГ аѐвчи машғулотли тартибда 20 мин.гача зўриқма чўққисида ЮҚС
110 мин.гача ;
- тақсимланган ўрта темпдаги пиѐда юриш (80-90 қадам/мин);
- махсус давомий жисмоний машғулот гуруҳларида «кучсиз»
дастурда
иштирок;
- спорт ўйинлари мумкин эмас;
- аэробли зўриқмалар (югуриш ,чанғи, сузиш) маън этилган
-ўз-ўзига тўлиқ хизмат қилиш
IV ФС:
- индивидуал характердаги ДГ аѐвчи тартибда давомийлиги 15-20 мин
ЮҚС зўриқма чўққисида 90-100 мин;
- пиѐда юриш 60-70 қадам/мин тезликда;
- югуриш ва спорт ўйинлари маън этилган;
- баъзан қисман ўз -ўзига хизмат қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: