Servis xizmati



Download 0,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/8
Sana22.02.2022
Hajmi0,77 Mb.
#80411
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Primqulova yakuniy servis

 
Юбка тақилмасини тикиш 
 
Юбка тақилмаси чокда ёки тахламада бўлади. чокдаги "молния" 
тасмали тақилмани тикишнинг бир неча усуллари бор. Тақилманинг 
иккала томонини бир хил қилиб тикиш учун , юбка чоклари 
бириктириб тикилгандан ва ёриб дазмоллангандан кейин, "молния" 
тасманингг ўнги юбканинг тескарисига қаратилиб, дазмолланган 
тақилма четлари устига қўйилади. Аввал кўклаб бириктириб олинади, 
сўнгра тақилма букилган зийларидан 0,5 см ташлаб бостириб тикилади 
(79-расм, а). 
а б в 
79-расм. Юбка тақилмасига ишлов бериш 
 
"Молния" тасмани кўринмайдиган қилиб тикиш ҳам мумкин,
бунда тақилмага қўшимча тикиш ҳақи берилади.
"Молния" тасмани букиш жойидан ҳар хил оралиқда 
пухталанадиган қилиб тикиш ҳам мумкин. Бу усул кийимларни якка 


тартибда тикишда кўп қўлланилади. Юбка ён чокларига ишлов 
берилгандан сўнг, орқа бўлакнинг букиб дазмолланган жойи тагига 
"молния" тасманинг ўнг қисми очилган ҳолда, тақилма жойининг зийи 
молния бўғинларига ёпишиб турадиган қилиб қўйилади. Букилган 
зийдан 2-3 мм оралиқда кўклаб уланади. Кейин эса чап томони 
кўкланади, бунинг учун "молния" тасма ёпилади, олд бўлак томондаги 
букилган жойи орқа бўлак томондаги букилган жойига тақаб қўйилади 
ва олд бўлакка "молния" тасма кўклаб бириктирилади. Ўнг томондаги 
олд бўлакнинг юқори қирқимидан бошлаб, орқа бўлакнинг юқори 
қирқимигача битта чок билан бостириб тикилади (79-расм, б). 
Тасма тақилаётганда ич кийимни илиб кетмаслиги учун эҳтиёт 
кўринма қўйилса яхши бўлади. Эҳтиёт кўринма 8-9 см кенгликда 
бичиб олинади, унинг узунлиги тақилима узунлигига мос бўлади. 
Кўринмани тескарисини ичкарига қилиб узунасига икки букиб 
дазмолланади, ён ва паст қирқимлари йўрмалади. Юбканинг олд ва орт 
бўлаклари бириктирилаётганда тақилма қисми тикмай қолдирилади, 
чок ёриб дазмолланади, айни вақтда олд бўлакдаги чок ҳақи букиб 
дазмолланади. 
"Молния" тасманинг бир томони юбканинг олд бўлак тақилма 
чок ҳақига бостириб тикилади, иккинчи томони эса орт бўлакка 
уланади. Тасамнинг устидан эҳтиёт кўринмани ҳам қўйиб тикилади, 
бунда тасма кўринма билан орт бўлак орасида қолиши керак. Олд 
бўлак тақилмаси устидан безак бахяқатор юритилади (79-расм, в). 
80-расм. Яширин тақилмали "молния" тасмасини тикиш 


 
Яширин тақилмали "молния" тасмасини тикиш учун махсус 
тепкидан фойдаланилади. Бунда тасмани юбка ён чокларини тикиш 
чизиғининг давомига бириктирилади (80-расм).
 
Юбканинг юқори қирқимига ишлов бериш 
Юбканинг юқори қирқимига моделга қараб улама белбоғ билан 
ёки корсаж лента билан ишлов бериш мумкин. 
Юбканинг юқори зийи тескарисига ён чокларидан 2 см оралиқда 
тайёр ҳолда 0,5 см кенгликда ва 7,0 см узунликда иккита илгич 
пухталаб қўйилиши керак. Юқори қирқимга ишлов беришдан олдин 
юбканинг тикилиш сифати, бел чизиғининг шакли текширилади ва 
юқори қирқими бўйлаб ўлчаб кўрилади. Юбка гавдада бемалол 
туриши учун, юқори қирқим узунлиги бел ярим айланаси ўлчовидан 
0,5-1,0 см ортиқроқ бўлиши керак. 
Юбканинг улама белбоғи моделга қараб ҳар хил кенгликда 
бўлади. белбоғ оскти белбоғ билан яхлит бичилган ёки алоҳида 
бичилиб, букиш чизиғи бўйлаб чок солиб тикилган бўлиши мумкин. 
Белбоғ учлари одатдабир-бирининг устига 3,0-4,0 см чиқиб, қирқма 
изма билан тугмаланадиган ёки темир илгакли бўлиши мумкин. 
Белбоғларга бир қават (фақат устки белбоғ қисмига) ёки икки қават 
(устки ва остки белбоғларга яхлит) қилиб елимли қотирма материал 
қўйилади. Ҳар иккала ҳолда ҳам белбоғнинг букиш чизиғидан 0,1-0,2 
см масофада остки белбоғ томондан букиш чизиғига параллел 
бахяқатор юритилади. 


а б в 
 
81-расм. Юбка белбоғига ишлов бериш 
Белбоғ учлари ағдарма чок билан тикилади, бунинг учун ўнг 
томонлдари бир-бирига қаратиб букилади ва 0,5-0,7 см чок ҳақи билан 
тикилади. Чап томондаги учи фақат ён томонидан тикилади, ўнг 
томондаги учи эса ён томондан 0,5-0,7 см ва пастки қирқимлари 
томондан 1,0 см чок ҳақи билан 3,0-4,0 см (ўтим ҳақи) тикилади ва чок 
охири пухталанади. Чокка 0,1-0,2 см етказмасдан кертим берилади. 
Остки белбоғ томондаги қирқим махсус машинада йўрмалади. 
Белбоғнинг ўнгини юбка ўнгига қаратиб, юқори қирқимларига 
тўғрилаб қўйилади ва 0,7-1,0 см чок ҳақи билан тикилади. Букиш 
чизиғи бўлаб букиб, белбоғ тўғриланади, чок ҳақини юқори томонга 
қаратиб, остки белбоғ кўкланади ва юбканинг ўнг томонидан белбоғ 
уланган чокнинг ёнидан бахяқатор юритиб пухталанади. Шу билан 
бирга юбка тескари томонидан ён чоклари устига иккита илгични 
учларини белбоғ остига киритиб тикиб кетилади. Белбоғ юбка тескари 
томонидан, намланган дазмолмато қўйиб дазмолланади. Бу усул 
асосан кийимларни якка тартибда тикишда қўлланилади. 
Улама белбоғни тикишда остки белбоғнинг қирқими 
йўрмаламасдан ички томонига букиб пухталаш ҳам мумкин, бунда 
остки белбоғнинг букилган зийи белбоғ уланган чокни 0,2-0,3 см га 
ёпиб туриши керак (81-расм, а). 
Юбканинг улама белбоғини бошқа усул билан ҳам тикиш 


мумкин. Бунда белбоғ остки белбоғ билан яхлит бичилиб, тўлалигича 
елимли қотирма материал ёпиштирилган бўлади. 
Белбоғнинг букиш чизиғидан 0,1-0,2 см оралиқда оскти белбоғ 
томондан букиш чизиғига параллел равишда бахяқатор юритиб, 
қотирма материал қўшимча пухталанади. Белбоғнинг ўнги юбка 
тесарисига қаратиб қўйилади. Пастки тақилмаси зийидан бошлаб 
устки тақилма зийигача 0,7-1,0 см чок билан тикиб уланади. Шу билан 
бир вақтда иккинчи илгак ҳам тикиб кетилади. Белбоғ юбканинг ўнги 
томонга, унинг қирқими уланган чокдан 1,0 см ошириб букилади ва 
белбоғ учлари 0,5 см кенгликда ағдарма чок билан тикилади. 
Бурчакларида 0,2-0,3 см чок ҳақи қолдирилиб, ундан ортиқчаси қирқиб 
ташланади. Белбоғ бурчаклари ўнгига ағдарилиб, тўғриланади. Белбоғ 
иккинчи қирқими 0,7 см букилади ва белбоғ уланган чокдан 0,2 см 
пастроқ туширилиб, шу букилган зийидан 0,2 см масофада бостириб 
тикилади. Айни вақтда белбоғ, унинг юқори ва ён четлари бўйлаб 
улардан 0,2 см масофада бостириб тикилади. Белбоғнинг остки 
томонига темир илгаклар тикилади. Остки тақилма тарафдан белбоғ 
устига ипдан измалар тикилади. 
Юбка юқори қисмини корсаж лента билан ишланганда, корсаж 
лентани юбкага улашдан аввал декатировка қилинади, яъни ҳўллаб ва 
дазмоллаб олинади. Бел айланаси ўлчамига биноан клрсаж лентанинг 
узунлиги аниқлаб олинади, бунда ҳар икки учига 1,0 см дан букиш 
ҳақи қўшилади. Корсаж тасма учларидан букиш ҳақи машинада 
тикилади. Корсаж лентани юбка юқори қирқими устига , ўнгига 
тескарисини қаратиб қўйилади, 1,0-1,2 см қирқимни ёпиб, қўйма чок 
билан тикилади, корсаж лента зийидан чок ҳақи 0,2 см. тескари 
томондан юбка қирқими корсаж лентага ироқисимон яширин чоклар 
билан тикиб чиқилади. Кейин корсаж лентани юбка тескари томонига 
букилади, бунда юбка қисмидан 0,1-0,2 см кант ҳосил қилиниши керак 
(81-расм, б). Модель бўйича кўзда тутилган бўлса, юбканинг юқори 
зийидан бахяқатор юритилиш мумкин. Корсаж лентанинг пастки 
четини юбканинг чок ҳақлари ва витачкаларига қўлда чатиб пухталаб 
чиқилади. 
Корсаж лентани юбкага икки букиб тикиш ҳам мумкин. Бунинг 
учун ҳам аввал корсаж лентани декатировка қилиб олинади.


Корсаж лента учлари 1,0 см букилади, кейин узунасига бир 
томони иккинчисига нисбатан 0,3-0,4 см кенгроқ қилиб убкиб 
дазмолланади, дазмолланаётган букилган томони чўзилади. Лентанинг
икки учидаги букилган зийидан 0,2-0,3 см оралиқда бахяқатор 
юритилади. Корсаж лентанинг кенг томонини юбка тескарисига 
тўғрилаб, юбканинг юқори қирқимини корсаж тасма орасига 
киритилади, кўклаб чиқилади. Лентани тор томонидан 0,2 см оралиқда 
бахяқатор юритиб юбка бостириб тикилади. Корсаж лентани юбкага 
бостириб тикиш пайтида иккала илгич учлари ён чокларда пухталаб 
кетилади. Корсаж лентани юбканинг юқори қирқими бўйлаб тесакри 
томонига букилади ва корсаж лента томондан намланган дазмолмато 
қўйиб дазмолланади, юқори четида безак бахяқатор мўлжалланган 
бўлса, уни ўнг томондан юритилади. 

Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish