“Сервис” илмий-амалий журнал
2020 йил 4-сон
35
Тадқиқот натижаларига биноан туризм тармоғининг юксалишида АКТ улуши 30 -
45 фоизни ташкил этди. AКТдан фойдаланувчиларга билим ва маълумотларга кириш,
янги маълумотларни тўплаш имкониятини беради.
Тармоқда АКТ ни қўллаш натижасида корхоналарнинг трансакцион харажатлари
пасаяди, инновациялар тезлашади, фирмаларнинг рақобатбардошлиги ва иқтисодий
самарадорлик ортади, бўлғувси сайѐҳлар мамлакатимиз туризм имкониятлари ҳақида
ахборотга эга бўлишади
.
Хулоса ва таклифлар. Тадқиқот натижасида қуйидаги хулоса ва тавсиялар
шакллантирилди:
1. 2011-2019 йилларда мамлакатимиз туризм соҳасининг ўртача йиллик маҳсулоти
ҳажми 1312,6 млн. долларни, инвестициялар ҳажми 43,9 млн. долларни ташкил этди.
Кузатилган давр орасида туризм маҳсулотининг ҳажми ва инвестициялашнинг тебраниши
(вариацияси) кучли бўлган, демак тармоқ барқарор ривожланди дейиш қийин. Тармоқнинг
имкониятларидан тўла фойдаланиш учун соҳага АКТ ва Интернетга асосланган
инновацияларни кенг жорий этиш зарур. Жумладан, пандемия ва ундан кейинги даврда
Интернет (ZOOM) орқали музейлар ва табиат қучоғига онлайн экскурсиялар ташкил этиш,
анкета сўровлари орқали истиқболдаги туристлар портфолиосини шакллантириш,
фирмаларнинг жозибадорлигини (consumer loyalty) ошириш имкониятларидан кенг
фойдаланиш зарур.
2. Ўзбекистонга 2019 йилда ташриф буюрган туристларнинг мақсади ва ѐши
бўйича тақсимланиши тадқиқоти шуни кўрсатдики, аксарият туристлар қариндош -
уруғларни ва дўстларни кўриш ва кейинчалик таълим олиш ва даволаниш учун ташриф
буюрган экан. Туристларнинг ѐши жиҳатидан аксарият туристлар 30 ва 55 ѐш оралиғида
экан. Узоқ хориждан туристларни кўпайтириш учун АКТ ва Интернет ѐрдамида жаҳондаги
туристлар оқимидаги тенденцияларни аниқлаш, соҳа маҳсулотларига талаб
конъюнктурасини ва нарх шаклланишини тўхтовсиз мониторинг қилиб бориш, нарх
сиѐсатини қайта кўриб чиқиш тавсия этилади.
3. Жорий йил мамлакатимизда
“ Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиѐт йили”
деб эълон қилиниб давлат дастури қабул қилинди. Рақамли иқтисодиѐт ҳар бир соҳада,
жумладан, туризмда, Интернет ва ахборот – коммуникация технологияларини қўллашни
тақозо этади
. Ҳозирги кунда AКТнинг ЯИМдаги улуши 1,9% ни ташкил этади ва 2030
йилга бориб уни 10 фоизга ошириш режалаштирилмоқда. Яқин йилларда туризм
соҳасининг ЯИМ улушини 10 фоизга етказиш режалаштирилган. Шунинг учун рақамли
технологиялардан кенг фойдаланиш тармоқни замонавийлаштириш ва иқтисодий
юксалтиришнинг асосий омилидир.
4. АКТларнинг тармоқ ривожидаги ўтган даврдаги улуши тадқиқотда "Солоу
қолдиғи" сифатида аниқланган. Туризм тармоғининг ўсиш суръатидаги АКТ нинг улуши
35-45 фоизни ташкил этади. Соҳа ялпи маҳсулотининг капиталга нисбатан эластиклик
коэффициенти 0,794, ишчи кучига нисбатан 0,113 ташкил этди. Демак соҳани барқарор
ривожланиши учун биринчи галда инвестициялашга эътиборни кучайтириш, меҳнат
унумдорлигини ошириш керак. Уларни қўллаш корхоналарнинг трансакцион
харажатларини пасайтиради, рақобатбардошлиги ва иқтисодий самараси ортади,
инновациялар тезлашади, бўлғуси сайѐҳлар мамлакатимиз туризм имкониятлари ҳақида
тўла ахборотга эга бўлишади.
Do'stlaringiz bilan baham: