“Сервис” илмий-амалий журнал
2020 йил 4-сон
164
дейилганда молия – кредит ѐки банк муассасаларига сақлаш учун берилган қимматли
қоғозлар ѐки пул маблағлари тушунилади
1
.
Маълумки, муддатди депозитлар тижорат банкларининг пассив операциялари маҳ-
сули бўлиб, банкларнинг пассив операциялари хусусида хорижлик ва мамлакатимиз иқти-
содчи олимлари тадқиқотлар олиб боришган. Хусусан, Ш.Абдуллаеванинг фикрига кўра,
банк ресурсларини шакллантириш билан боғлиқ операциялар банкларнинг пассив опера-
циялари дейилади
2
. Худди шунингдек, ўзбекистонлик иқтисодчи олимлар «Пассивлар
ҳақида банкнинг шундай операциялари тушуниладики, уларнинг натижасида пассив ѐки
актив – пассив ҳисоб варақларида маблағларнинг кўпайиши юз беради, жумладан,
пассивдаги маблағлар активдагидан ортиб боради
3
», – тарзида таърифни шакллантирилган.
Бизнинг фикримизча, тижорат банклари пассив операцияларини тўртта гуруҳи
таркибидаги депозит операцияларига асосий эътибор қаратамиз. Депозит операциялар –
банкларнинг омонатчилар билан тузган шартномалари асосида депозит мақсадларига кўра
муайян муддатга жалб этиш ҳамда сақлашга доир операциялардир
4
.
Ўзбекистон Республикаси ―Банклар ва банк фаолияти тўғрисида‖ги қонуннинг 6-
моддасида депозитлар омонат тарзида талқин этилган бўлиб, унга пул маблағларини
омонатларга (депозитларга) жалб этиш бўйича фаолият билан шуғулланишга фақат
банклар ҳақли эканлиги белгилаб қўйилган
5
.
Тадқиқот методологияси. Мақолада гуруҳлаш, қиѐсий ва таркибий таҳлил,
эконометрик таҳлил, синтез ва коэффициент методларидан фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалар. Депозитлар банкларнинг мажбуриятларининг асосий
қисмини ташкил этиб, уларнинг барқарорлик даражаси банкнинг даромадлилигини ва
ликвидлигини таъминлаш имконини беради. Халқаро банк амалиѐтида, ҳозирги даврда,
тижорат банклари муддатли депозитлари барқарорлигига баҳо беришда асосан депозит
базасининг етарлилигиэътибор олинади ва бу даража қуйидаги депозит базасининг
етарлилиги (ДБЕ) формуласи орқали аниқланади:
бу ерда: ТД – трансакцион депозитлар;
ЖД – жамғарма депозитлари;
МД – муддатли депозитлар.
ХТТБ экспертларининг тавсиясига кўра, мазкур кўрсаткичнинг энг юқори чегараси
30 фоизни ташкил этиши лозим. Агар унинг амалдаги даражаси 30 фоиздан юқори бўлса, у
ҳолда, ушбу тижорат банкининг депозит базаси етарли эмас, деб ҳисобланади.
Муддатли депозитлар, умуман, депозитлар тижорат банклари ресурслари таркибида
асосий ва муҳим манба бўлиб хизмат қилади, бунинг қатор сабаблари бор. Хусусан,
иқтисодиѐтдаги вақтинча бўш пул маблағлари, айниқса аҳоли қўлидаги пул маблағлари
банкдан ташқарида эмас, балки банкларда сақланади, шунингдек мазкур пул маблағлари
тижорат банклари томонидан иқтисодиѐтнинг пулга эҳтиѐжи мавжуд соҳаларига тегишли
тамойиллар асосида қайта жойлаштирилади.Қуйидаги жадвал, солиштириш нуқтаи
назардан АҚШ тижорат банклари мажбуриятлари таркибини кўриб чиқамиз (1-жадвал).
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, АҚШ банк тизими мажбариятлар
таркибининг асосий улуши депозитлар ҳиссасига тўғри келиб, ушбу манба таҳлил
этилаѐтган давр мобайнида ўсиб бориш тенденциясига эга бўлган. Хусусан, 2018 йилда
ушбу кўрсаткич 81,2 фоизни ташкил этган бўлиб, 2014 йилга нисбатан 4,2 пунктга ортган.
1
Мицек С.А. Экономика финансовых институтов. –Екатренбург: Дело,1996. -С.42.
2
Абдуллаева Ш.З. Пул, кредит ва банклар. –Тошкент: Молия, 2000. -211-б.
3
Кадиров А.К. и др. Хозяйственный расчет в системе коммерческих банков. Монография. –Ташкент: Узбытцентр, 1991. -
С.16.
4
Ўзбекистон Республикаси банк тизимида бухгалтерия ҳисобини юритишга оид қонунчилик ҳужжатлари тўплами. –
Тошкент: Ўзбекистон, 2003. 86-б.
5
Ўзбекистон Республикаси ―Банклар ва банк фаолияти тўғрисида‖ Қонуннинг 6 моддаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |