Keywords:
living standards, quality of life,
unemployment, consumption, employment,
wages, income, leisure.
“Сервис” илмий-амалий журнал
2020 йил 4-сон
81
С.А.Бабаназарова – СамИСИ катта ўқитувчиси
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ВА УЛАРДА ТАЛАБАЛАР СОНИ
ЎЗГАРИШИНИНГ ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Аннотация: мақолада мамлакатимизда макроиқтисодий кўрсаткичлар, аҳолининг сони,
уларнинг иқтисодиѐтда банд бўлган қисми, булар таркибида олий маълумотли ходимлар, олий
таълим муассасалари ва уларда талабалар сони ўзгаришининг 2000-2019 йиллардаги
динамикасининг қиѐсий таҳлили ва уларнинг 2020-2025 йилларга мўлжалланган прогноз
кўрсаткичлари диаграмманинг ишончлилик
аппроксимация
сини инобатга олиб, полиномиал
моделдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар: GMP, GLP, полиномиал модел, ишончлилик
аппроксимация
си, инновацион
иқтисодиѐт.
Кириш. Охирги пайтларда таълим соҳасига жиддий эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрда имзолаган ―Илм-фанни
2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида‖ги ПФ–6097-сонли
Фармони қабул қилинди. Бунда таълим соҳасига бутунлай янгича ѐндошиш вазифаси
қўйилди. 2020 йил 30 сентябрдаги Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган
тантанали маросимдаги ―Ўқитувчи ва мураббийлар – янги Ўзбекистонни барпо этишда
катта куч, таянч ва суянчимиздир‖ мавзусидаги нутқида ва 2020 йил 30 октябрда
ўтказилган видеоселекторда айтилган гапларида: ―Янги Ўзбекистон – мактабдан
бошланади‖, Юртимизнинг келажаги таълимга боғлиқ, шунинг учун таълим умуммиллий
ҳаракатимизга айланиши лозим, деган вазифани қўйди. Зеро таълимга боғлиқ бўлмаган
бирорта соҳа ѐки оила йўқ. Таълим ҳаммага хизмат қилади, демак ҳамманинг эътибори ҳам
таълимда бўлиши керак, деган ғояни илгари сурди.
Фармон билан Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ҳамда
Концепциянинг мақсадли кўрсаткичлари ва индикаторлари ҳам тасдиқланди. Энди илмий
ташкилотларнинг
илмий-инновацион
фаолияти
самарадорлигини
баҳолашга
йўналтирилган миллий рейтинг тизими мамлакатимизда илк бор жорий этилади. Мазкур
ҳужжатда айтилишича, 2025 йилга қадар илм-фанга йўналтириладиган жами
маблағларнинг ялпи ички маҳсулотга нисбатан улуши 6 бараварга, 2030 йилгача эса 10
бараварга оширилади. Бу бир неча йилдан кейин ўз самарасини бериб, мамлакат ЯИМни
жадал суръатда ошириш имконини беради.
Мамлакатимизда инновацион иқтисодиѐт доирасида инновацион ишланмалар ва
стартап лойиҳаларга катта аҳамият берилади. Уларни молиялаштириш мақсадида 2021
йилда 2 та, 2025 йилда 10 та венчур жамғармалари ташкил қилинади. Шунингдек, рақамли
ва инновацион иқтисодиѐт доирасида 7 та замонавий лаборатория мажмуалари ташкил
этилиб, улар GMP (Good Manufacturing Practice) ва GLP (Good Laboratory Practice) жаҳон
стандартларига мос ускуналар билан жиҳозланади.
Хуллас, энди жамиятимизни олға кетишини таъминлайдиган янги мутахассислар
лозим бўлади. Агар бугунги кунгача бўлган ҳолатга эътибор берадиган бўлсак,
мамлакатимизда ЯИМ ва аҳолининг сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Буни қуйидаги
жадвалда ҳам кўриш мумкин (1-жадвал).
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики мамлакатимизда макроиқтисодий
кўрсаткичларнинг ўсиш суръатлари бир-биридан кескин фарқ қилади. 2000-2019 йиллар
давомида мамлакат ЯИМ жорий нархда 15721,8 % ѐки 157.22 баравар ўсган бўлса,
мамлакат аҳолиси атиги 136,6 % ўсиш суръатига эришган. Беш йилликлар бўйича таҳлил
қилинса, мамлакат ЯИМ 2000-2005 йиллар давомида 489,12 %га ўсган. 2005-2010 йиллар
давомида эса бироз камроқ, яъни 465,0 % ўсиш таъминланган. Навбатдаги беш
йилликларда ўсиш суръатининг секинлашиши рўй берган ва 2010-2015 йиллар давомида
238,9 % ўсган. Кейинги 2015-2019 йилларни қамраб олган даврда мамлакат ЯИМ ўсиш
Do'stlaringiz bilan baham: |