СЕО оптимизация нуқтаи назаридан сайтимиздаги саҳифалар, товарлар, мақолалар линклари ўрнакдаги сингари сўзлардан иборат бўлсин. Шунда қидирув системаларда бирон бир калит сўз билан бизни сайтимиз тезроқ топилади. Аслида бизда бу нарса бошланғич даража қилинган. Фақат у ерда тузатишлар киритиш керак.
1) Бизда баъзи жойларда инглизча номда бўлиб қолган. Шуларни тўлиқ ўзбекча қилиб қўйсак яхшироқ бўладиёв.
Масалан: Янги маҳсулотлар саҳифасига кирганда линк инглизча акс этяпти. Шу ерда marketplace-products ни ўрнига yangi-mahsulotlar ёки mahsulotlar деб қўйса яхшироқ бўлади назаримда. Ҳудди шу тарзда Чегирмадагилар, Фойдали маълумотлар ва ҳ.к. саҳифаларда қилинсин:
Мана бу ерда ҳам Янги маҳсулотлар саҳифаси линкда инглизчада ёзилган:
2) Товар ҳақида тўлиқ маълумот бериладиган саҳифада ҳам қуйидаги тартибда линк акс этиши керак:
dehqon.uz/ категория номи (масалан: Фунгицидлар)/ бренд номи (масалан: Байер)/ товар номи (масалан: Превикур)/ товарни сайдаги коди (масалан: 120326598754).
Ўша товар коди асосида товарни сайтда қидириш имконияти бўлсин.
Бу биздаги холат:
Ўрнак:
https://www.trendyol.com/adidas/runfalcon-2-0-k-spor-ayakkabi-cblack-ftwwht-p-79599970
Юқоридаги расмда кўрсатилган сотувчи деган жойига (ÖZGÜR SPOR) босилганида линк қуйидагича акс этиши керак:
dehqon.uz/ dokon ёки magazin (яъни бу сайтимиздаги сотувчиларнинг онлайн дўкон қисми дегани)/ сотувчининг номи (масалан: Агро савдо) ва унга бириктирилган қандайдир тартиб рақам.
- “dehqon.uz’да сотинг” деган жойга босганда, у ердаги саҳифада бизни сайтимиз орқали сотишнинг афзалликлари тўғрисида маълумот берилади. Ундан ташқари саҳифани тепа ва паст қисмида “Сотувчи бўлиш” тугмаси бўлади. Шу тугмага босганда сайтда рўйҳатдан ўтиш ойнаси очилади, агар ушбу фойдаланувчи ҳали сайтимизда рўйҳатдан ўтмаган бўлса (рўйҳатдан ўтиш жойида албатта телефон номери кўрсатиладиган банди бўлсин).
Сотувчи бўлмоқчи бўлган томон рўйҳатдан ўтиб “Сотувчи бўлиш” тугмасига босганидан кейин бизга тизим орқали хабар келади. Рўйҳатдан ўтишда киритилган телефон номери орқали унга алоқага чиқиб, бизни платформамиз орқали сотиш шартларини муҳокама қилиб оламиз. Сотувчи билан келиша олсак, тизимимиз орқали товарларини сотишга доступ берамиз. Йўқса у оддий фойдаланувчи статусида қолаверади. Ҳуллас, ҳозирча биз руҳсат бергандан кейингина тизимимизда товарларини жойлаш имкони бўлсин. Кейинчалик буни тўлиқ автоматлаштирамиз.
Бизни сайтимиз орқали сотиш бўйича келишув шартномаси матни билан танишиш имкони бўлсин. Зарурат бўлганда ўша матнни файл шаклида юклаб олиш имкони бўлиш керак. Чунки қарши тараф файлдаги ҳужжатга имзо қўйиб, бизга жўнатиши керак бўлади.
Ўрнак сифатида sello.uz сайтидан андаза олсангиз бўлади бу масалада: https://partners.sello.uz/landing
Do'stlaringiz bilan baham: |