Сентябрь 2020 10-қисм
Тошкент
shakllantirish, buning natijasida esa, erkin shaxsni tarbiyalash davlatimiz siyosatining ustuvor
yo‘nalishlaridan bo‘lib hisoblanadi. mamlakatimizda ta’lim tizimini rivojlantirishga qaratilgan
uning me’yoriyhuquqiy asoslari quyidagi hujjatlarda belgilab berildi hamda ular bazasida eng
muhim yo‘nalish va natijalar ijrosi ta’minlandi.
Foydalanilgan adabiyotlar ro‘yxati.
1. karimov i.a. o‘zbekiston: milliy istiqlol, iqtisod, siyosat, mafkura. 1-jild. - Toshkent:
o‘zbekiston, 1996.
2. Yo‘ldoshev J. Ta’limimiz istiqloli yo‘lida. – Toshkent: Sharq, 1996
3. www.ziyonet.uz.
98
Сентябрь 2020 10-қисм
Тошкент
БАХШИЧИЛИК САНъАТИНИ ЎҚИТИШ МАСАЛАЛАРИ
Абдиолим Эргашев
ҚарДУ доценти
Резюме:
Мақолада янгидан ташкил этилган ижодий бахшичилик мактабида ўқиш-
ўқитиш масалаларини йўлга қўйиш ҳақида фикр юритилган
Таянч сўзлар:
бахшичилик мактаби ва синфи, ўқиш-ўқитиш, достон, терма, фольклор,
фольклоршунослик, ижро, дўмбира.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Республика ҳукуматининг бахшичилик санъа-
тини ривожлантириш соҳасидаги қатор қарорлари ва Термизда Бахшичилик мактабининг,
бошқа ҳудудларда бахшичилик синфларининг ташкил этилиши маданий ҳаётимизда улкан
воқеа бўлди.
Айниқса, бахшичилик мактабининг ката иқтисодий, маънавий-маърифий тайёргар-
лик иш бошлагани беқиёс аҳамиятга эга бўлиб, батамом сўниш арафасига келиб қолган
қадимий достончилик анъаналарини жонлантиришга, қайта ривожлантиришга, ёшларда
бахшичилик санъатига иштиёқ, меҳр, уни ўрганишга иштиёқ уйғонишга сабаб бўлди.
Эндиги вазифа таълим тизимида янгилик бўлиб иш бошлаган бахшичилик мактаби ва
синфларида ўқитиш, таълим тарбиявий ишларни қандай йўлга қўйиш лозим деган жиддий
муаммолар кун тартибида долзарб бўлиб турибди.
Дастлаб, синфлар бўйича оддийдан мураккабликка йўналтирилган дарслар дастурини
аниқ тузиб чиқиш лозим.
Дастурга асосан аввало фольклоршунослик соҳасида ўқув, ўқув-услубий ўқув
қўлланмалари ва дарсликлар яратиш керак. Бу вазифани бажариш учун бахшичилик ва
достончиликни назарий ва амалий жиҳатдан яхши биладиган фольклоршуносларни жалб
этиш лозим бўлади.
Бизнингча ҳозиргача бахшичилик мактаби ва синфлари ўқувчиларига бахшилар амалий
дарсларни ўтиб келмоқда. Аммо бу етарли эмас.
Уларга илмий-назарий дарслар ҳам дарс жадвали асосида қўйилиб, бахши ким, бах-
шилар таснифи, бахшичилик санъат сифатида қандай хусусиятларга эга, достон ва терма
жанрларининг ўзига хос хусусиятлари, тематикаси, турлари, бадиияти, бахши ва аудитория
муносабати, устоз-шогирдчилик анъаналари, достончилик мактаблари ва уларнинг ўхшаш
ҳамда фарқли жиҳатлари, бахшиларнинг ижро усуллари ва йўллари, ижрода дўмбиранинг
ўрни, дўмбиранинг юздан ошиқ куйлари, соз, сўз ва овоз яхлитлиги қандай юзага келиши
ҳақида ҳар томонлама асосли, исботланган маълумотлар ўқувчилар онгига сингдирилиши
зарур. Илмий-назарий маълумотларни ҳар қанча ўз соҳасида иқтидорли бўлмасин бах-
шилар ўта олмайди. Бу соҳада фольклоршуносларни соатбай ишга таклиф этиш мумкин
бўлар.
Бахшичилик мактаби ва синфларидаги дарслар ҳам “Таълим тўғрисида”ги қонун асоси-
да олиб борилар экан, дарс берадиган, дарсга кирадиган бахши ҳам ўқитувчи, амалиётчи
ўқитувчи сифатида сабоқ бериши лозимлигини унутмаслик шарт. Улар дарсга кириб оғзига
келган терма-ю достонни айтишдан тийилиши, фақат ўзини мақтаб, бошқа бахшилардан
айб ахтаришни тўхтатиши, бахши ўз дарсида қандай термалар ва достон ижро этишини
мактабнинг масъул раҳбарига билдириши назорат учун муҳим аҳамиятга эга.
Айнан Сурхондарёда сўнги йилларда сохта бахшилар, сохта олимман деганлар, сох-
та достонлар кўпайиб кетаётганини эътироф этиб, ана шулардан ўқувчиларни сақлашни
йўлга қўймасак, ёш бахшиларни камолга етказиш соҳасидаги эзгу ҳаракатларимиз рўёбга
чиқмайди.
Айни вақтда бахшичилик мактаби ва синфлари учун улар мустақил ўқиб ўрганишларига
нашр этилган анъанавий ва замонавий достонлар ҳамда термалар рўйхатини тавсия этиш
керак. Шу йўл билан уларни нашр эилган сохта, бадиий савияси паст, ғоявий қашшоқ
асарлардан химоя қилиш мумкин бўлади.
Мақсад, қадимий бахшичилик анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантириш экан, бу
вазифани бажариш учун Сурхондарё ва қашқадарёда имкониятлар етарли. Ҳали Хушвақт
бахши Мардонақулов, қора бахши Умиров, Чори бахши Умиров, қаҳҳор бахши ва Аб-
99
Do'stlaringiz bilan baham: |