Seni kuylayman, hayot



Download 40,5 Kb.
bet1/2
Sana16.03.2022
Hajmi40,5 Kb.
#495880
  1   2
Bog'liq
seni kuylayman,Hayot!!!


Сени куйлайман, ҳаёт!”
Dilnavoz Berdiyeva QarDu
Filologiya fakulteti 2-kurs magistranti
Вақт довонидан ошолган асрларгина яшашга ҳақли. Улар кўнгилда овози тинмас қўшиққа ўхшайди. Туйғулар осмонини оппоқ, бўлиқ булутлар сингари тўлдириб туради. Борлиққа қўнган ҳар зарра гардни ёмғир бўлиб ювмоққа қодир улар. Бундай асарлардан абадийликнинг иси келиб туради. Юрагингга сафолар тўлиб, излаган нарсангни топгандай, соғинган кишингни кўргандай бўласан. Умидларинг дарахти гуллаб, ўзлигинг мамнунлик либосини кия бошлайди. Кундаликлар қатига беркинган хотиралар варақланади. Гоҳида юзингга табассум ранг сочиб, гоҳ эса кўзларингни ўкинчнинг шаффоф пардалари қоплай бошлайди.
Бу каби асарларнинг ҳар сўзи, ҳар сатрида ижодкор руҳининг манзаралари, фикрлар оқими сезилиб, юрагининг ҳар зарби эшитилиб туради. Зулфияхонимнинг шеърлари ҳам ана шундай асарлар сирасидан эди. Унинг шеърларида шалоланинг жўшқинлиги, болалик беғуборлиги, тонглардаги фараҳбахшлик, эрксеварлик, Ватанпарварлик уфуриб туради. Матонатнинг ўктам қиёфаси гавдаланади. Соғинч ёмғирлари киприкларингизни намлайди. Қиз йиғинидаги гўзалларнинг қувноқ кулгуси, ёшлик хаёллари, садоқатга йўғрилган умр, замонадан фахру ифтихорлик туйғулари китобхон дилига масрурлик бағишлайди.
Зулфияхоним ўз таржимаи ҳолида отасининг темирчи бўлганини ёзади. Шунда ўйлаб қоламан, ота матонатини, унинг темирга урган ҳар зарбини болалик қизиқишларига тўла нигоҳлари ила кузатиб турган шоира ҳали олдинда фалакнинг гоҳ тоғдек оғир, гоҳ булутдек енгил синовлари борлигини уларга қарши турмоқ учун эса руҳнинг бақувват, ироданинг кучли бўлиши кераклигини қалб сезимлари ила ҳис этган ҳолда ўзининг иродасини ҳам шу темир пишган оловларда пишитиб улғайгандек:

Кел, куйсиз юракка қўшиқ бағишлаб,


Кулгусиз лабларга ўргат табассум.
Бахтинг соч, дард бўлса тишингга тишлаб,
Енга олсанг енгу, бўлма ҳеч таслим.

Баҳорнинг этакларидан тутиб дунёга келган шоиранинг юраги нурдай пок, саратон қуёшидек оловли. Уни ишқ обод айлаган, либоси гўзалликдир. Нафасида ҳаётсеварлик бор. Бундай қалб адабиётимизга гавҳар янглиғ хазиналар ҳадя этди. Ўзбекистон халқ шоири Р.Парфи “Оқ қоғоз–шоирнинг жойнамозидир”,-деган эди. Дарҳақиқат, Зулфияхонимнинг баланд тоғлар чўққисидаги қорлар сингари оппоқ севгисидан яралган шеърлари ўша жойнамозга унинг қалбини нақшлади.


Айниқса унинг ҳижрон тунларидан тонгларга қадар туйғуларини шамчироқ этиб, ёлгиз кезиб ёзган аламли, аччиқ шеърлари ҳеч бир дилни қалқитмай, ҳеч бир дилда изтироблар уйғотмай илож йўқ. Ҳижроннинг чақмоқдек кескир ҳанжарлари юракни нимталайди.Хотиралар эса, таскин бермоқ ўрнига ҳаловатни ўғирлайди. Кўнгилдошни йўқотмоқликнинг юки оғир. Айниқса, у умр йўлдошинг бўлса. Шодлигу ғамларининг шериги, ҳисларини ўрик гуллари каби ўраб, меҳридан чироқ ясаб, умр йўлларини муттасил ёритиб келган чароғбонидан айрилиб қолгани шоирани тўсатдан келган бўрон янглиғ даст кўтардию ёлғизлик уммони узра отиб юборди. Ёрнинг соғинчи “ёрилмаган ярадек” вужудни зирқиратиб, уни айрилиқ селларидан олиб ўтди. Ҳамма нарса уни ёдга солади: хона, ўриндиқ, стол устини тўзгитиб турган варақлар, қалам, ҳатто йилда бир марта келадиган кўклам ҳам, дераза олдидаги бир туп ўрик - ҳамма-ҳаммаси унинг нафаси бўлиб шивирлайверади. Шоира суюкли ёри ила бирга бахтга тўлиб ўтказган кунларини эсламоқ-чун хаёлнинг учқур тулпори билан йилларни ортга ҳайдай бошлайди. У бир пайтлар ўтлиғ турмушининг меҳробига айланган ўша таниш уйга киради-ю хотиралар, ўйлар оғушида ухлаб қолади:
Сени қўмсаб оқшом чоғида,
Кириб келдим шу таниш уйга.
Биз бир чоқлар яшаган уйда
Тунаб қолдим хаёл-ла бирга.
Шеърдан шеърга ҳажрнинг бўйлари ўсиб, алангаси ортиб бораверади. Шунда ҳам шоира кўксини армонларнинг заҳ бағрига бериб қўймади, умидсизликнинг кишанларига банди бўлишдан қочди. Матонатидан қалқон ясаб, садоқатини эътиқодига айлантириб, қаламини байроқ янглиғ баланд кўтариб, йилларнинг қора, қуюнли фироғини ёриб ўта олди. Уни ҳаётнинг оғир зарбалари енга олмади. Аксинча, иродасини тоблади. Шоирани фарзандлари, дўст-у биродарлари, халқи қўллаб- қувватлади. Тақдирнинг паст-у баланд йўлларида тиргак бўлди. Бахтнинг ишқдан ҳам кўркамроқ, сермазмун тасвирларини излади ва топди. Яхшилар суҳбатидан завқ олди. Заҳматкаш элининг меҳнатидан илҳомланди. Яна шодлик қўшиғини куйлаб, ҳар лаҳзанинг инсон учун ғанимат ва қадрли эканлигини, қуёшнинг ҳар заррасидан ҳарорат олиб, дўстлар дийдорини азиз неъмат билиб яшамоқ кераклигини шеърларида мардонавор айта олди.
Иброҳим Ғафуров айтганларидек, “Ўтаётган умрнинг мазмунини очишга қаратилган шеърлар Зулфиянинг энг шижоаткор шеърларидир”(И.Ғафуров “ Хаёллар,Туйғулар
Эй дил! Севинчингни шоҳ байтларга сол,
Бундай онлар ёниб куйламай бўлмас.
Киши теграсидан қандай кунлар айланиб ўтмасин, умрни афсусу-надоматлардан ҳимоя қилиб,унга шукроналар айтиб, инсонлик бахтини Тангрининг оилй мукофоти, дея яшамоғи лозим. Зулфияхоним ҳам ҳаёт китобини варақлар экан, “Мен ўтган умрга ачинмай қўйдим”, дея ишонч-ла айта олди. Чунки у дунёга келиб аёл киши топиши, туюши мумкин бўлган бахтнинг барчасини тотиб кўрди. Шоира қайда бўлмасин,вафога йўғрилган қалбида она Ватан муҳаббатини, ўзбек аёлининг садоқатини, чеҳрасида ўзбек аёлининг нурга бурканган маъсум, мунглиғ сиймосини сақлаб яшади.
Шоиранинг туйғуларини жўнбушга келтирган илҳом ҳаёт билан чамбарчас боғлиқ. Умиддан яралган ўйлари, халқ, юрт олдидаги масъуллик ҳисси уни доим олға қадам босишга, дарёлардек тўлиб- тошиб ижод қилишга, тирикликни бутун умр куйлаб яшашга ундади. Бугун қалбларимизда шоирамиз сиймоси ўзи куйлаган қўшиқлар каби барҳаётдир:
Куйлайман, куйламоқ кун сари мушкул,
Мен сенман, сен менинг борлигим буткул.
Елкамга юк ортиб, қўлимдан тутгил,
Бу бахтни назмга тўкмоқ азмида
Сени куйлайман, hayot!



Download 40,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish