Семинар ўтказиш юзасидан тавсиялар Мавзу: Ижтимоий-психологик муаммолари мавжуд бўлган болалар билан ишлаш


Эҳтиёж, талаб ва таклиф асосида ўтказиладиган консилиумлар



Download 252 Kb.
bet12/18
Sana24.02.2022
Hajmi252 Kb.
#251240
TuriСеминар
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
Тарбияси огир семинар тавсиялар

Эҳтиёж, талаб ва таклиф асосида ўтказиладиган консилиумлар:

Бу консилиумлар турли характерда бўлиши мумкин. Масалан: синф жамоасидаги психологик иқлим ёки муҳит, шахслараро муносабатлардаги низо, ўқувчиларнинг билиш фаолияти ёки ўқув фаолиятига оид муаммолар, шахс сифатлари, ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги муносабат ва низоларни муҳокама этилади.


Консилиум буюртма қабул қилинган кундан бошлаб 10-15 кун давомида тайёрланади. Консилиумга тайёргарлик даври муаммонинг салмоғига қараб белгиланади. Тайёргарлик давомида психолог томонидан муаммони белгилаш тартиб ва усуллари ва муаммо ҳар томонлама ўрганилади ва консилиумни ўтказиш режаси тузилади, эксперт гуруҳ аъзолари белгиланиб, ҳар бир экспертга топшириқ берилади. Тайёргарлик босқичида маълумотлар тўпланиб, таҳлил этилади ва консилиум куни аниқланади. Буюртма асосида ўтказиладиган консилиумда ўқувчи ва ота-онанинг иштирок этиши шарт эмас.


Хулқида оғувчанлиги бўлган ўқувчилар, уларнинг синф раҳбарлари,
ота-оналари билан ишлаш бўйича
ТАВСИЯЛАР.
Ўқувчилардаги психологик хусусиятлар, ривожланишида ўзига хос томонлар, улар ўртасида салбий одатларни олдини олиш ва бошқа масалалар доирасида умумтаълим мактаблари амалиётчи психологлари томонидан қатор тадбирлар, яъни психотренинг ва психокоррекцион ишлар олиб борилади. Мактабларда болаларга нисбатан баъзан “тарбияси қийин бола” жумласи ишлатилади. Асосан тарбияси қийин болалар деганда кўп ҳолатларда вояга етмаганлар билан ишлаш кузатилади.
Тарбияси қийин болалар келиб назоратчилари ик ва ўғриликка мойил ўқувчилар назарда тутилади. Кузатишлардан маълум бўлишича, тарбияси қийин болалар тарбия жараёнида педагогик таъсирларга қаррўйхатида ҳисобга олинган, гиёҳвандлик ва спиртли ичимлик ичишга, безорилшилик кўрсатади, уларнинг ҳулқида ўзини биз ҳоҳлагандай тутмаслик ҳолатлари чиқишининг асосий сабабларидан бири уларда ўқишга нисбатан салбий муносабатнинг пайдо бўлишидир. Одатда бундай муносабатнинг пайдо бўлишига бошқа сабаблар ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Жумладан ўқув фаолияти усули, малакалари тўла таркиб топмаганлиги сабабли нисбий билим олиш билан қаноат ҳосил қилиш, ўзлаштириш қобилиятининг суст ривожланганлиги, муайян вазиятларда хукм ва хулоса чиқаришда қийинчиликка дуч келиш, ўқитувчилар томонидан ўқувчига объектив баҳо берилмаслиги, ўқитувчи томонидан боланинг индивидуал-психологик ва интеллектуал имкониятига етарлича эътибор берилмаслиги, ўқитиш савиясининг пастлиги, дарсларнинг қизиқарсиз ўтилиши, ўқувчининг синф жамоаси билан яхши алоқада бўлмаслиги ва бошқалар. Ўқувчи билан жамоа фикрининг мос келмаслиги унинг жамоа ичида ўз ўрнини борган сари йўқотиб боришига сабаб бўлади. Жамоа аъзолари бундай ўқувчининг қарашларини вақти-вақти билан ҳисобга олишлари яхши натижа бериши мумкин. Ўқувчининг фикр ва қизиқишларини жамоанинг қўллаб қувватламаслиги ёки бепарволиги уни қонунбузарликка ундайди ва гиёҳвандлик каби салбий ҳолатларнинг келиб чиқиши учун имконият яратади. Натижада бола учун келажак режаларининг поймол бўлиш хавфи туғилиб, ўқишдан ва жамоадан юз ўгирган ўсмир ўз келажагини, орзу-умидларини мактаб ва тенгдошлари фаолиятига боғлашдан кўра, янги “дўстлари” билан алоқа қилишни афзал кўради ва бошқа кишилардан нажот излайди. Бунинг натижасида ўсмир носоғлом хулқли болалар тўдасига тушиб қолади ва улар хулқ –атворига хос бўлган характерга эга бўлади. Бундан ташқари, оилавий шароитнинг салбий таъсири ҳам тарбияси оғир ўсмирларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Айрим оилаларда бола учун зарурий имкониятлар мавжуд эмаслиги сабабли бола ноҳуш ҳолат билан ёлғиз кураш олиб бориш кечинмалари билан яшайди. Ўсмир дунёсида оилавий шароитга нисбатан пайдо бўлган норозилик ҳисси кундан кун авж олиб, ички қўзғолонга айланиб боради. Бундан ташқари, ота-она ўртасидаги муносабатларнинг носоғломлиги, баъзи ота-оналарнинг спиртли ичимликларга ружу қўйишлари ҳам боланинг руҳий дунёсига таъсир кўрсатади. Кўпинча, ўқувчилардаги тарбияси қийинлик оиладаги ва таълим тизимидаги педагогик қаровсизлик натижасида юзага келади.. Педагогик қаровсизлик қуйидаги даражаларда тавсифланади:
1.Паст. Ҳатти-ҳаракат, хулқ-атвордаги беқарорлик. Ўз “мен”ига ортиқча баҳо бериш. Асосан ёшига хос бўлган характер белгиларининг устунлик қилиши.
2.Ўрта. Катталар ва тенгқурлари билан алоқанинг бузилиши. Ўқиш ва меҳнатга қизиқмаслик, низолар эгоистик йўналишга асосланиши. Педагогик таъсир чоралари тўғри қабул қилинган ҳолда унга амал қилмаслик.
3.Юқори. Салбий характер хусусиятлари яққол намоён бўлади. Ҳуқуқбузарлик ошкора қилинади. Катталар билан ўзаро муносабатда тажовузкор бўлади. Ўзлари тўғри деб қабул қилган “аҳлоқ нормалари”ни оқлашга уринадилар. Улар ҳуқуқбузарлик чегараларини тушуниб етмайдилар.
4.Криминал. Вояга етмаган ҳуқуқбузарлар бўлиб, уларнинг ҳулқ-атворини бошқариб бўлмайди. Бундайлар ҳар қандай тарбия воситаларига қаршилик кўрсатадилар. Ҳатти-ҳаракатларида тажовузкорлик кўпроқ учрайди. Улар ўзларининг ҳуқуқбузарлик мотивларини ўзлари белгилаган “аҳлоқий меъёрлар” билан ўлчайдилар, натижада жиноятга қўл урадилар.
Амалиётчи психолог аввало болаларнинг оилавий аҳволини ўрганиш, мактаб билан ота-она ўртасида узвий алоқани ўрнатиш, фан ўқитувчилари билан алоқани мустаҳкамлаш, ўқувчининг дарсга қатнашини кузатиш, дарсдан ташқари фаолиятини назорат қилиш, турли савол-жавоблар ўтказиш орқали тарбияси оғир болалар билан ишлаш дастури ва режаларини белгилаб олиши лозим. Бундан ташқари психолог мактаб шифокори, ташхис маркази шифокори билан ҳамкорликда боланинг тиббий варақаси билан ҳам танишиб чиқиши керак бўлади. Агар бола соғлом ривожланган бўлса-ю, мактаб ва оила тарбиясига бўйсунмаса, бундай вазиятларда психолог ёрдамга келиши ва. аввало бола билан суҳбатлашиб, нима учун унинг ҳулқида бундай ўзгаришнинг юзага келганлиги, кўча таъсирига берилиши, салбий норасмий гуруҳларга аъзо бўлиб қолиши, дарсни сабабсиз қолдириши, паст ўзлашириши, жамоат ишларида қатнашмаслик сабабларини аниқлайди.

Тарбияси қийин бўлган болалар билан ишлашда интервью методидан фойдаланиш.


1. Синф раҳбари билан суҳбат.
- Тарбияси қийин бўлишнинг сабаблари?
- Уйдаги ва мактабдаги интизоми.
- Ўзлаштириши
- Тарбиянинг асосий қийин томонлари ва кўрилган чоралар.
- Оилавий шароити
2. Тарбияси қийин ўқувчи билан суҳбат.
- Мактабни тугаллагач қайси касбни эгалламоқчисан?
- Қайси фанлар сенга кўпроқ ёқади?
- Қандай китоблар ўқишга қизиқасан?
- Дўстларинг кимлар ва улар ҳақида қандай фикрдасан?
- Ўзингнинг ҳулқинг ва ўқишингдан қониқасанми?
- Жамоат ишларида қатнашасанми?
- Сен ёқтирган машғулот (уйда в мактабда)?
- Ҳаётда энг зарур ва қизиқарли нарса нима деб ҳисоблайсан?
- Ота-онангга муносабатинг қандай ва нима учун?
- Катталарга муносабатинг?
3. Фан ўқитувчилари билан суҳбат.
- Сизнинг дарсингизда ўқувчининг хулқи ва ўзлаштириши қандай?
- Ўқувчи тартибсизлигининг энг ёмон томони ва сизнинг маслаҳатингиз?
- Унинг ўқиш ва ишдаги қобилияти, имконияти қандай?
4. Дўстлари билан суҳбат.
- Қачондан бери дўстсизлар?
- Сизлар ёқтирган машғулот ва ишлар?
- Дўстингнинг нимаси сенга ёқади?
- Дўстингнинг қайси томони ёқмайди ва нима учун?
- Унга қандай ёрдам қиласан?
- Сизларнинг келажак режаларингиз?
5. Ота-оналари билан суҳбат.
- Фарзандингизнинг ўқиши ва хулқидан қониқасизми?
- Унинг ўқиши ва хулқидаги қайси томонлар сизни безовта қилади?
- Сиз унга қандай ёрдам берасиз?
- Унинг кун тартиби қандай?
- Уйда нималар билан шуғулланади?
- Уй ишларида сизга ёрдамлашадими?
- Келажакда қандай касб танлашини маслаҳат берасиз?
6. Синф сардори билан суҳбат.
- Синфдошинг ҳақида қандай фикрдасан?
- Унинг хулқида қандай нуқсонлар бор?
- Синфдошларга муносабати қандай?
- Жамоат ишларида қатнашадими?
- Синфдошлари томонидан унинг намунали ўқувчи бўлишига қандай ёрдам кўрсатилди?
7. Хулоса
- Тарбияси қийин ўқувчига тавсифнома
- Уни тарбиялаш юзасидан оила, мактаб ва синфдошларининг имкониятлари ва баҳоси.
- Тарбияси қийин ўқувчилар билан якка ва гуруҳли тартибда ишлаш учун режа ва дастур.



Download 252 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish