10. Санкициялар нима?
Санкциялар ― жамоатчилик назоратининг элементи. Алоҳида шахслар ва ижтимоий гуруҳларнинг хатти-ҳаракатига тезкор муносабат билдириш мақсадида жамият ижтимоий санкциялар тизимини яратган. Санкциялар ўз моҳиятига кўра, алоҳида шахс ва ижтимоий гуруҳлар, муассаса ва ташкилотларнинг хатти-ҳаракатига муносабатдир. Ижтимоий санкциялар тизимининг вужудга келиши тасодифий ҳол эмас. Меъёрлар жамият қадриятларини ҳимоя қилиш мақсадида яратилган бўлса, санкциялар ижтимоий меъёрлар тизимини ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлаш учун хизмат қилади. Меъёр санкция ёрдамида ҳимоя қилинмаса, унга одамлар амал қилмай қўяди.
11.Жамоатчилик назоратининг субъектларига нималар киради?
барча фуқаролик жамияти институтларини жамоат бирлашмалари ташкил қилади. Демак, фуқаролик жамияти институтлари жамоат бирлашмалари сифатида жамоатчилик назоратининг субъектлари ҳисобланади. Мана шу жумланинг ўзида фуқаролик жамияти институтларининг жамоатчилик назоратини ташкил қилишдаги ўрни ва роли ўз ифодасини топган.
12.Жамоатчилик назоратининг шаклларини кўрсатинг.
Жамоатчилик назорати муайян шаклларда олиб борилади. Жамоатчилик назорати шакллари хилма хил бўлиб уларнинг асосийлари қуйидагилар:
- жамоатчилик экспертизаси;
- жамоатчилик мониторинги;
- жамоатчилик тинглови;
- жамоатчилик суриштируви;
- жамоатчилик муҳокамаси;
- жамоатчилик кузатуви.
13. Жамоатчилик экспертизаси нима?
Жамоатчилик назоратининг шаклларидан бири бўлган жамоатчилик экспертизаси мамлакатда юз бераётган сиёсий, иқтисодий ва маънавий жараёнларга аҳолининг муносабатини аниқлайди ва мазкур жараёнларнинг қай бири яшаши ва қай биридан воз кечилиши кераклиги тўғрсида халқнинг ҳукмини ифодалайди.
“Экспертиза” тушунчаси муайян масалани мутахассислар томонидан ўрганиш ва у ҳақда хулосалар беришни англатади. Ижтимоий соҳада шундай масала ва муаммолар мавжудки, уларни ўрганиш ва тадқиқ қилиш муайян қийинчиликлар билан боғлиқ. Бу қийинчиликлар ўрганилаётган масала ва муаммонинг мураккаблиги туфайли вужудга келади. Шунинг учун ҳам, жамиятда экспертиза қилишга катта эҳтиёж мавжуд.
Экспертиза қилиш, кўпинча, бирор бир ҳужжат, лойиҳа, бажарилган иш натижалари ҳақида хулоса беришни англатади. Ижтимоий экспертиза мутахассис (эксперт)лар томонидан объектнинг ҳолатини ташхислаш, унинг ҳақидаги ахборот тўғрилиги ва ишончлилигини аниқлаш, унинг кейинги тадрижини, шунингдек, бошқа объектларга таъсирини прогнозлаш ҳамда қарор қабул қилиш учун тавсиялар ишлаб чиқишни қамраб оладиган тадқиқотдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |