Семинар машгулоти. Дидактика талим назарияси: юнонча " дидактикос" ургатувчи, "



Download 342,92 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/5
Sana21.02.2022
Hajmi342,92 Kb.
#55166
TuriСеминар
1   2   3   4   5
Bog'liq
pedagogika 11

Таълимда инсонпарварлик тамойили 
Таълимда инсонпарварлик тамойилини боланинг шахс сифатидаги 
қадр-қиммати, унинг эркинлиги ҳамда бахтли ҳаёт кечиришини 
таъминлаш, уни ривожлантириши, ижодий имкониятларини рўёбга 


чиқариши, унга ҳаётда ўз ўрнини топишда ёрдам кўрсатиши ва 
ҳоказоларни назарда тутади.
“Инсонпарварлик” ва “одамийлик” сўзлари юнонча humanus 
“одамийлик” бир сўздан келиб чиққан. Инсонпарварлик, одамийлик 
маънавий-ахлоқий тушунчалардир. Инсонпарварлик ғояси антик 
давр файласуфлари (Суқрот, Афлотун, Арасту ва бошқалар) 
қарашларида илк бор кўзга ташланади. Марказий Осиёда 
инсонпарварлик ғоялари Шарқ Уйғониш даврида кенг ривожланди. 
Абу Наср Форобийнинг фикрича, болани энг аввал ўқимишли, 
саховатли инсон қилиб тарбиялаш керак, зеро, салбий нуқсонлар 
болаликдан пайдо бўлади. Шу боис оилада тарбияни йўлга 
қўйишда хато қилмаслик зарур. 
Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий, демократик жамият барпо 
этилаётган мавжуд шароитда узлуксиз таълим тизими олдида 
баркамол, ҳар томонлама ривожланган, эркин, мустақил фикрловчи 
шахсни тарбиялаш вазифаси турибди. Мазкур вазифа таълим ва 
тарбия 
жараёнида 
болаларга 
нисбатан 
инсонпарварлик 
муносабатида бўлиш орқали ижобий ҳал этилади. Болаларга 
нисбатан инсонпарварлик муносабатида бўлиш уларнинг тақдири 
ҳақида қайғуриш, унинг қобилиятини кўра олиш, унга ишониш, 
шунингдек, боланинг хатога йўл қўйиш, шахсий нуқтаи назарга эга 
бўлиш ҳуқуқини қадрлашни назарда тутади. «… таълим-тарбия 


тизимини сифат жиҳатидан бутунлай янги босқичга кўтариш 
диққатимиз марказида бўлиши даркор…», - дейди И.А.Каримов. 
Таълимнинг ташкилий-методик тамойиллари. Таълимни ташкил 
этиш методикаси таълим мазмунини шакллантириш каби эркин 
танланиши мумкин эмас. Бу борада муайян ижтимоий, психологик 
ва педагогик талабларни инобатга олиш зарур. Бундай талаблар 
таълимнинг ташкилий-методик тамойиллари деб юритилувчи 
тамойиллар мазмунида ўз ифодасини топган: 
таълимнинг изчиллиги, тизимлилиги, кетма-кетлиги; 
таълимда онглилик ва ижодий фаоллик; 
таълимда кўргазмалилик; 
таълимнинг самарадорлиги ва ишончлилиги (мустаҳкамлиги); 
таълимнинг тушунарлилиги; 
гуруҳли ва индивидуал таълим бирлиги
таълимнинг ўқувчилар ёши ва индивидуал хусусиятларига мос 
келиши; 
оқилона талабчанлик билан бола шахсини ҳурмат қилишнинг 
мувофиқлилиги; 
педагогик ҳамкорлик. 


Таълимнинг изчиллиги, тизимлилиги, кетма-кетлиги тамойили 
билиш босқичларининг объективлигини англатади. 
Изчиллик таълим мазмуни, унинг шакли ва усуллари, ўқув жараёни 
иштирокчилари бўлган субъектларнинг ўзаро муносабатларига 
тааллуқли. У алоҳида парциал (юнонча partialis - қисман) ва 
хусусий ўқув вазиятлари, предмет ва ҳодисалар ўртасидаги 
боғлиқлик, алоқадорлик қонуниятларини аста-секин ўзлаштириш 
асосида уларни ягона яхлит ўқув жараёнига бирлаштиришга имкон 
беради. 
13.Таълим мазмуни- ёш авлодга таълим бериш инсоният тўплаган 
бойликларни қайси билимларни олиш, танлаш керак деган саволга 
жавоб беради. 
Таъриф: Таълим мазмуни муайян (маълум) ўқув юртида ўрганиш 
учун танлаб олинган БКМ лар тизимидир. 
Таълим мазмуни ақлий жисмоний қобилиятларни ривожлантириш, 
дунёқараш, эътиқод, хулқни шакллантириш, ижтимоий ҳаётга, 
меҳнатга 
тайёрлашни,ижтимоий 
фаолиятга 
муносабатни 
шакллантиради. 
Таълим мазмуни жамиятни замонавий эҳтиёжларини ўзида акс 
эттириш билан бирга, истиқболли талабларни ҳам акс эттириши 
керак. 


Таълим мазмуни таълим мақсадига боғлиқ.Бундан ташқари 
таълимнинг мазмуни бир қатор омилларга боғлиқ: 
-мамлакатнинг иқтисодий тараққиёти даражасига (нафақат бирор 
предметни киритишни, балки бошқа фанлар мазмунини ҳам 
ўзгартиришга олиб келади); 
-маданият, санъат, фаннинг тараққиёти, ҳуқуқ, сиёсат, динга бўлган 
муносабат. 
14. Таълим мазмуни қуйидаги меъёрий ҳужжатларда акс этади. 
-ўқув режа; 
-ўқув дастур; 
-дарслик 
Ўқув режа- таълимнинг муайян йўналиши ёки мутахассислиги 
бўйича ўқув фаолияти турлари, ўқув фанлари ва курсларининг 
таркиби, уларни ўрганишнинг изчиллиги ва соатлардаги ҳажмини 
белгилайдиган норматив ҳужжат. 
Ўқув дастури- таълим мазмуни, уни талабалар томонидан 
ўзлаштиришнинг энг мақбул усуллари, ахборот манбалари 
кўрсатилган норматив ҳужжат. 
Дарслик- ўқув дастури ва ўқитишнинг мақсадига мос ҳолда бирор 
ўқув предмети ҳақида илмий билимларни акс эттирувчи китоб. 


15. 3. Давлат таълим стандартлари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими 
мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларни белгилайдиган 
меёрий ҳужжат 
Стандартлаштириш (давлат миқёсида ўрнатилган ягона қоида 
ва талабларга мос келиш) – бу мажбурий ўқув фанлари тўпламини 
соатлари аниқ белгиланган ҳажмини белгилаш. Таълим 
стандартлари ёрдамида таълим муассасаларида ўқув ишларининг 
нормативлари 
мослаштирилади, 
ўқувчилар 
билимларини 
баҳолашнинг ягона мезонлари ишлаб чиқилади. 
Давлат таълим стандартлари таркибий тузилишига кўра 
қуйидагилардан иборатдир:
1. Таълимнинг янги ёки аниқлаштирилган мақсадлари, фаннинг 
ўрганиш обектлари ва асосий мазмунли йўналишлари кўзда 
тутиладиган ўқув фанининг умумий таърифи.
2. Ўқув фанининг мазмуни, таянч (инвариант) даражасини 
тасвирлаш.
3. Таълимнинг мажбурий натижаларини ифодалаш, яъни 
ўқувчиларнинг ўқув тайёргарликлари зарур бўлган минимал 
даражасига талаблар.
4. Билим, кўникма ва малакаларга қўйилувчи талаблар (бу уларнинг 
мажбурий тайёргарликлари даражасининг “ўлчами” бўлиб, 


текшириш 
ишлари, 
тестлар 
ва 
алоҳида 
топшириқларни 
бажаришларига қараб ўқувчилар томонидан талабларнинг 
мажбурий даражасига эришилганлиги ҳақидаги хулосага келинади). 
Тест жавобри. 
1. С 
2. С 
3. А 
4. В
5. В 
6. В 
7. С 
8. С
9. Д 
10. В 
11. А 
12. Г 
13. А 
14. Д 
15. С 

Download 342,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish