Семинар машгулоти. Дидактика талим назарияси: юнонча " дидактикос" ургатувчи, "



Download 342,92 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana21.02.2022
Hajmi342,92 Kb.
#55166
TuriСеминар
  1   2   3   4   5
Bog'liq
pedagogika 11



 11 - семинар машгулоти. 
1. Дидактика ( талим назарияси: юнонча " дидактикос" ургатувчи, 
" дидаско" ургатувчи) талимнинг назарий жихатлари ( талим 
жараенининг мохияти, тамойиллари, конуниятлари, укитувчи ва 
укувчи фаолияти мазмуни, талим максади, шакл, метод, воситалари, 
натижаси, талим жараенини такомиллаштириш ва хоказо. 


2. Таълим барча даврларда ҳам ижтимоий ҳодиса саналади. Унинг 
ёрдамида шахс ва ижтимоий муҳитнинг ўзаро таъсири 
мустаҳкамланади. 
Таълим 
шахс 
томонидан 
ижтимоий 
тажрибаларнинг ўзлаштирилиш жараёнини тезлаштиради, уни 
зарур кўникма ва малакалар билан қуроллантиради.
Бу тушунчани буюк чех педагоги Ян Амос Коменский (1592-1670 
йиллар) 
“Буюк дидактика”
(1657 йил) номли машҳур асарида
тилга олади.

дидактика бу фақат таълимгина эмас, балки тарбиялаш ҳам” 
эканлигини алоҳида қайд этади. 
Дидактиканинг предмети, функциялари ва вазифаси. Дидактика 
предметини аниқлаш бўйича турли қарашлар илгари сурилган. 
Кўпчилик олимлар таълим объекти деб ўқитиш жараёнининг 
мақсади, мазмуни, қонуниятлари, методлари ва тамойилларини 
кўрсатадилар.
Дидактика таълимни ижтимоий тажрибани бериш воситаси 
сифатида эътироф этилади. Таълимий фаолиятни ташкил этишда
ўқитувчи – ўқувчи, ўқувчи – ўқув материали, ўқувчи – бошқа 
ўқувчилар ўртасидаги муносабатлар юзага келади.Ўқиш, ўрганиш 
Ян Амос Коменский
 


таълим 
жараёнининг 
ажралмас 
хусусиятидир. 
Ижтимоий 
тажрибани ўргатиш жараёни сифатида таълим икки шахс (ўқувчи 
ва ўқитувчи) ўртасидаги муносабатларга асосланади.
Дидактикага таълимнинг мазмунли ва жараёнли жиҳатларини 
биргаликда ўрганиш хосдир. Амалиётни қайта ташкил этиш ва 
такомиллаштириш масалаларини назарда тутган ҳолда дидактика 
таълимни фақатгина ўрганиш объекти сифатидагина эмас, балки 
илмий асосланган лойиҳалаштириш объекти сифатида қарайди. 
Дидактиканинг вазифалари қуйидагилардан иборат: 
Дидактиканинг илмий-назарий вазифаси таълимнинг мавжуд 
жараёнларини ўрганиш, унинг турли жиҳатлари ўртасидаги 
боғлиқликлар, уларнинг моҳиятини очиб бериш, ривожланиш 
тенденциялари ва келажагини аниқлашдан иборатдир. 
Ўзлаштирилган назарий билимлар таълим амалиётини йўналтириш, 
таълимни жамият томонидан қўйилаётган ижтимоий талабларга 
мувофиқ такомиллаштиришга имкон беради. Таълим мазмунини 
англаб олиш, таълим тамойиллари, таълим метод ва воситаларини 
қўллаш меъёрларини аниқлаш асосида дидактика амалий-меъёрий 
ҳамда ташкилий-технологик вазифани бажаради.
4. Педагогик парадигма (юнонча “paradeigma” – мисол, намуна) – 
педагогика фани ривожининг маълум босқичида таълимий ва 
тарбиявий муаммоларни ҳал этиш намунаси (модели, стандарти) 


сифатида эътироф этилган назарий ва методологик кўрсатмалар 
тўплами бўлиб, у таълимнинг концептуал модели сифатида 
қўлланилади.
Анъанавий-консерватив парадигма (билим парадигмаси)га кўра 
таълимнинг асосий мақсади “қанчалик қийин бўлмасин билим 
олиш”. Яъни ёш авлодга индивидуал ривожланиши ҳамда 
ижтимоий тартибни сақлаб қолишга ёрдам берувчи маданий 
меросларнинг муҳим элементлари – билим, кўникма ва малакалар, 
илғор ғоялар ва қадриятларни сақлаб қолиш, уларни ёшларга 
етказиш зарур деган ғоя илгари сурилади. 
2. Рационалистик (бихевиористик) парадигма негизида таълим 
мазмуни эмас, балки ўқувчилар томонидан турли билимларни 
ўзлаштирилишини таъминловчи самарали усуллари ётади. Таълим 
муассасаларининг 
вазифаси 
ўқувчиларда 
маънавий-ахлоқий 
меъёрлар, ижтимоий талаблар ва кўзлаган мақсадларига мос 
келадиган хулқ-атвор кўникмаларини шакллантиришдан иборат.
3. Гуманистик (феноменологик) парадигмага кўра таълим олувчи 
эркин шахс, ижтимоий муносабатлар субъекти сифатида ўзига хос 
ривожланиш имкониятларига эга. Таълимнинг феноменологик 
(феномен юнонча “phainomenon” – ҳисобланган, яъни, машҳур, 
алоҳида нодир одам) модели ўқувчиларнинг индивидуал-
психологик хусусиятларини ҳисобга олиб, уларнинг талаб ва 


қизиқишларига ҳурмат билан муносабатда бўлишни кўзда тутади. 
Гуманистик парадигма доирасида фаолият олиб борувчи ҳар бир 
таълим тизими ижодий ривожланади ва ўқувчи ҳамда 
ўқитувчининг эркинлиги ва ижодкорлигини ёқлайди. 
Гуманистик парадигма ғоялари 1991 йилдан кейин республика 
узлуксиз таълим тизимига жорий этила бошланди. Парадигманинг 
диққат марказида ўқувчининг баркамол ривожланиши, унинг 
интеллектуал 
эҳтиёжлари, 
“эркин 
фикрлайдиган 
шахсни 
тарбиялаш” масаласининг ижобий ҳал этилиши ётади. Айни вақтда 
республика таълим муассасаларида қўйидаги ғояларга амал 
қилинмоқда: “Демократик жамиятда болалар, умуман ҳар бир 
инсон эркин фикрлайдиган этиб тарбияланади. Агар болалар эркин 
фикрлашга ўрганмаса, берилган таълим самараси паст бўлиши 
муқаррар. Мустақил фикрлаш – ҳам катта бойликдир” 
4. Эзотерик парадигма (юнонча “esoterikos” ички, сирли, яширин) 
моҳияти ҳақиқат абадий ва ўзгармас, доимий эканлигини 
таъкидлашдан иборат. Парадигма тарафдорлари ҳақиқатни билиб 
бўлмаслиги, 
унга 
фақатгина 
фаҳмлаш 
асосида 
эришиш 
мумкинлигини таъкидлайдилар.
5. Илмий-техник, технократик парадигманинг асосий мақсади
амалиётни такомиллаштириш асосида таълим олувчиларга “аниқ” 
илмий билимларни бериш ва уларнинг ўзлаштирилишини 


таъминлашдир. Билим - кучдир, шу боис шахс қиммати унинг 
ўрганиш, билим олиш, имкониятлари билан белгиланади. Шахс 
муайян (ўртача, стандартлаштирилган) билим ёки хулқ-атвор эгаси 
бўлсагина қадрият сифатида эътироф этилади деган ғоя ушбу 
парадигманинг асосини ташкил этади. 
6. Ноинституционал парадигма таълимни ижтимоий институтлар, 
яъни, мактаб ва олий таълим муассасаларидан ташқарида ташкил 
этиш ғоясини илгари суради. Бу таълим Internet ва компьютерлар 
воситасида таълим дастурларига (масофадан ўқитиш) мувофиқ 
ўқитишни самарали дея ҳисоблайди. 
5. Таълим тизимли билим олишнинг энг муҳим ва ишончли 
усулидир. Таълимга икки томонлама алоқа (таълим олиш ва таълим 
бериш), шахсни ҳар томонлама ривожлантириш ва бошқа 
хусусиятлар хосдир. Таълим, шунингдек, ўзига хос хусусиятлар 
ҳам эга. Таълим ўқитувчи томонидан бошқарилувчи ўзига хос 
англаш жараёнидир. Ўқитувчининг йўналтирувчи сифатидаги роли 
ўқувчиларнинг 
ақлий 
ва 
ижодий 
қобилиятларини 
ривожлантиришни таъминловчи билим, кўникма ва малакаларни 
тўлиқ ўзлаштира олишларида кўринади. 
Таълим ўқитувчининг ўқувчилар билан мулоқоти жараёни ҳам 
саналади. У ўқувчиларга ўқув материали мазмунини тушунтириб 
беради, савол ва топшириқлар беради, уларнинг фаолиятини 


назорат қилади, хато ва камчиликларини аниқлайди, йўл қўйилган 
хатоларни тўғрилайди, қандай ишлаш лозимлигини қайта 
кўрсатади. Ҳар қандай таълим ўзида ўқитувчи ва ўқувчининг 
фаолияти, яъни, ўқитувчининг ўргатиш ҳамда ўқувчининг 
ўрганишга йўналтирилган фаолияти, бошқача айтганда тўғридан 
тўғри, бевосита ва нисбий муносабат акс этади. 
6. Билимларни эгаллашда ўзлаштирилган илмий маълумотлар 
босқичма-босқич бойиб ва мустаҳкамланиб боради. Бу ҳолат 
билимларни эгаллашнинг динамик характерини ифодалайди. 
Жараённи схема ёрдамида қуйидагича ифодалаш мумкин. 

Download 342,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish