ГЛОССАРИЙ
Ахборот уруши – душманга технологик, моддий, психологик ёки бошқа зарар етказиш учун ахборот соҳаси элементларидан фойдаланиш. Ахборот уруши ўзларининг ахборот ва ахборот тизимларини мустаҳкамлаш ҳамда ҳимоя қилиш билан бирга душманнинг ахборот ва ахборот тизимларига таъсир ўтказиш орқали миллий ҳарбий стратегияни таъминлашда ахборот устунлигига эришиш учун қилинган ҳаракатлардан иборат.
Ахборот қуроли – ахборот массивларини йўқотиш, бузиш ёки ўғирлаш воситалари, ҳимоялаш тизимини йўқотиш, қонуний фойдаланувчилар фаолиятини чегаралаш асбоб-ускуналар ва бутун компютер тизими ишлаши тартибини бузиш воситалари тушунилади.
Киберхавфсизлик – компютер, сервер, мобил қурилма, электрон тизим ва тармоқлар ҳамда улардаги маълумотларни ташкилотлар ёки шахсий қурилмаларигача бўлган зарарли ҳужумлардан ҳимоя қилиш. Ҳужумлар ахборот, операцион тизим, илова ва тармоқ хавфсизлигини таъминлаш тоифаларига бўлинади.
Ҳужум — ахборот активларини йўқ қилиш, очиш, ўзгартириш, блокировкалаш, тутиб олиш, рухсат этилмаган фойдаланиш ёки ахборот активларидан рухсатсиз фойдаланишга уриниш каби ҳолатлар сифатида қаралади.
Шпионлик – махфий, хизмат, тижорат ва шахсий маълумотларни, логин ва паролни, электрон почта, ёзишма ва контакт маълумотлари, файллар жойлашуви ва дастур кодларига рухсат ва бошқаларни қўлга киритиш ҳисобланади.
Киберҳужум – вирус (троян), жосус дастури, тўлов дастури, реклама дастури, ботнетлар ва бошқа зарарли дастурлар ҳамда турли воситалар ёрдамида амалга оширилади.
Ахборот соҳаси — субъектларнинг Киберни яратиш, қайта ишлаш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ фаолият соҳаси;
Ахборот технологияси — Киберни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ва уни тарқатиш учун фойдаланиладиган жами услублар, қурилмалар, усуллар ва жараёнлар;
Ахборот тизими — Киберни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга солинган жами Кибер ресурслари, Кибер технологиялари ва алоқа воситалари.
Ахборот хуружи - бу шахс, жамият ва давлатга йўналтирилган Кибер-психологик таъсир бўлиб, унинг асл мақсади ўша шахс, жамият ва давлатни нормал ҳаёт тарзининг бузилишини назарда тутган сиёсий ва ижтимоий гуруҳларнинг ғаразли мақсадларидан келиб чиқиб амалга ошириладиган, шунинг учун ҳам моҳиятан ижтимоий психологик ҳодисадир.
Ахборот эгаси — қонунда ёки Кибер мулкдори томонидан белгиланган ҳуқуқлар доирасида Киберга эгалик қилувчи, ундан фойдаланувчи ва уни тасарруф этувчи юридик ёки жисмоний шахс;
Давлат сирлари - давлат томонидан қўриқланадиган ва махсус рўйхатлар билан чегаралаб қўйиладиган алоҳида аҳамиятли, мутлақо махфий ва махфий, ҳарбий, сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий хизматлар доирасида фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар;
Домен номи — Кибер ресурсига ёки Кибер тизимига берилган, уларни Интернет жаҳон Кибер тармоғида идентификациялаш учун хизмат қиладиган ноёб ном;
Do'stlaringiz bilan baham: |