Семинар машғулотлари : 6 Лаборатория: 24 Мустақил таълим 111



Download 7,91 Mb.
bet48/135
Sana27.03.2022
Hajmi7,91 Mb.
#512981
TuriСеминар
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   135
Bog'liq
Касб танлашга йўллаш фанидан мажмуа 2013 йил

ТАЯНЧ ИБОРАЛАР:
1. Ижтимоий аҳамият. 2. Психофизиологик асос.

Онгли равишда касб танлаш учун ўқувчиларнинг бир катор касбларни етарлича билиши, билганда ҳам уларнинг кишини ўзига жалб киладиган томонларини эмас, балки кийинчиликларини ҳам яхши билиши, узининг шахсий сифатларига кура танланган касбини муваффакиятли эгаллай олиши ва кейинги иш жараёнида уз малакасини такомиллаштириши талаб килинади.


Хозирги вактга кадар касбга йўналтириш ишлари етарлича юқори савияда олиб борилмади, кўпинча расмий тусда булди. Натижада мактабни тамомлаганларнинг касб танлаши тасодифий бўлади. Ёшларнинг кўпчилиги у ёки бу касбни нимадан иборат эканлигини аник тасаввуф килмас эди. Хунар-техника билим юртларининг беш мингга якин ўқувчилари билан савол-жавоб килинганда шу нарса аникландики, уларнинг факат 5% и касбини мактабнинг тавсиясига биноан, 30% и ўртокларининг маслахатига кўра, 15% и рўзнома, радио, телевидение оркали берилган эълонларга, кўшнилар, таниш-билишларнинг маслахатларига мувофик 15% и ота-оналарнинг маслахати, 12% и хунар-техника билим юртлари ходимларининг тавсиялари бўйича танланганлар. Албатта, бу маълумотлар ҳар даврда ва ҳар хил минтакаларда объектив холда турлича, аммо шу нарса равшанки, ўқувчиларнинг аксарият кўпчилик касбларни тасодифий равишда танлайдилар. «Сиз нима учун шу касбни танладингиз?, - деган саволга 41,1% ўқувчи:» Бу хакда ўйлаб кўрганим йўк», - деб жавоб берган.
Касбни англамай туриб, тасодифий англаш шунда намоён бўладики, ўкишнинг дастлабки пайтларида ўқувчи кандайдир қизиқиш билан карайди. Кейинчалик эса бу қизиқиш суниб боради. Хунар-техника билим юртида биринчи йил ўкиётган ўқувчилардан сўраганда уларнинг 14,9% и, иккинчи йил ўкиётганлардан сўралганда эса 10,7% и танлаган касбидан мамнунлигини айтган. Хозирги вактда ёшларни касбга йўналтириш масалалари билан давлат, жамоат ва ёшлар ташкилотлари.саноат корхоналари шугулланадилар. Бирок бу ишда мактаб асосий ўрин эгаллайди.
Хозирги кунда бозор муносабатларини ва узлуксиз таълимга ўтиш муносабати билан мактаб ёшларни онгли равишда касб танлашга, жамият учун фойдали ва зарур бўлган муайян мехнат фаолиятига тайёрлашда яна ҳам катта роль ўйнайди. Ўқувчиларни касбга йўналтириш уларнинг ҳар бирига алохида-алохида ёндашишни талаб этади бунда шахснинг темпераменти, иродаси, диккати, белгиланган максадга эришишда катъийлик, ташаббускорлик, уюшкоклик, интизомлик, топгаирилган ишни бажаришга маъсулият билан муносабатда бўлиш каби фазилатларини эътиборга олиш зарур. Бундан ташкари, касбга йўналтириш давомида касбни танлаш сабабларини; касбнинг ижтимоий аҳамияти, қизиқиш ва хавас, касбга тайёргарлик, оила анъаналари, ота-оналар, педагоглар, ўртокларининг маслахатини хисобга олиш лозим. Ўқувчиларни узок вакт ўрганиш натижасида синф рахбарлари уларнинг ҳар бирига тавсифнома тузадилар. Бундай тавсифнома касб танлаш ва ўқувчига у ёки бу касбни танлагани таклиф килиш учун асос бўлади. Касбга лаёкатликни танлаш махсус комиссия томонидан амалга оширилади. Унга ўкитувчилар, психологлар, ишлаб чикаришдаги мухандис ёки бошка мутахассислар, социологлар, врачлар киради. Улар ҳар бир ўқувчига кандай касб танлаш кераклигини айтадилар ва бунинг сабабини асослаб берадилар. Масалан, холерик темпераментли бола яхши андоза ясовчи уста слесарь бўла олмайди, чунки унга микроннинг ўндан бир улитигача аникликка эриша бориб, узок вакт ўлов асбобларини ишлаш кийинлик килади, ёки меланхолик тез жавоб беришни талаб киладиган машиналарни бошкаришни муваффакиятли эгаллаб ололмайди. Сезги аъзоларида бирон-бир нуксони бўлган болаларга бу касбларни тавсия килиб бўлмайди. Масалан, баъзи ранг-тусларни фарк кила олмайдиган (дальтоник) болани ҳар кандай транспорт турини бошкаришга кўйиб бўлмайди. Кўришида шундай камчилиги бўлганлар металлург бўлиб ишлаши мумкин эмас. Вестибўляр аппарати бузилган ўқувчилар учувчи, денгизчи, юқори иншоотлар монтажчиси бўла олмайдилар.
Касб хусусиятларини ва уларнинг тавсияномаларини ўрганиш ўчун, ҳар бир касб учун профессиограмма тузилади. Малака тавсияномалари профессиограммага кўшимча бўлиб хизмат килади. Профессиограмма мазмунига тахминан куйдагилар кириш керак:
1. Мазкур касбдаги мутахассис талаб этилаётган халк хўжалиги сохаси тавсифномаси, соханинг кадрларга бўлган эхтиёжи, автоматлаштириш ва комплекс механизациялаш муносабати билан шу касбдаги ишларнинг ривожланиш истикболлари.
2. Ихтисослик тавсияномасида тавсия килинган касбнинг мазмуни, мехнат объектлари, воситалари.
3. Ишчига кўйиладиган талаблар (маъсулият даражаси, ташаббус ва мехнатнинг ижодий элементлари, ишнинг гигиеник шароитлари, тиббий ва психофизиологик кўрсаткиялар ёки тўгри келмаслигини кўрсатўвчи белгилар, аёллар мехнатини кўллаш мумкинлигини ва бошкалар).
4. Бошлангич ихтисослик разряди доирасида ўқувчининг муваффакиятли ишлаши учун умумий маълумоти ва касбий тайёргарлигига кўйиладиган талаблар (ишлаб чикариш малакасини янада ошириш хисобга олган холда).
5. Мехнатни ташкил этишнинг иктисодий шароитлари, мехнатга хак тўлаш системаси.
6. Мазкур касб вакиллари (ишлаб чикариш новаторлаори, илгорлари, мехнат кахрамонлари)нинг биографик маълумотлари.
Ўта маъсулиятли ва иш шароитлари хафли деб таърифланадиган ишлар учун профессиограмма катор талаблар билан тулдирилади.
Улар узок вакт мобайнида тез ишлаш малакасини, кул бармокларининг кучини, оёклар кучини, бармокларнинг хракатчанлигини; кўз, кўл ва оёклар мувофиклигини, ҳар иккала кўлнинг ихтиёрий ҳаракатларини талаб этади.
Профессиограммалар корхоналар ёки махсус муассасалар (кабинетлар, лабораториялар) томонидан тузилади. Уларни ишлаб чикишда мухандислар, психологлар, врачлар, укитувчилар иштирок этиши керак.
Сухбатлар ўтказиш йўли билан ўқувчилар профессиограмма билан батафсил таништирилади. Укувчининг алохида талаблар кўйиладиган касбларни эгаллаб олишга узил-кесил имконият яралади. Касб танлашда мактабнинг ота-оналар билан мустахкам алакаси катта аҳамиятга эга. Ўқувчиларда касбга оид қизиқишларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишидаги муваффакият куп жиҳамтдан мактаб ва ота-оналарнинг биргаликдаги самарали ишларига богликдир. Ишчилар сулоласи анъаналрини ҳар томонлама кўллаб-кувватлаш, оммалаштириш ва таргиб килиш керак.
Тегишли адабиётларни ўкиш ҳам кўпгина касблар билан танишишда жиддий ёрдам беради. Бундай адабиётлар мактаб кутубхонасида бўлиши керак, албатта.
Ўқувчининг ўзлигини тушуниши, ўз кучи ва имкониятларини, шу жумладан ўз кобилиятларини тўгри бахолай билиши, кейин эса шахсий қизиқишлари ва имкониятлари касб талаблари билан солиштириб кўриши касбни муваффакиятли танлаш шартларидан биридир.
Ватанимиздаги ва чет элдаги психологик адабиётда ўқувчини шахсининг турли томонларини МУСТАҚИЛ бахолаш, шу жумладан касб танлашда ўз йўлини белгилаш жараёнида кобилиятларини ва касбга лаёкатлилигини МУСТАҚИЛ бахолашни тахлил килишга уриниш холлари учраб туради. Ўқувчиларнинг кобилиятлари ва касбга лаёкатлилигини МУСТАҚИЛ бахолашнинг шунингдек микромухитни бахолашнинг ўзига хос хусусиятларини аниклаш учун куйидагилар зарур:
1. Ўқувчиларнинг бу фазилатлари ўкитувчилар, ота-оналар, ўртоклари томонидан тахлил килиниши;
2. Мехнат фаолиятининг у ёки бу сохага лаёкатлиликни МУСТАҚИЛ бахолаш билан ўқувчиларнинг касбга оид ниятларини ана шу МУСТАҚИЛ бахолашнинг шаклланиш шароитлари уртасидаги нисбатини аниклаш;
3. Ўқувчиларнинг МУСТАҚИЛ бахолаши билан ташкаридан берган бахоларни таккослаш асосида ўкитувчилар, ота-оналар, ўртоклари бахоларининг ўхшашлик даражасини аниклаш.
Бундай кобилиятларни, МУСТАҚИЛ берилган бахо даражаларини (биринчи, иккинчи, учинчи) хисобга олган холда МУСТАҚИЛ бахолашнинг куйидаги параметрлари (етарли бахоламаслик, ортикча бахо бериш, бахоларнинг мослиги) бўйича караб чикиш керак.
Рейтинг ва муайян коидаларни куллаган холда анкеталар оркали сўраш ҳамда ўқувчилар фаолиятида натижаларни ўрганиш методлари билан худди шундай тахлил угказиш зарур.
Кобилиятларни, кейинчалик эса касбга лаёкатлилик МУСТАҚИЛ бахолашнинг шаклланиш шароитларини ўрганиш учун уч тиидаги мактабларни: табакалаштирилган таълим ва касбга йўналтириш ишлари бўлмаган макгабларни, табакалаштирилган таълим элементлари ва касбга келтириш ишлари бўлган мактабларни, махсус касбга йўналтириш тадбирлари бўлмаган холда физика-математика йўналишидаги мактабларни олиш даркор.



Download 7,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish