Семинар машғулотлари : 6 Лаборатория: 24 Мустақил таълим 111



Download 7,91 Mb.
bet44/135
Sana27.03.2022
Hajmi7,91 Mb.
#512981
TuriСеминар
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   135
Bog'liq
Касб танлашга йўллаш фанидан мажмуа 2013 йил

ТАЯНЧ ИБОРАЛАР:
1. Ижодий тўгараклар. 2. Техник марказлар. 3. Оммавий ахборот.


1. Укувчилар у ёки бу касбдаги одамга муносабатни касбнинг ўзига бўлган муносабат билан бир хил деб карайдилар. Муайян одам, унинг юксак маънавий хислатлари, акл-фаросати, дадил ишлари ўқувчига маъкул бўлади. Бундай койил колиш беихтиёр севимли кахрамон шугулланаётган ишга ҳам ўтиради. Бинобарин, ўсмир унга таклид килиш йўлидаги муддаосига кандайдир ахлокий хислатлардагина унга ўхшаш бўлишни эмас, балки ўзини ҳам ана шу касбга багишлашни истайди. Бўнда ўқувчи ўша маънавий фазилатлар бошка ишда ҳам намоён бўлиши мумкинлиги хакида ўзига кўпинча хисоб бермайди. Бадиий адабиётлардаги, кинофильмдаги кахрамонлар кўпинча ана шундай муносабатни тугдиради, таниш-билишларидан, кариндош-уруглардан биронтаси, чунончи ўкитувчилар таклид килиш учун кўпинча намуна бўлиб хизмат киладилар.
Таклид килиш учун ўкитувчи намуна бўлган чогда ўқувчи унга бўлган якинлиги, мехрибонлиги у ўкитган фанга ҳам тадбик этади. Шундай ҳам бўладики, масалан, ўқувчида биологик фанларга бўлган қизиқиш, хавас аник-равшан кўриниб туради, лекин унга адабиёт ўкитувчиси ёкканлиги учун у ўзининг бутун фикр-зикрини адабиёт билан боглайди.
2. Ўқув фанини касб билан бир хил деб тушуниш. Ўсмир мактабдаги фанларни ўзлаштиришдаги муваффакиятларига асосланиб, кўпинча бўлгуси касбни белгилайди. Ўқувчига адабиёт ёкиб коган бўлса, бу у адабиётни амалий жихатдан кўлланиш билан боглик бўлган касблар тугрисида тасаввурга эга бўлмаса ҳам адабиёт менинг севган фаним, дейди. У касбни эмас, балки билимнинг ўзини қизиқтурувчи сохасинигина танлайди, бу сохада нимани истаётганини ва нима килиш мумкинлигини мутлако тасаввур килмайди.
3. Касбни ташки жихати билангина қизиқиш. Ўсмирларни романтика билан йўгрилган касблар қизиқтиради. Ўлар учувчи, геолог, ихтирочи бўлишни орзў киладилар. Бу-мутлако табиий хол, албатта. Лекин ўқувчилар кўпинча ўзларини қизиқтираётган касбларнинг факат романтик жихатларинигина кўриб, шу касбларга хос бўлган кийинчиликларни билмайдилар.
Чунончи, геолог касбида ўқувчиларни кўпинча саёхат килиш имконияти қизиқтиради, аммо улар геологнинг кундалик огир ишини: узок вакт давомида машаккатли кузатишини, жуда аник ўлчалашлар билан шугулланиш зарурлигини, турли жойларда ўша бир хил кидирув ишини ой сайин такрорлаш кераклигини эсдан чикариб кўядилар ёки билмайдилар.
Ўқувчи касби эса кўпинча турли жасоратлар, одатдан ташкари тез парвозлар, кахрамонона куткарув экспедициялари,дадил учишлар ва шу кабилар хакидаги тасаввурлар билан богланган. Холбуки, учувчилар аввало ва ҳаммадан кўпрок йўловчи, юк ва багаж ташиш билан шугулланадилар, ўқувчининг фаолияти эса шофёрнинг ишини эслатади.
Ўқувчилар у ёки бу касб тўгрисидаги ўз романтик тасаввурларигагина амал килиб, касб эгаллашга ўзларини чиннакам тайёрламайдилар ва махсус ўқув юртларида ёки тажрибада касб кийинчиликларига дуч келганларида кўпинча хавсалари пир бўлади
4. Мехнатнинг АҚЛИЙ мазмуни баъзи касбларда, айникса оммавий касбларда ўсиш имкониятлари хакидаги нотўгри тасаввурнинг мавжудлиги навбатдаги камчиликдар. Ёшларимиз, одатда, енгил йўлларни кидирмайдилар, балки маънавий хислатларни, кобилиятларни, махоратни ривожлантириш мумкин бўлган жойларда ишлашга ҳаракат киладилар. Бў эса жуда соз, албатта. Лекин айни шу сабабдан мактаб ўқувчилари жамиятга зарур бўлган касблар ижодий, АҚЛИЙ жихатдан ўсиш учун етарли даражада имконият бермайди, деб ана шундай касбларни кўпинча эътиборсиз колдирадилар. Кийим тикишда зўр кобилият кўрсатаётган киз кандай бўлмасин шифокор бўлишни орзу килишини, дастгохда юксак махорат билан ишлаётган йигит токарлик касби хакида эшитишни ҳам истамаётганлиги сингари фактларни айни шу нарса билан изохлаш мумкин.
5.Ўз кобилиятларига тўгри бахо бера билмаслик. Ўқувчи бирон ишни адо этиши учун ўзида кўпрок кандай кобилият борлигини кўпинча аниклай олмайди, мактаб эса бу борада ўнга кам кўмаклатади. Бирок ҳамма жойда унинг олдида барча йўллар очик эканини, ҳаммадан кўра кўпрок қизиқарли бўлган нарсаларни килиш лозимлигиии унга таъкидлайдилар. Шу боисдан касбни умуман у танлайди: ўз хусусиятлари ва имкониятларини хисобга олмай, кўпрок ёки камрок ёкадими, барибир маълум касбни танлаб олади.
Шундай холлар ҳам бўладики, ўсмир чизган сурат ва расмлар ўртамиёна бўлса ҳам у зўр бериб рассом бўлишга ёки математикани яхши билмаса ҳам индустриал ўқув юртларига киришга ҳаракат килади.
Афсуски, бундай холлар кам эмас. Ана шундай ёшлар турмушда омадсизларни, нотавон ходимларнинг пайдо бўлишига олиб келади.
6. Ўқувчиларнинг у ёки бу касбга зид бўлган ўз жисмоний хусусиятлари ва нуксонларини назар-писанд килмаслик. Масалан, майда иш (соат заводида, аник асбоблар заводида ва шу каби жойларда) билан боглик касблар учўн кўриш органининг заифлиги, транспортда ишлаш учун тўгри келмайдиган дальтонизм хасталиги, ўсмир геолог бўлишни хохоласа ҳам лекин юрагининг заиф бўлиши, радиолоказияда ишлашни танлаган ёшларнинг эшитиш борасидаги камчилиги, денгизда сузиш ва ердаги транспортнинг баъзи турларини ва шу кабилар ана шундай камчиликлар жумласидандир. Ўсмирлар ўзлари танлаган касбларга тўгри келмайдиган бу нуксонларини билмасликлари окибатида мос бўлмаган касблар бўйича ишга ёки тегишли ўқув юртларига кабул килмаганларида жуда ҳам хафа бўладилар, тушкунликка тушадилар.
7. Ўртокларининг таъсири билан касб танлаш. Ўқувчи ўз истакларини рўёбга чикаришни ўйлаб ҳам кўрмаган бир пайтда унинг синфдош ўтоклари касб танлаш хакида фикр юритадилар. Ўқувчи бунда ўртокларидан ажралиб колишни хохламайди, чунки уларнинг орзулари ёркин, жозибалидир. Шу тарика «мен улар билан бирга бўламан, чўнки менга барибир» дейди. Кейинчалик эса ўкийнала бошлайди, азоб чекади: нотўгри касб танлаганига пушаймон бўлади, ўзини қизиқтирмаган, ўзига ёкмаган касбда ишлаётганидан хафа бўлади.
8. Тасодифий сабаблар таъсири остида касб танлаш. Баъзи ўсмир механика заводи хонадонимизга якин бўлгани ўчун слесарь бўлиб ишга кирдим, дейди. Аммо ўзи бу касбни унча ёктирмайди. Педагогика билим юртига киришга конкурс унча катта бўлмаганлиги учун ўша билим даргохида ўкишга карор килдим.дейишади айрим ёшлар. Бирок улар ўкитувчи бўлишни хаёлига ҳам келтирмаган бўладилар. Баъзан йигит ёки киз; лаборант бўлиб ишга кирдим, чунки танишларим ёрдам килди, дейишади. Лекин бу ишнинг ўзига манзўр бўлиш-бўлмаслигини сира ҳам ўйлашмайди.
Ўсмирларнинг етарли даражада тажрибага эга бўлмаганликлари ва катта ёшдаги кишиларнинг дуруст, малакали ёрдам бермаганликлари окибатида касб танлашдаги бундай хатолари олдини кандай килиб олига мумкин?
Бунга факат бир хил жавоб бериш мумкин: бу борада катта ёшдаги кишилар бир максадга каратиб муттасил, малакали ёрдам беришлари керак. Ўсмирлар эса ана шу ёрдамга таяниб, келгусидаги хаёт йули тўгрисидаги масалани МУСТАҚИЛ хал килишлари лозим. Оммавий мактаб шароитида ана шундай ёрдамни ташкил килиб, унинг куйидаги асосий вазифаларини назарда тутиш керак.
- V - IX синфларнинг укувчиларида касб танлаш масаласига жиддий ва масулиятли муносабатда булишни тарбиялаш;
- ўсмирларнинг қизиқишлари ва кобилиятларини, физиологик ва психологик хусусиятларини ҳамда имкониятларини ўрганиш, ҳар бир укувчи ўз хаётини багишлашни истайдиган фаолият сохасини белгилаб олишида унга ёрдамлашиш;
- V – IХ синфларнинг ўқувчилари ана шу синфларда тўрт йил мобайнида таълим олган чогларида уларни халк хўжалигимизнинг асосий касблари билан аста-секин таништириш, уларда асосий касбларнинг сохиби бўлган одамлар фаолиятининг хусусиятлари тўгрисида тўтри тасаввурларни шакллантириш, хозирги вактда давлат, вилоят, нохия гоят мухтож бўлган оммавий касбларга катта қизиқиш уйготиш лозим. Бунинг учун ҳар бир ўқувчининг қизиқтирадиган касб билан чукур таништириш, танлаб олинадиган мехнат сохасида муваффакиятли ишлаши учун зарур бўлган малака ва хислатларни хосил килиш, шу касбга баркарор қизиқишни танлаган фаолиятга ўхшаш бўлган ишда ўз имкониятларини мактабдаёк текшириб кўриш истагини тарбиялаш юзасидан пухта ишлашни ташкил килиш зарур.
Корхона ва ташкилотлар, жамоа хужаликлари ва давлат хўжаликлари МУСТАҚИЛ иктисодий муносабатларни ўтиши ва уларни мулкчиликнинг муайян тури ташкил килиниши ҳамда ишнинг бошка шакллари жорий этилиши туфайли касбга йўналтириш муаммоларига муносабатларни ўзгартириш тўгрисидаги масала ҳам кўндаланг бўлиб коляпти. Шунга мувофик тарзда касбга йўналтириш вазифаси ва V-IX синфларда ўқувчиларни касб танлашга тайёрлаш иши ҳам бошкача ташкил этилиши лозим. Бунда барча укувчилар касблар билар кенг ва пухта таништирилиши, кобилиятлари ва жисмоний имкониятларига мувофик уларнинг муайян фаолият турига бўлган баркарор қизиқишларини аниклаш, касбга оид гурух тарзида ва якка тартибда маслахатлар ўтказиш, IX синфни тамомлагандан кейин махсус ўқув юртларига ўкишга киришни хохловчи ёшларнинг ўқув юртларини танлагаида кўмаклагаиш лозим.
Х-Х1 синфларда касбга йўналтириш иши давом этади, чукурлаштирилади ва тобора кўпрок, табакалаштирилади.
Янги иктисодий тафаккур хкум сурган хозирги шароитда касбга йўналтиришида тарбиявий ёндашувнинг асосий хусусиятини ва бу сохада олиб борилаётган ишни умуман шахсни шакллантириш ишини бир кисми, деб хисоблаш керак. Дархакикат касб танлаш реал вокеликдан ажралган тасодифий фаолият эмас. Йигит ва кизнинг кандай карорга келиши ва улар бу карорни кандай кабул килиши кўпгина омилларга: жамиятнинг кадрларга бўлган талаб-эхтиёжлари мухимлигига, мазкур жойга ига кучига бўлган талабларга ва иш шароитларига, халк хўжалиги учун мутахассислар тайёрлайдиган ўқув юртларининг мавжудлигига ва улар танловларнинг катталигига боглик. Касб танлаш оилавий ахвол, яшаш жойи, касбларнинг бир хилда оммабон бўлмаслиги ва шу кабилар билан ҳам боглангандир. Лекин касб танлашни мухит шароитларигина белгилаб бермайди. Ўқувчилар алокада бўлмаётган одамларнинг таъсири ҳам катта аҳамиятга эгадир. Ўсмирларнинг хает йўлини белгилаб беришда ота-оналарининг роли накадар катта эканлиги ҳаммага маълум, Кўпинча ўқувчилар у ёки бу ишга дустлари, ўртоклари, кариндош-уруглари, таниш-билишларнинг маслахати билан кирадилар. Бу борада мактабнинг таъсири ҳам кам эмас. Нихоят ўқувчилардан сўраш кўрсатканидек, бу сохада ижтимоий ахборот воситалари: вактли матбуот, радио, телевидиние, адабиёт катта роль ўйнайди.

Download 7,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish