Маълумот учун
Қуйидаги кетма-кетликда фикрловчи ўқувчиларда ўсиш бўлади:
- Масаланинг шарт қисмида нима берилган?
- Масаланинг хулоса қисмида нимани топиш сўралган?
- Ушбу матнни ўзим осон тушунадиган қилиб қайта ёзиш мумкинми?
- Энг аввал нимага эътибор қаратган маъқул?
- Олдин бу масалага ўхшаш масала ечилганми?
- Нима қилинса, масала олдин ечилган масалага келади?
- Бу масалани ечишда қайси алгоритмдан фойдаланса бўлади?
- Охирида натижа қандай кўринишга келтирилса, масала ечилган ҳисобланади?
- Масалани ечишнинг янада осонроқ ва қулай усули борми?
- Бу масалани ечиш жараёнида нима ёқди ва нима ёқмади? Нимаси диққатга сазовор?
- Бу масалани ечиш давомида нимага тушуниб етдим? Нима олдим?
- Бу масалани ечиш усулини яна қандай масалаларни ечишда қўллаш мумкин? ва ҳоказо.
Хуллас, саволлар кўп. Улардан фақат ўрнида ва тўғри фойдаланиш муҳим. Ўқувчиларни фикрлашга ундайдиган саволлардан кўпроқ фойдаланинг!
Оилада танқидий фикрлашни ривожлантириш
Агар бола саволлар бермаса, танқидий фикрлаш ҳақида унутса бўлади. Саволларнинг сифати ҳақида кейинроқ гаплашамиз. Келинг, аввало бола охирги марта бизга қачон савол берганини эслайлик.
Аниқки, мактабгача ёшдаги болалар савол беришни яхши кўришади. Бу қизиқишдан далолат беради, бора-бора у ақлнинг қизиқувчанлигига, кейинчалик ўз навбатида танқидий фикрлашга айланади. Кўп ҳолларда мактаб ҳаёти бошланиши биланоқ, саволлар берилиши тўхтайди. Фақат жавоблар янграйди. Аммо бу ҳолатда болалар фақат янги билимларнинг истеъмолчисига айланишади, аммо улар билимларнинг яратувчисига айланиши керак.
Билимнинг шунчаки ўзи ҳеч кимга керак эмас, чунки ҳам билим, ҳам кўникмага эга бўлган одамлар бор ва келажакда болаларимиз айнан шундай одамлар билан рақобатлашадилар. Ҳам билим берилишини, ҳам кўникма ва қадриятларни ривожлантиришни таъминлаш муҳимдир.
Фарзандларимизни меҳнат бозорида нима кутмоқда?
Яқин ўн йилликларда кўплаб ижодий бўлмаган касблар — кассир, бухгалтер, риэлтор, саёҳат агенти ва бошқалар йўқ бўлиб кетиши мумкин.
Иш ўрни учун ишга ёллашда рақобат кучаймоқда. Биз доим юрист — бу зўр касб деб билганмиз. Яқинда «Сбербанк»да (Россия) 3000 та юридик маслаҳатчи иш ўринлари роботлар билан алмаштирилиши ҳақида янгиликлар пайдо бўлди. Жуда зўр юрист бўлиш ва ҳар доим бозорда талабгир бўлиш мумкин. Аммо стандартлаштирилган маслаҳатлар берадиган юристлар ўрнини роботлар эгаллайди.
Кейинги 10 йил ичида дунёда кўплаб касбларда иш билан банд бўлганлар сони 35% дан 90% гача камаяди.
Котиблар функцияларининг ўрнини дастурлар, ақлли онлайн тақвимлар ва иловалар, почта саралаш воситалари муваффақиятли равишда эгаллайди. Кончилар, юк ташувчилар, қадоқловчилар, кассирлар, диспетчерлар, йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари, кутубхоначилар, call-марказлари операторлари, копирайтерлар, соқчилар, қўриқчилар, музей зали назоратчилари, гидлар — бу одамларнинг меҳнати машиналар, дастурлар, каталоглар ва маълумотлар базалари, назорат қилиш тизимлари билан алмаштирилади. Бу касблар бутунлай йўқ бўлиб кетмайди, лекин тахминан 30−90% гача қисқаради. Шу билан бирга, сайёрамиздаги одамлар сони кўпайиб бормоқда ва тобора кўпроқ одамлар иш ўрнига муҳтож. Инсон учун янги касбни ўрганиш ва ўзини топишдан бошқа йўл қолмайди.
Агар онг ривожланмаса, кейинчалик у ишни қандай қилиш кераклигини айтишларини кутадиган ходимларга айланади. Агар уларга буни қандай қилиш кераклиги айтилса, улар буни қилишади. Агар акси бўлса — «Ахир сиз айтмадингизку» дейилади. Шунинг учун, асосий эътиборни кўникмаларга қаратиш керак.
Вазиятга қараб ўзгариб турадиган фикрлашни тасаввур қиламиз. Бола маълум бир вазиятга тушиб қолади ва у дарҳол кузатишга, таҳлил қилишга, маълумотларни қайта ишлашга киришади, хулосалар чиқаради, қарорлар қабул қилади, масъулитга эга бўлади. Бу танқидий креатив фикр юрита олиш.
Агар сиз ҳайвонот боғига бориб, болангиздан: «Сенга нима ёқди, нимани кўрдинг?» деб сўрасангиз ва у сизга батафсил жавоб бера олмаса, демак, унинг мияси сиз истаган янги ҳолатларни эслаб қолмаган. Хулоса чиқариш қобилияти ривожланмаган катталар ҳам бор. Жамоа, раҳбар, турмуш ўртоқ, пул билан бўлган муносабатларда биз бир хил нарсани бошдан кечирамиз. Бир хил вазиятлар такрорланаверади ва биз нимани ўзгартириш кераклигини тушунолмаймиз.
Ижодий фикрлашни ривожлантириш усули
[Оддий пластик шиша]ни тавсифловчи уч хил сўз / иборани айтинг. Аниқ сўзларни ишлатманг: сув, шиша идиш, ёзув, пластмасса, кўк, оқ.
Ҳар сафар топшириқ берганингизда, дарҳол ҳамма биладиган, ижодий бўлмаган сўзлар ва номларни чиқариб ташланг. Бола бошқалар кўрган ва бошқалар кўрмайдиган нарсаларни кўришни ўрганиши керак.
«Нима совға қиламиз?», «Қандай табриклаймиз?», «Қаерга борамиз?», «Математикадан баҳони қандай тузатамиз?», «Қайси китобни ўқиймиз?» («Кулойим», «Алиса мўъжизалар мамлакатида»ни айтма, уни бир неча бор ўқиганмиз»).
«Пластик идишдан буюм ясаш керак (ваза, қалам қутиси, ракета дема, ўтган гал ясаганмиз)».
«Кун қандай ўтди?» (Яхши, ёмон, ўртача, даҳшатли, одатий деган жавобларни чиқариб ташланг).
Мисоллар
Дафтар ручкадан арзон, лекин қаламдан қиммат. Бу ўқув жиҳозлари ичида енг арзонини аниқланг?
Ахмад, Рахмат ва Тошмат ака-укалардир. Ахматнинг ёши Рахматдан катта, лекин Тошматдан кичик. Ака-укалардан қай бирининг ёши енг катта еканини аниқланг?
Иккита бола синф хонасини 1 соатда ювиб тозалайди агар улар уч киши бщлиб шу ишни биргаликда амалга оширишса ыанча ваыт талаб этилади?
Do'stlaringiz bilan baham: |