Ўз болангни ўзинг асра. Юртимизнинг мустақиллигини мустаҳкамлашда ва унинг гуллаб яшнашида, оилада сингдирилган тарбия, ватанга муҳаббат, меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат каби юксак инсоний фазилатларнинг ўрни беқиёсдир. Бола тарбиясида энг муҳим шарт–шароит оиланинг мустаҳкам, маънавий соғлом асосга қурилганлиги, айниқса ота – онанинг ўзи тарбияланган, улар ўртасида тотувлик, аҳиллик, чин дўстлик барқарор бўлиши, болаларни ҳаётга тайёрлаш, уларнинг кундалик эътиқоди тарзида маъсулиятли эканлигини тушунишлари керак.
Оиланингасосийвазифасисоғломавлодникамолтоптиришдан иборатдир.
Шу ўринда Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев таъкидлаб ўтганидек: “Агар фарзандимизга тўғри тарбия бермасак, ҳар куни, ҳар дақиқада унинг юриш-туриши, кайфиятидан огоҳ бўлиб турмасак, уларни илму ҳунарга ўргатмасак, муносиб иш топиб бермасак, бу омонатни бой бериб қўйишимиз ҳеч гап эмас. Биз, кўпинча болам мактабда, ўқишда ёки чет элда ишлаяпти, деб хотиржам юрибмиз. Лекин бизнинг бундай соддалигимиз, бепарволигимиздан душманлар маккорлик билан фойдаланмоқда. Бизнинг жону жаҳонимиз бўлган фарзандимиз душманлар қўлида қуролга айланиб қолса, бунинг учун аввало ким айбдор? Ўзимиз эмасми? Шунинг учун мактаб, лицей ва коллежлардаги, олий ўқув юртларидаги таълим-тарбия, биринчи навбатда, давомат масаласига ниҳоятда жиддий эътибор беришимиз шарт. Биронта ўқувчи ёки талаба узрсиз ўқишга келмай қўйса, таълим маскани ҳам, оила ҳам, маҳалла, ҳокимият идоралари ҳам бу тўғрида бонг уриши, сергак тортиши, буни фавқулодда бир ҳол деб баҳолаши керак. Ана шундай назорат тизими самарали ва ўзаро боғлиқликда ишлайдиган бўлса, албатта биз вазиятни қўлга олиб, уни ижобий томонга ўзгартира оламиз”.
Юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев айтганларидек кейинги йилларда халқимиз ўртасида кенг тарқалган “Ўз уйингни ўзинг асра!” деган даъватга бугун “Ўз болангни ўзинг асра!” деб қўшимча киритиш вақти келди.
Ҳозирги даврда инсоният маънавиятидаги ўзгаришлар оилага тегишли айрим глобал муаммоларни келтириб чиқарди. Баъзи мамлакатларда асрлар давомида шаклланган бурч, оилавий садоқат, эътиқод каби ахлоқий-маънавий асосларга, оилавий маданият ва анъаналарга беписандлик, никоҳга ҳурматсизлик қарашлари нисбатан кучайди, болалар ва кекса ота-оналарни болалар ва қариялар уйига жойлаштириш ҳоллари ортди. Оила шаънини улуғлаш, авлодлар анъаналарини қадрлаб, уларга содиқ бўлиш каби миллий фазилатлар ўз қадрини йўқотмоқда. Оилага муносабат борасидаги бундай маънавий таназзул кўплаб мамлакатларни қамраб олди. Бу эса янги авлодларда баъзи зарарли одатлар: чекиш, спиртли ичимликлар ичиш, гиёҳвандлик, аёллар ва болалар жиноятчилиги, ажримлар каби иллатларнинг урчиб кетишига олиб келди. Оиланинг қадрсизланиши инсоният маънавий ҳаётининг давомийлигида кўплаб муаммолар пайдо бўлишига олиб келишини тарих исботлади.
2017 йилнинг июнь ойида суд-ҳуқуқ масалаларига бағишланган видеоселектор ўтказилди. Унда билдирилган баъзи фикрлар:
Мен қарийиб 60 йиллик иш давримда суд тизимига бағишланган бундай йиғилишда иштирок этмаганман.
Судьялар учун барча имкониятлар қўлайликлар яратилди. Иш ҳақлари оширилди. Уй-жой масалалари тўлиқ ечимини топди.
Жойларда сайёр судларнинг ўтказилиши, судьялар билан аҳолининг турли қатламлари айниқса талаба ёшлар билан учрашувлар давлат бошқарув тизими билан халқ ўртасида самимий мулоқотни юзага келтирди.
Сайёр суд мажлислари жиноятчиликнинг, жумладан оилавий низоларнинг камайишига, аҳолини маънавий-ҳуқуқий жиҳатдан тарбиялашга хизмат қилади.
Аҳоли турар-жойларида сайёр судларнинг ташкил этилаётганлиги суд ҳокимиятининг халқчиллигини таъминламоқда. Муаммоларнинг жойида адолатли ҳал этилаётганлиги оддий одамларнинг судларга бўлган ишончини орттирмоқда.
Суд жараёнларининг жамоатчилик кўз ўнгида олиб борилиши бир томондан аҳолининг судларга ишончини мустаҳкамлайди, судъяларни кўрилаётган ишга юксак масъулият билан ёндашишга ундайди, иккинчи томондан эса омманинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга хизмат қилаяпти.
Авваллари бир чоракда бир маротаба суд-ҳуқуқ тизими вакилларининг талаба ёшлар билан учрашувлари суд биноларида ўтказилган бўлса, 2017 йилдан судлар олдига қўйган талабингиздан сўнг суд раиси ва судьялар ёшлар билан учрашувларни ўзининг иш режасига киритиб, таълим муассасаларига мунтазам келиб, жиноятчилик ва унинг оқибатлари тўғрисида атрофлича тушунтириб беришмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |