Кафолатланган хавфсизлик. Ўзбекистон Республикамизда истиқомат қилаётган барча фуқароларнинг ҳавфсизлиги кафолатланган. Бу кафолат давлатнинг энг асосий қонуни Ўзбекистон Республикасининг Конституциясидир.
6.Маълумки, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга йўналтирилган вазифалар аниқ белгилаб берилди. Шундан келиб чиқиб, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигига эришиш орқали фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатини мустаҳкамлаш, судларни “Адолат қўрғони” га айлантириш мақсадида сўнгги йилларда тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этиш, йўл қўйилган хато ва камчиликларни тузатиш борасида амалий қадамлар ташланмоқда.
Бу борада давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 17 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони муҳим дастуриламал бўлаётир. Унда тизимни такомиллаштириш ва мақбуллаштириш борасидаги ўзгаришлар, судьяларнинг малака ва маҳоратига нисбатан талабчанлик оширилиши, суд жараёнларини пухта ташкил этиш бўйича ўртага қўйилган масалалар ўз бурчи ва қасамёдига содиқ ҳар бир судьяни адолат тарозисини маҳкам тутишга ундайди.
Тизимни ислоҳ қилиш жараёнида жиноят ишларини қўшимча терговга қайтаришдек одил судлов мазмун-моҳиятига мутлақо тўғри келмайдиган амалиётга чек қўйилгани айни муддаодир. Бинобарин, тажрибасиз ҳамда масъулиятни зиммасига олишдан чўчийдиган айрим судяларга қўл келадиган бу усул суд нуфузини тушириб, фуқароларнинг унга нисбатан ишончини сусайтириб қўйган эди.
Ўтган йиллар давомида суднинг барча даражаси туман, шаҳар, вилоят, ва Республика Олий суди фаолиятида жиноятчиликнинг мураккаб турларига оид ишларни кўриб чиқиш жараёнларида бевосита чиқарган қарорларнинг ҳеч бири такрор кўришга қайтарилган эмас.
Одамлар судьянинг нохолислиги, ишларнинг юзаки кўрилиши, сансалорликлардан нолиб бўлишган. Бундай ҳолатлар негизида мутахассисларда малака етишмаслиги, уларнинг масъулиятсизлиги, далилни тўла текширмасдан хулоса чиқариши ётганлигини гувохи бўлиш мумкин.
Одамлар судга “Адолат қўрғони”, судьяларга унинг “Мустаҳкам қалқони” сифатида қарамоғи лозим. Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, фуқароларнинг ана шу ишончини амалда оқлай олаётганимиз йўқ. Суиистеъмолчилик, қонундан четга чиқиш, жиноий ишларни юзаки кўриб чиқиш, нохолислик ҳолатлари кўпайиб кетди. Судья қачон холис бўлади? Албатта, айбланувчига ҳукм - чиқараётган чоғда унинг ўрнига ўзини қўйиб, қонунни маҳкам ушлаганида. Шу боис судьяларнинг Ўзбекистон халқига мурожаатида одил судловни таъминлаш учун зарур бўлган барча муҳим вазифалар аниқ қилиб белгилаб берилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |