2-мавзу буйича семинар жавоблари.
1.Экоинқирознинг келиб чиқиш сабабаларини қуйидаги омиллар билан изоҳлаш мумкин: Биринчидан, экологияга зарар етказмаслик нуқтаи назаридан ишлаб чиқариш корхоналарининг маҳаллий шарт-шароитларга мослаб жойлаштирилмаганлиги; Иккинчидан, қишлоқ хўжалигида сувни ва меҳнатни кўп талаб қиладиган экинларни, айниқса, пахта экин майдонларининг кенгайтирилиши; Учинчидан, қишлоқ хўжалигида сон ортидан қувилиб, сифатига кам эътиборберилиши; Тўртинчидан, экоинқирознинг яна муҳим кўриниши бу, фуқаролар маънавиятида табиатга оқилона муносабат фақатгина социализм қарор топган жамиятдагина мавжуд бўлади, деган умуминсоний қарашларга зид дунёқараш шакллантирилиши; Бешинчидан, минтақани иқтисодий ривожлантиришда атроф-муҳитга салбий таъсир этиш мумкин бўлган жараёнлар эътиборга олинмаганлиги ва илмий асосланмаганлиги; Олтинчидан, маҳаллий аҳоли турмуш даражасини яхшлишга қаратилган ижтимоий сиёсатнинг кучсизлиги кабилардир.
2. ЎзССРнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида 1984 йил 23 июнда бўлган Ўзбекистон Компартияси МК XVI – пленуми машъум роль ўйнади. Москва ташаббуси ва кўрсатмаси билан ташкил қилинган мазкур пленумда қабул қилинган ҳужжатлар республикада ўзбек халқини асоссиз бадном этиш компаниясини бошлаб берди. Марказнинг тазйиқи остида 1984 йилдан Натижада Марказдан ўзбек халқининг урф-одатлари, анаъналари ҳақида умуман тасаввурга эга бўлмаган раҳбар ходимларнинг республикага юборилиши ва мазкур “кадрлар десанти”нинг фаолияти кўплаб салбий ҳолатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлди.
3. Ўзбекистондаги раҳбарлик лавозимларига собиқ иттифоқнинг ҳар хил жойларидан «кадрлар десанти» кела бошлади. Бундан кўзланган мақсад жамиятни социалистик асосда ислоҳ қилиш, жамиятнинг барча соҳаларида тўла демократик жараёнларни бошлаш эди.
4. 1985-1990 йиллар оралиғида республика ҳаётида катта сиёсий, ижтимоий ўзгаришлар содир бўлди. Асосийси ижтимоий сиёсий вазият кескинлашиб, миллатлараро низолар, иқтисодий муаммолар юзага кела бошлади. Яъни “Пахта иши”, “Ўзбеклар иши” ва улар билан боғлиқ аянчли ҳолат янада кучайди.
ХХ асрнинг 80-90 – йилларида ҳукмрон партия ва совет давлати томонидан мавжуд турғунлик ҳолатидан чиқиш, шунингдек, собиқ иттифоқдош республикаларнинг мустақиллик йўлидаги ҳаракатларини бартараф этиш, собиқ СССРда юзага келган инқирозли ҳаракатлар сабабларини иттифоқдош республикалардан қидириш, уларни айблаш учун турли найранглар, «сиёсий ўйинлар» ўйлаб чиқдилар. Т.Х. Гдлян ва Н.В. Иванов гуруҳининг фаолияти натижасида республикадаги жамоа хўжаликлари раислари ва совхоз директорларининг 60%, қишлоқ хўжалиги етакчи мутахассисларининг 45%, пахтачилик бригада бошлиқларининг 35%, шунингдек, кўплаб раҳбарлар, вилоятлар ва туманлар партия комитети котиблари, республика миқёсидаги партия, совет ва хўжалик раҳбарлари ўз вазифаларидан олиб ташланди ва уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
5. Экологик шовинизм барча соҳаларда сиёсий ва иқтисодий қарамликлаони келтириб чикарди.
Амалга оширилган шовинистик сиёсат натижасида табиатга ваҳшиёна муносабат Орол фожеасига олиб келди, флора ва фауна бузилди, турли хил касалликлар, жумладан, бепуштлик, аёллар ва болалар ўлими ошди. Биргина мисол, ўша пайтда АҚШ ва Японияда туғилган 1000 та боладан 1-2 таси ёшига етмай ўлган бўлса, бу кўрсаткич, Ўзбекистонда 46 тага етди. 1976 йилдан 1990 йилгача фақат Ўзбекистоннинг ўзида катта ёшдаги ва болалар орасида умумий касалга чалиниш (ҳар 10 минг киши ҳисобига) мунтазам ўсиб борган. Республика бўйича катталар ва ўсмирларнинг умумий касалланиш интенсив кўрсаткичи 1976 йилда 2466,5 тадан 1990 йилда 3598,6 тага етган. Ташқи муҳитнинг салбий таъсири туфайли асаб тизими, тери, тери ости касалликлари 1989 йилнинг ўзида - 1,4, қон айланиш тизими касалланиши - 1,3 марта кўпайган. Сил касаллигига чалиниш 3 фоизга кўпайган. Иқтисодий ўсиш эса йилдан-йилга камайиб бораверди. Республика халқ хўжалигида умумий ижтимоий меҳнат унумдорлигининг пасайиши ҳисобига мўлжалдагидан 4,3 фоиз ёки 850,4 миллион сўмга кам миллий даромад олинди.
6. 1989 йил 24 майда Қувасой шаҳрида ёшлар ўртасида бўлган безорилик миллатлараро (маҳаллий ёшлар билан месхети турклар ўртасида) тўқнашувни келтириб чиқарди ва бу можаро Фарғона водийсида оммавий тус олади. Ўша даврдаги республиканинг раҳбарияти юзага келган бу мураккаб вазиятни тўғри баҳолай олмади. Натижада, оддий можаро Фарғона, Марғилон, Тошлоқ, Қўқон, Андижон, Наманган, Тошкент вилоятида аҳолининг, айниқса, ёшларнинг оммавий чиқишларига айланиб кетди ва миллатлараро тўқнашувларда намоён бўлди.
Узоқ йиллар давомида ижтимоий – иқтисодий, сиёсий, маданий соҳаларда тўпланиб қолган муаммолар миллатлараро муносабатларга таъсир этмасдан қолмади. Фарғона вилоятидаги миллатлараро можаролар республикадаги сиёсий вазиятнинг кескин тус олишига олиб келди. Республиканинг ўша пайтдаги Ўзбекистон компартиясининг собиқ биринчи котиби Рафиқ Нишонов бошчилигидаги сиёсий раҳбарияти юзага келган бу мураккаб вазиятни тўғри баҳолай олмагани учун, ёшларнинг оммавий чиқишлари, миллатлараро тўқнашувлар содир бўла бошлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |