Семинар: Фалсафий тафаккур эволюцияси, қадимги давр, ўрта асрлар, уйғониш даври фалсафаси Маъруза режаси


Ўрта асрлар Шарқ фалсафий тафаккурининг ривожланиш хусусиятлари



Download 105,99 Kb.
bet11/20
Sana21.02.2022
Hajmi105,99 Kb.
#34849
TuriСеминар
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20
Bog'liq
2-маъруза

Ўрта асрлар Шарқ фалсафий тафаккурининг ривожланиш хусусиятлари. Марказий Осиё – цивилизациянинг қадимги ўчоқларидан бири. VIII-IX асрларда Марказий Осиё араб халифалиги таркибига кирган. Бу даврда халифалик марказлари – Бағдод ва Дамашқда маданият ва фан равнақ топди.
Халифалар ал-Мансур (754-776), Ҳорун ар-Рашид (786-809), Маъмун (813-833) ҳукмронлиги даврида ҳинд ва юнон адабиётларининг таржималарига қизиқиш айниқса кучайди, Аристотель, Гален, Гиппократ, Архимед, Евклид каби юнон файласуфларининг илмий мероси ўрганилди. IX аср бошида Бағдодда «Дор ул ҳикмат» - «Билим уйи» ташкил этилди. Бу даргоҳда халифаликнинг турли шаҳарларидан таклиф қилинган олимлар астрономия, тиббиёт, тарих, география, кимё, фалсафа ва бошқа фанларни синчиклаб ўргандилар.
IX асрда бошланган араб истилосига қарши кураш мустақил давлат қуриш ва халифаликка қарамликдан халос бўлиш учун курашга айланди. Натижада Марказий Осиё мўғуллар истилосини бошдан кечирди ва унга қарши кураш жараёнида XIII аср бошларида бир неча давлатлар – Тоҳирийлар, Сомонийлар, Салжуқийлар ва Ғазнавийлар давлатлари пайдо бўлиб, улар кейинчалик тор-мор қилинди.
IX аср бошларида дастлаб Сомонийлар давлати вужудга келган бўлса, XIII асрнинг 20-йилларида Хоразмийлар давлати мўғулларнинг узлуксиз ҳужуми остида қолди. Бироқ, кўп асрлик урушларга қарамай, Марказий Осиёда маданият, фан, санъат ва адабиёт ривожланишда давом этди.
Бу даврда ал-Хоразмий, Форобий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, ва бошқа буюк алломалар яшаб ижод қилдилар. Улар яратган асарлар аҳамиятига кўра ўша даврни Марказий Осиёда уйғониш даври деб номлаш мумкин. Уйғониш даври фани ва маданиятининг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
1. барча одамларни маърифатли қилишга интилиш, бу йўлда ўтмиш меросидан ва қўшни мамлакатларнинг фан, маданият ютуқларидан фойдаланиш, табиий-фалсафий ва ижтимоий фанларни ривожлантириш;
2. табиатни ўрганиш, табиий-илмий билимларни оқилоналикка таяниб ривожлантириш, ақлнинг кучига ишониш, асосий эътиборни ҳақиқатни билишга қаратиш, ҳақиқатни инсон билимининг негизи деб билиш;
3. инсонга хос табиий, бадиий, маънавий фазилатларни юксалтириш, инсонпарварликни улуғлаш, баркамол авлодни тарбиялашда олий маънавий қонунларга риоя қилиш;
4. универсализм – борлиқ ва ижтимоий ҳаётнинг барча муаммоларига қизиқиш, бу давр маданиятининг муҳим жиҳатларидир.
Бу давр маданияти умуминсоний қадриятларнинг ривожланишига хизмат қилган. Савдо-сотиқнинг ривожланиши, иқтисодий алоқаларнинг кенгайиши, халифаликнинг турли вилоятлари ўртасида маданий қадриятлар алмашинуви ва унинг бошқа мамлакатлар билан алоқаларининг кучайиши, табиий ва маданий бойликлар, турли халқларнинг анъаналари, тили ва тарихини ўрганиш билишнинг энг тўғри йўллари ва усулларини яратиш, билиш жараёнининг бутун аппаратини такомиллаштиришга бўлган эҳтиёжни кучайтирди. Фаннинг оптика, математика, астрономия каби тармоқларининг жадал ривожланиши табиатни чуқур ўрганиш ва тадқиқот методларини кенгайтиришга имконият яратди. Ўрта асрларда Шарқ фалсафаси мифология ва дин қўйнидагина эмас, балки фан қўйнида ҳам ривожланади. Шарқ олимлари математика, астрономия, география, тиббиёт, тарих, алхимия соҳасида қўлга киритган ютуқлар маълум. Одатда табиб, мунажжим, сайёҳ бўлган Шарқ файласуфлари асбтракт мулоҳазалардан кўра кўпроқ табиатшунослик ва тажрибага таянганлар.
Шарқ фалсафий тафаккурининг йирик намояндалари орасида Марказий Осиёлик машҳур файласуф, қомусчи-олим, Яқин ва Ўрта Шарқда аристотелизм асосчиларидан бири Форобий, буюк файласуф ва табиб Ибн Сино (Авиценна), атоқли астроном, математик, шоир ва мутафаккир Умар Хайём, табиб ва файласуф Ибн Рушд (Аверроэс) бор.

Download 105,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish