Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида компаниянинг операцион стратегияси.
Операцон стратегиянинг долзарблиги.
Сервис стратегияси.
Сервис жараёнларининг ишлаб чиқриш жараёнларидан фарқи.
Компаниянинг операцион стратегияси ва трансформацияси.
Машғулот мақсади:
Ишлаб чиқариш тизимларини бошқаришда операцион менежментнинг аҳамияти ва корхоналар рақобатбардошлигини ошириш учун опрецион стратегия ишлаб чиқиш бўйича амалий кўникма ва малакаларни ривожлантиришва мустаҳкамлаш.
Ў қ у в ф а о л и я т и н а т и ж а л а р и: Тингловчилар биладилар:
Бизнес жараёнларни таҳлил қилиш;
Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш операцияларини фарқлаш;
Корхона мисолида ишлаб чиқариш ва сервис хизматларини фарқлашни;
Аутсорсинг хизматидан фойдаланиш концепциясини ишлаб чиқиш;
Операцион стратегиясини ишлаб чиқиш.
МУСТАҚИЛ ТАЙЁРГАРЛИК УЧУН ТОПШИРИҚЛАР:
Топшириқ 1. Ривожланган мамлакатлар компанияларида аутсорсингдан фойдаланишни ўзига хос хусусиятлариниўрганиш.
Иш мазмуни: Япония, Корея, Америка, Европа мамлакатларида фаолият кўрсатаётган аутсорсинг компаниялар фаолияти бўйича ахборотлар тўплаш ва инсерт техникаси асосида ўрганиш.
Топшириқ 2.Компаниялар операцион стратегиялари устуворликларини ҳисобга олган ҳолда опрацион стратегия ишлаб чиқиш.
Иш мазмуни:Жаҳон миқёсидаги компанияларда корпоратив, маркетинг, молиявий стратегияларни ўрганиш ва операцион стратегиясининг устувор вазифаларига нималар киради ва операцион стратегияни ишлаб чиқиш.
Топшириқ 3. Давра суҳбати асосида тинговчилар мазкур курсни ўзлаштиришда асосий муаммо ва масалаларни муҳокамага қўядилар.
Иш мазмуни:Бугунги кунда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш компаниялари бошқарув самарадорлигига таъсир қилаётган муаммоларни муҳокамага олиб чиқадилар.
Компаниядаги операциялар ва бизнес-жараёнлар қай даражада тўғри ташкил қилинган, ОМ қанчалик даражада самарали қўйилган, баҳо -«қай холатда ва қандай бўлиши керак».
Операция ва жараёнларни қайта кўриш зарурлиги ҳақидаги қарорлар қачон ва қандай қабул қилинади?
Компания учун қулай ахборот тизимлари борми?
Жараён эгаси ва маслаҳатчилар орасидаги зиддиятни қандай бартараф этиш мумкин?
Бизнес-жараёнларни маслаҳатчиларсиз қайтадан ташкил этиш ҳолатлари бўлганми?
Компанияларга маслаҳатчиларни жалб этиш қанча туради ва юқори даражали маслаҳатчилар рўйҳати қандай?
Функционал бўлинмалар томонидан қабул қилинган қарорлар самарадорлиги қандай баҳоланади?
Бизнес-жараёнларни такомиллаштириш заруратини аниқлаш вақтини қандай аниқлаш мумкин?
Қайта лойиҳалаштириш жараёни қандай тугалланади?
Компаниянинг ташкилий тузилмаси қандай шаклланади (ўртача компаниялар учун)?