Семинар №1 мавзу: гимнастиканинг ривожланиш тарихи режа


Гимнастиканинг немис тизими



Download 215,2 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana24.02.2022
Hajmi215,2 Kb.
#187055
TuriСеминар
1   2   3   4
Bog'liq
Гимнастика 2-курс 3-семестр 1-семинар .pdf [SHARED]

1.2. Гимнастиканинг немис тизими. 
XVIII асрнинг иккинчи ярмида Германияда, Фит ва Гуис Мут» 
бошчилигида гимнастиканинг янги тизими ташкил этилди. Улар снарядларда 
гимнастик машғулотларни ўтказиш техникаси, ушбу техника асосида 
ўргатиш, тарбия этишни ишлаб чиқишди.
Чутс Мутс ўзининг назариясида снарядларда ҳаракатланиш ва 
машғулотларни гуруҳ бўлиб битта командага асосан ўтказишни олға сурди, 
гимнастик машғулотлар техникасини ва методик қўлланмаларни ишлаб 
чиқди.
XIX асрда гимнастиканинг назарий асослари шаклланди ва у миллий 
буржуазия шаклида ривожланди. Бу давр жангларни олиб бориш усулларини 
аниқ ва тезкор, бараварига буйруқларининг бажарилишини талаб этарди. 
Ушбу ҳаракатларни бажаришга гимнастик машғулотлар, бошқа спорт 
уйинларига нисбатан қўл келардн. Гимнастика машғулотларининг 
организмга таъсирини аниқроқ белгилаш ва ҳисоблаб чиқиш мумкин эди. 
Шунинг учун уша давр педагог ва врачларига, ѐшларни жисмоний 
тарбиялашда гимнастика ягона тўгри йўл деб ҳисобланган. XIX асрнинг 
биринчи ярмида учта миллий гимнастика тизими - немис, француз ва швед 
тизимлари шаклланди. Ушбу тизимларда уч йўналиш аниқланди.
1. Асосан, махсус гимнастика снарядларида (немис тизими), мураккаб 
ҳаракатланишларни эгаллашга йўналтирилган гимнастика. Кейинчалик 
ундан спорт гимнастикаси келиб чиққан.
2. Ҳарбий машқлар гимнастикаси (француз тизими), кейинчалик ундан 
ҳарбий-дала ва махсус гимнастика шаклланган
3. Немис гимнастика тизими - гимнастик снарядларда куч, чаққонлик, 
танани ҳар хил холатда бошқаришни талаб этувчи машғулотлардан иборат 
эди. Фридрих Ян - немис миллий гимнастикаси асосчиси ва ташкилотчиси 
бўлган. У ўз ўқувчиларини жуда кўп маротаба машғулотларни такрорлатиб, 
уларда иродани, катъийликни, кучни ривожлантирмоқдаман деб ўйларди. Шу 


билан у кучни, иродани ривожлантириш ва купайтиришга - мураккаб 
ҳаракатларни жуда кўп маротаба такрорлаш ѐрдамида етишиш мумкин деб 
ишонарди. Ян ўқувчилари гимнастика машғулотларининг техникасига 
асосий эътиборни қаратишгаи. Ян ва унинг ўқувчиларининг гимнастика 
тизими тугалланмаган эди, чунки улар тизимнинг укув жараѐнини ишлаб 
чиқишмаган эди.
А.Шписс мазкур тизимни, мактабларда дарс беришга мослади ва шу 
билан ушбу тизимни ишлаб чиқишни якунладн.
Ушбу тизимнинг ўзига хос томони шундан иборатки, Шписс 
машғулотларнинг қийинлиги ва мураккаблиги буйича ва ҳар хил ѐшга караб 
тўрт даражага бўлган, лекин болаларнинг жисмоний ривожланиши 
даражасини ҳисобга олмаган. Ўзининг методик қўлланмаларида, у 
машғулотлар ўқитувчиларнинг жиддий назорати остида ўтказилишни талаб 
этарди. Бу келгуси ҳарбий хизматга жуда керак бўлган интизомни тарбия 
қилардн. Лекин гимнастика бунақа қараш, болаларда ташаббускорликни 
сўндирарди, уларнинг шахсий равишда ривожланишига ҳалақит берарди ва 
асосийси, ушбу даврнинг педагогик таълимотига тўғри келмас эди. 
П.С.Лестгафт ўзининг "Жисмоний тарбия йўриқномасида" немис 
гимнастикасини, 
аниқроғи 
Шписсенн 
танқид 
қилган. 
Францияда полковник Аморосоле ва унинг издошлари томонидан 
француз гимнастикасининг тизими тузилган эди. У асосан ҳарбий 
машқлардан иборат эди - юриш, югуриш, сакраш, сузиш, отиш, қиличбозлик, 
ярадорларни кўтариш. Бундан ташқари Аморосоле ўзининг гимнастикасига 
ашула, мусиқа иштирокида тайѐрлов машғулотларини ва қўл меҳнатини 
киритган эди. Машғулотларда Аморосоле снарядлар (нарвон, таѐқ)ни кам куч 
сарф этиб, тез ва чаққон олиб юришни талаб этарди. Ушбу машғулотлар 
тарбияланувчиларда Ватанга нисбатан ватанпарварлик хис-туйғуни уйғотиш 
мақсадида мусиқа иштирокида бажарилишини талаб этарди. Аморосоле 
гимнастикаси бошқа мамлакатларда ҳам оммалашди.

Download 215,2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish