See discussions, stats, and author profiles for this publication at


Foydalanilgan adabiyotlar ro’yxati



Download 8,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/195
Sana23.02.2022
Hajmi8,96 Mb.
#182707
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   195
Foydalanilgan adabiyotlar ro’yxati 
1. O’zbekiston Respublikasi Prezidentining 4861-sonli “O’zbekiston Respublikasining turizm
sohasini jadal rivojlantirishni ta’minlash chora-tadbirlari to’g’risida”gi farmoni. – T. 02.12.2016 
y. 
2. O`zbеk хаlq оg`zаki bаdiiy ijоdini o`rgаnish bo`yichа o’quv-uslubiy mаjmuа. – Buхоrо. - 2018. – 
390 bеt. 


81 
3. M.Jo‘rayev, J,Eshonqulov. Folklorshunoslikka kirish., O‘quv qo’llanma. -T.:2017, 180 bet. 
O’zbekiston nomoddiy madaniy merosi. YuNESKO ishlari bo’yicha O’zbekiston Respublikasi Milliy 
komissiyasi tomonidan nashr etilgan. 256 b., 2017 
Internet saytlari  
1. 
www.traveluzbekistan.uz
2. w.asia-israel.co.il 
3. http://uza.uz/uz/culture 
САМАРҚАНДДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИ РИВОЖЛАНИШИДА МУҚАДДАС 
ҚАДАМЖОЛАРНИНГ ЎРНИ 
Эвадуллаев Т.Ш. - СамИСИ магистранти 
 
Сўнгги йилларда юртимизда туризмга бўлган эътибор давлат иқтисодиётининг муҳим 
тармоқларидан бири сифатида баҳоланмоқда. Иқтисодиётнинг ноишлаб чиқариш соҳаси 
бўлмиш туризмдан тушган маблағ жаҳондаги айрим давлатлар даромадининг маълум қисмини 
ташкил этиши барчага маълум. Ўзбекистонда туризмнинг барча йўналишлари қатори зиёрат 
туризмини ривожлантириш бўйича ҳам кенг миқёсдаги ишлар амалга оширилмоқда. 
Натижада, мамлакатимизга келаётган сайёҳлар сони сезиларли даражада ошишига эришилди. 
Айниқса, охирги уч йил мобайнида мусулмон мамлакатлари ва араб сайёҳлари оқими 
сезиларли даражада ошди. Бу ўринда Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларидаги 
муқаддас қадамжолар аҳамиятини алоҳида таъкидлаш лозим. 
Самарқанд зиёрат туризм соҳасида улкан салоҳиятга эга бўлган вилоятлардан 
ҳисобланади. Қадим замонларда ҳам бу юрт турли ўлкалардан келган сайёҳларни ўзига ром 
этган. Буюк ипак йўлида жойлашган Самарқанд ўзининг табиий-жўғрофий жойлашиши, 
ширин мевалари, зилол суви, меҳмондўст-бағрикенг халқи ҳамда савдо имкониятлари билан 
азал-азалдан жаҳон эътиборини ўзига тортиб келган. VII аср бошларида Ўрта Осиёда бўлган 
хитойлик элчи Вей Цзе: “Самарқанднинг барча аҳолиси моҳир савдогар, бола беш ёшга 
кириши биланоқ унга савод ўргата бошлайдилар, ўқишни билиб олганидан сўнг, уни савдо 
ишларини ўрганишга мажбур этадилар” – деб эътироф этган
1

Самарқанд қариб уч минг йиллик тарихга эга бўлган юрт сифатида бутун дунёга 
танилган. Бу шаҳар ўрта асрларда ҳам илм-фан, маданият, савдо ва ҳунармандчилик 
ривожланган шаҳар бўлган. Ислом илмлари алломалари ҳам бу юртда ўзларининг илмий 
асарлари ва ижодларини олиб боришган.
Машҳур араб сайёҳи Ибн Баттута ўзининг “Саёҳатнома асарида “Дунёда Самарқанд каби 
ҳавоси мусаффо, осмони мовий, замини кўм-кўк, суви зилол, аҳолиси гўзал хулқли ва 
хориждан келган инсонларга муҳаббат ва дўстона муносабат қиладиган жаннатмонанд 
шаҳарни кўрмадим.”, дея таъриф этади
2

Ҳозирда ҳам Самарқанд дунё аҳлини ўзиниг туристик кенг имкониятлари ҳамда 
муқаддас қадамжолари билан ўзига ром этиб келмоқда. Ҳар йили бу шаҳарга дунёнинг кўплаб 
мамлакатларидан сайёҳлар оқими келиб кетишади. Вилоятда ҳозирги кунда 1851 та моддий-
маданий мерос объектлари мавжуд бўлиб, уларнинг орасида зиёрат қилиниши мумкин бўлган 
жойлар жуда кўп
3
.
Самарқандда кўплаб мадраса, масжид ва ислом билимлари ва фаннинг турли соҳаларига 
ҳисса қўшган буюк алломалар абадий қўним топган мақбаралар мавжуд. Шоҳи Зинда (Тирик 
шоҳ), Рухобод, Имом Бухорий, Имом Доримий, Имом Мотурудий, Махдуми Аъзам Даҳбедий, 
1
“Самарқанд тарихи” масъул муҳаррир И.М.Муминов. Ўзбекистон ССР “Фан” нашриёти. I том. Т-1971. Б.11. 
2
Ибн Баттута “Саёҳатнома”, (Туҳфат ан-нуззор фий ғароиб ал-амсор ва ажоиб ал-асфор,Н.Иброҳимов, А.Зайриев ва б. тарж.), 
Тошкент, “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси, 2012. Б.277-378. 
3
 
https://religions.uz/news/detail?id=812
 Қадим Самарқандга бир келиб кетинг! 


82 
Хожа Аҳрори Валий, Шай Худойдоди Валий ва бошқа кўплаб зиёратгоҳлар шулар 
жумласидандир.
Мустақиллик йилларида ислом дини ҳамда мусулмон уммати эътиқодини 
мустаҳкамлашда ўзларининг буюк ишлари билан ном қозонган алломалар абадий қўним 
топган манзилларни ўрганиш, уларни ободонлаштириш ишлари олиб борилди ва одамлар 
зиёрат қиладиган масканларга айлантирилди. Бундай жойлар нафақат юртимиз аҳли учун, 
балки, бутун ислом олами халқлари учун ҳам таббаррук маскан ҳисобланади. Мазкур омиллар 
сўнгги йиллар давомида юртимизда зиёрат туризмини ривожлантириш, уни жаҳон миқёсига 
олиб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилди. Натижада, бу борада салмоқли ютуқлар қўлга 
киритилди
1
.
Қуйида Самарқандда энг кўп диний зиёратчиларни ўзига тортаётган муқаддас 
қадамжолар ҳақида тўхталамиз. 
Самарқанддаги Шоҳи Зинда Қусам ибн Аббос қабрини зиёрат қилиш маҳаллий ва 
хорижий туристларнинг энг кўп зиёрат қиладиган манзилларидан бири бўлиб, ҳисобланади. 
Қусaм ибн Aббoс мaқбaрaси қaдимдa ҳам халқаро даражадаги зиёратгоҳ бўлиб, бу ерни кўплаб 
хорижий сайёҳлар ҳам зиёрат қилишган. Ибн Баттута Самарқандга қилган саёҳатида Қусам 
ибн Аббос қабрини зиёрат қилиб, ўз асарида қуйидагиларни ёзиб қолдирган: “Самарқанд 
ташқарисида Қусам ибн Аббос ибн Абдумутталибнинг қабрлари бор. Самарқанд аҳолиси 
душанба ва жума кунлари шу қабрни зиёрат қилиш ниятида бу ерга келадилар. Тоторлар 
(туркий ҳалқлар) ҳам қабрни зиёрат этиш учун келадилар ва улуғ назрлар қиладилар (кўплаб 
пул садақа қиладилар), дирҳам (кумуш пул) ва динор (олтин пул) эҳсон этадилар. Буларнинг 
ҳаммаси зиёратчиларни таъминлаш ҳамда зовия (хонақоҳ) ва муборак қабр атрофи хизматини 
қилувчиларнинг таъминоти учун сарфланади”
2

Шоҳи Зинда мажмуасидаги туристларни ўзига тортадиган яна бир асосий нарса бу ердаги 
меъморий обидалардаги араб ва форс хатида ифодаланган битиклардир. Мажмуани деярли 
барча иншоотида Қуръон оятлари, ҳадиси шарифлар ва ҳикматли сўзлар битилган. Қомусий 
аллома, фақиҳ ва шоир Заҳируддин Муҳаммад Бобур “Бобурнома” асарида шундай дейди: “Ер 
юзида Самарқанддек гўзал ва ёқимли шаҳар камдир. Ҳеч бир душман қаҳр ва ғалаба билан 
унга йўл топмагани учун уни “Балдаи маҳфуза” (қўриқланган, муҳофазага олинган шаҳар) 
дейдилар. Саҳобадан Қусам ибн Аббос у ерга боргандир. Ҳозирда мозори (Шоҳи Зинда) деб 
машҳурдир” 3. 
Самарқандда зиёрат туризмини ривожлантиришдан кўзланган асосий мақсад бу ерга 
келадиган сайёҳлар сони ва вилоятнинг сайёҳлик салоҳиятини ошириш ҳамда Ўзбекистоннинг 
ислом дунёсидаги зиёрат туризми марказларидан бири сифатида халқаро миқёсда эътироф 
этилишига эришишдан иборатдир. Зиёрат туризми яъни муқаддас жойларни зиёрат қилиш 
икки асосий йўналишни ўз ичига олиб, булар экскурсиявий-маърифий ва диний туризмдан 
иборатдир. Зиёрат туризми учун диний қадамжоларнинг ўзи етарли эмас. Сайёҳларни жалб 
қилиш учун тарғибот ишлари яхши йўлга қўйилиши, қулай виза тартиби, аэропорт
меҳмонхоналарда ибодат амалларини бажариш учун шарт-шароитлар бўлиши керак.
Ҳадис илмининг султони, буюк ватандошимиз Имом Бухорийнинг пайғамбаримиз 
Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳиҳ ҳадисларини ўзида мужассам этган “Ал-
жомеъ ас-саҳиҳ” номли асари бебаҳо ёзма ёдгорликдир. Чунончи, бу мўтабар асар ҳақли 
равишда Ислом дини таълимотида Аллоҳнинг каломи – Қуръони каримдан кейинги асосий 
манба ҳисобланади. Имом Бухорий зиёратгоҳи бутун ислом оламининг Самарқанддаги энг 
севимли маскани бўлиб, ҳар йили бу ерга нафақат бизнинг юртимиз, балки бошқа 
1
Имомо Бухорий сабоқлари маънавий-маърифий илмий адабий журнали.2020/3. Б.97-98. 
2
Ибн Баттута “Саёҳатнома”. Б.277-378. 
3
Зҳируддин Муҳаммад Бобур “Бобурнома”, Ўзбекистон Фанлар академияси нашриёти, Тошкент, 1960.Б.104 


83 
мамлакатлардан ҳам минглаб, миллионлаб мусулмонлар бу табаррук зотнинг қабрини зиёрат 
қилиш учун ташриф буюрадилар. 2017 йил 27 мартда Президентимизнинг Имом Бухорий 
ёдгорлик мажмуи ёнида “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом 
Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
қарори эълон қилиниб, мазкур Марказ ва марказ ичида Имом Бухорий ҳаёти ва илмий 
сафараларини акс эттирган музей қисқа муддатда ишга тушди. Марказ ёнида ёшларга ислом 
билимлари хусусан ҳадис илмини чуқур ўргатадиган “Ҳадис илми мактаби” ҳам таъсис этилиб 
фаолияти йўлга қўйилди. Айни кунларда мазкур илм даргоҳларида илимй тадқиқот ва 
изланишлар олиб борилмоқда. 
Самарқандга келган нуфузли меҳмонлар ва давлат арбоблари Имом Бухорий 
мақбарасини зиёрат қилиш билан бирга ушбу табаррук масканларда олиб борилаётган ишлар 
билан ҳам танишмоқда. Имом Бухорий мажмуасидаги араб хатида битилган ёзма битиклар, 
Қуръон оятлари ва ҳадиси шарифлар мажмуадаги тароватни янада бойитиб келмоқда. Албатта, 
бундай ёдгорликни кўриш ҳар-бир сайёҳни азалий орзуси десак муболаға бўлмайди. 
Имом Бухорий хазратлари вафот этган 870 йилда азим Самарқанднинг Мотурид деган 
махалласида илоҳиёт илмининг бўлғуси ёрқин юлдузларидан бири, калом илмининг асосчиси 
Имом Абу Мансур Мотуридий дунёга келади. 
Имом Абу Мансур Мотуридий хазратлари ўзларининг илмий ижодлари билан юксак 
мартабага эришдилар. У зотнинг табаррук номларини хилма-хил шарафли унвонлар билан 
зикр қилинганки, эҳтимол бутун мусулмон оламида ҳеч қайси бир алломани бундай фазилатли 
унвонлар билан зикр этилмаган бўлса ажаб эмас1.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан 2000 йилда Имом Мотуридий таваллудининг 
1130 йиллиги Ўзбекистонда кенг нишонланди. Биринчи Президент Ислом Каримов ташаббуси 
билан Самарқандда аллома хотирасига ёдгорлик мажмуи бунёд этилди. Тошкент ва 
Самарқандда Имом Мотурий таълимоти ва унинг ислом оламида тутган мавқеига бағишланган 
халқаро илмий анжуманлар ўтказилди. Имом Мотурий ҳаётининг турли қирраларини ёритувчи 
мақолалар, рисолалар ва тадқиқотлар ҳозриги кунимизда ҳам давом этмоқда. Жумладан 2020 
йил 3-5 март кунлари Мисрнинг Ал-Азҳар университети ҳамкорлигида “Имом Абу Мансур 
Мотуридий таълимоти кеча ва бугун” мавзуидаги халқаро конференция ўтказилди. 
Имом Мотуридий қадамжоси ҳам бугунги кунда мусулмон мамлактларидан келадиган 
сайёҳларни зиёратгоҳига айланиб қолган. Айниқса, мақбарадаги тарих зарварақларидан 
сўзловчи қайроқ тошлардаги битиклар калом илмига қизиқувчи тадқиқотчиларни ўзига 
мафтун этган. 
Зиёратгоҳлар ҳар бир халқнинг миллий қадриятларини ўзида мужассам этган муқаддас 
жойлар сифатида муҳим аҳамият касб этиб, халқининг миллий-маданий ёдгорликлари 
ҳисобланади2. 
2019 йилнинг 21-23 феврал кунлари Бухоро шаҳрида Президентимиз Шавкат Мирзиёев 
ташаббуси билан мамлакатнинг халқаро майдондаги зиёрат туризми бўйича мавқеини ошириш 
мақсадида Зиёрат туризми бўйича I Халқаро форум ўтказилди. Мазкур форум доирасида 
Ўзбекистоннинг зиёрат туризм марказларидан бири сифатида тан олинишига доир Бухоро 
декларациясининг имзоланишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Самарқанд зиёрат туризмида истиқболга эришиш 
учун хизмат кўрсатиш маданиятини кескин кўтариш, зиёратчилар учун қулай шароитлар 
яратиш, зиёратчиларнинг Ўзбекистон ҳақида яхши таассуротлар билан кетиши учун барча 
1
Уватов У. Ўзбекистон-буюк алломалар юрти. -Т.: Маънавият, Мовароуннаҳр, 2010.Б. 86-88. 
2
Эралиев Б., Остонақулов И., Ақчаев Ф. Ўзбекистон зиёратгоҳлари ва қадамжолари. Сирдарё ва Жиззах вилоятлари. Тўртинчи 
китоб.Тошкент. “Турон замин зиё”, 2017. Б. 39. 


84 
имкониятларни ишга солиш, бир келган зиёратчи яна қайта-қайта келишга рағбатлантириш 
лозим.
Энг аввало вилоятимиздаги муқаддас қадамжоларнинг туристик харитасини тузиш, 
турли тилларда буклет ва тарқатмалар тайёрлаш, тарғибот ишларини яхши йўлга қўйиш, 
транпорт тизимининг хизмат кўрсатишини яхшилаш, гид-таржимонларни тайёрлаш 
масаласига эътиборни кучайтириш долзарб аҳамият касб этиб бормоқда.

Download 8,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish