8
1.Ислом
олами
маданияти
пойтахти
рамзий
байроғи
қабул
қилинди.
https://ok.ru/xabar.uz1/topic/150810173247500
[20.01.2020].
2.Мавзолей Бахауддина Накшбанда. Достопримечательности.
www.TourOut.ru
3. Наврузова Г.Н., Ибрагимов Н.С. Религиозный туризм. БухГУ, Бухара.2006.
ТУРИЗМНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШ ТИЗИМИНИНГ
ИНСТИТУЦИОНАЛ АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Мухаммедов М.М. - СамИСИ профессори
Мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар жараёни ва
туризмни устун ривожлантириш концепцияси соҳа институционал тузилмасининг мазмунида
ва у бажарадиган функциялар таркибида туб ўзгартиришлар киритишни тақазо этади. Шу
сабабли туризмни давлат томонидан тартибга солиш, бошқариш ва унинг фаолиятига
давлатнинг аралашуви институтларини такомиллаштириш муҳим ҳисобланади. Туризм
соҳасида институционал механизмни такомиллаштириш ва унинг амалий самарасини
ошириш икки муҳим йўналишда амалга оширилмоғи керак. Бир томондан, у туризмни жамият
манфаатларидан келиб чиққан ҳолда иқтисодий алоқаларни вертикал бўйича
тартибга
солишнинг тизимлашган ва тармоқни жадал ривожлантиришга хизмат қиладиган
воситаларини қўллашга йўналтирилган бўлиши. Иккинчи томондан эса, минтақаларда
маҳаллий ҳокимиятнинг туризмни тартибга солиш ва бошқаришда функцияларини
кенгайтириш, унинг мустақиллигини ошириш асосида бозор институнинг ўзини ўзи тартибга
солиш механизми имкониятларидан унумли фойдаланиш. Туризм соҳасида маҳаллий
ҳокимият мустақиллигининг оширилиши айни пайтда унинг марказлаштирилган давлат
институтларининг туризмни ривожлантириш бўйича ягона сиёсатини амалиётга жорий этиш
ва унинг юқори натижаларини таъминлаш бўйича ўз зиммасидаги масъулиятнинг кескин
ошиши билан бирга кечади.
Кейинги йилларда туризм соҳасида тармоқ миқдор ва сифат кўрсаткичларини тараққий
этиришнинг муҳим омили сифатида кластерларни ривожлантиришга
катта эътибор
қаратилмоқда. Назаримизда, кластерларни ривожлантириш билан бир қаторда тармоқни
таъминлаш ва қўллаб-қувватлашнинг ҳамда уни узлуксиз тараққий эттиришнинг бир қатор
қўшимча чораларини ҳам кўриш лозим. Булар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:
инвесторларга қулай шароит яратиш механизмларини такомиллаштириш ва инвестицион
муҳитни янада яхшилаш орқали уларнинг инвестицион жараёнларда иштирокини
фаолллаштириш; туризм соҳасида касбий тузилмаларни шакллантириш; туристик хизматлар
ва турмаҳсулот сифатини оширишнинг махсус дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
таълим ва малака ошириш тизимини замон талабларига мослаштириш нуқтаи назаридан
такомиллаштириш; туризм хўжалик субъектлари ва жамоа аъзолари
даражасида моддий ва
маънавий рағбатлантиришнинг самарали тизимини шакллантириш. Бизнингча, туризмни
молиялаштириш ва рағбатлантиришга ихтисослашган махсус институт ташкил этиш зарур.
Масалан, Австрияда меҳмонхона ва туризмга инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш
учун шу соҳани молиялашга ихтисослашган махсус банк ташкил этилган. Меҳмонхоналар, дам
олиш масканлари қуриш, кўнгилочар боғлар яратиш билан бир қаторда таълимни тубдан
яхшилашнинг ва уни тизим шаклида ташкил этишнинг тезкор чоралари кўрилмоғи керак.
Туристик фаолиятни тартиблашнинг ташкилий асосларини такомилаштириш
мақсадида тадқиқ этишнинг муҳим йўналишларидан бири давлат томонидан соҳани бошқариш
ва қўллаб-қувватлаш
механизми иштирокчилари, аниқроғи марказий давлат органлари ва
минтақалар ўртасида ваколатларнинг тақсимланиши ҳисобланади. Кенг кўламли иқтисодий
ислоҳотлар доирасида иқтисодиётда маҳаллий ҳокимият органларининг ролини ошириш
сиёсати амалга оширирилаётган бўлсада, лекин туризм соҳасида давлат ҳокимияти билан
9
жойлардаги маҳалий ҳокимият ўртасида ваколатларни тақсимлашда ҳали якунига
етказилмаган ва ечилиши лозим бўлган долзарб муаммолар мавжуд. Бунинг натижасида улар
ўртасида юз бераётган келишмовчилик ва зиддиятлар тармоқ манфаатларига зид бўлиб, охир-
оқибатда унинг тараққиётига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатмоқда.
Бунинг асосий
сабабларидан бири, бизнинг назаримизда, давлат ҳокимияти билан унинг маҳаллий
субъектлари ўртасида бир қатор йирик иқтисодий масалаларда уларнинг ўзаро уйғунликда
ҳаракат қилишини таъминловчи амалий механизмларнинг яратилмаганлиги. Ҳозирги кунда
туризм соҳасида юқори давлат органлари билан қуйи маҳаллий ҳокимият ўртасидаги
ваколатларнинг тақсимланишида ва уларнинг ўзаро муносабатларини белгилашда қонун
устуворлиги тамойили етарли даражада таъминланмаган. Ушбу долзарб муаммонинг ечими
сифатида марказ ва минтақа ўртасидаги ўзаро муносабатларни ва туристик фолиятни тартибга
солиш ва қўллаб-қувватлашнинг актуал масалаларини ҳал этишда субъектив омиларнинг
ролини пасайтириш ва аксинча, қонунда белгиланган қоида ва нормаларнинг ролини кескин
оширишни таклиф қилиш мумкин. Туризм соҳасини тартибга
солишнинг тадбиркорлик
субъектлари, жойлардаги ижро ҳокимияти структуралари, марказий ижро ҳокимияти, нодавлат
нотижорат ташкилотлари, туристик хизмат истеъмолчилари ўртасида уларнинг ҳаракатларини
аниқ меъёрий ҳужжатлар асосида тартибга солувчи самарали механизми ишлаб чиқилиши ва
амалиётга жорий этилиши лозим. Бу ҳозирги кунда туризмни тартибга солишда субъектлар
ўртасида мавжуд зиддият ва келишмовчиликлар оқибатида юзага келиши мумкин бўлган
чиқим ва йўқотишларни минималлаштириш, трансакцион харажатларни кескин камайтириш
имконини беради.
Туризм соҳасини давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлашда
минтақаларнинг ролини ошириш вилоят даражасида ҳокимият томонидан қабул қилинадиган
ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг таркибини кенгайтириш, мазмунини чуқурлаштириш,
сифатини оширишни тақазо этади. Шу билан бир қаторда уларнинг ижроси устидан назорат
қилишни кучайтириш, уларнинг амалий самарадорлигини ошириш чораларини кўриш лозим.
Лекин ҳозирги кунда уни реал ҳаётда амалга оширадиган бирон-бир мустақил структура
мавжуд эмас. Ушбу мақсадда Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш қўмитасининг вилоят
бошқармаси қошида махсус бўлим (туристик салоҳияти юқори бўлмаган вилоятларда
мутасадди шахс лавозими) ташкил этиш, унинг зиммасига минтақа даражасида қабул
қилинадиган қарорларнинг ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, юқори ташкилотлар томонидан қабул қилинган
норматив ҳужжатларга мувофиқлигини
таъминлаш, минтақа даражасида туризм соҳасига
тааллуқли меъёрий ҳужжатларнинг тармоқни жадал ривожлантириш ғояларига мослиги ва
уларнинг амалда ижро этилиши устидан назорат олиб бориш, уларни таҳлил қилиш асосида
мавжуд камчиликларин аниқлаш ва келажакда уларни такомиллаштириш борасида илмий
асосланган таклифлар киритиш каби функцияларни юклаш лозим.
Тадқиқотлар ҳозирги кунда давлатнинг туризм соҳасини тартибга солиш
институтларининг самарали тизимини шакллантиришнинг муҳим шартлиридан бири
трансакцион харажатларни пасайтириш эканлигини кўрсатди. Назаримизда,
айнан
трансакцион
харажатларни
минималлаштириш
институционал
тузилмаларни
шакллантиришнинг асосий омилига айланмоғи лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: