ǀ
ISSUE 2
ǀ
2022
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 630
мониторинг тизимини яратиш, табиий ресурсларни ҳамда режавий
таклифларни
амалга
ошириш
вақтига
улардан
фойдаланиш
самарадорлигини баҳолаш;
Федерал ерлардан фойдаланишнинг назоратини амалга ошириш.
АҚШда ерларни инвентаризация қилиш табиий ресурсларни Давлат (миллий)
инвентаризациялаш( National Resources Inventory) нинг бир қисми бўлиб, унинг
мақсади ер майдонлари ва
тупроқ сифатини ўзгаришини ўрганиш, тупроқнинг
шамол ва сув эрозияси шароитлари ҳамда оқибатларини баҳолаш, сув миқдори ва
сифатини аниқлаш ва белгилаш, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсининг холатини
ҳамда инсонлар саломатлигини белгиловчи параметрларни баҳолашдан
иборатдир. Ушбу тадбир асосида мамлакатдаги экин ерлари майдонларини
доимий ўзгариши, уларни кўпайтириб бориш йўллари, қайта тиклаш
йўналишлари
белгилаб
берилади.
Суғориладиган
минтақаларда
эса,
юқоридагилар билан бир қаторда, суғориш сувининг миқдорлари ва сифати
доимий равишда назорат қилиб борилади
[27].
Табиий ресурсларни инвентаризациялаш натижалари қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқаришини самарали юритилишини баҳолашда фаол тарзда
фойдаланилади. Хусусан, табиий ресурсларни мухофаза қилиш хизмати АҚШ
қишлоқ хўжалиги Вазирлиги тасарруфидаги Миллий қишлоқ хўжалик статистика
хизмати билан биргаликда 2015 йилдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
етиштириш, ўғитларни қўллаш, ўсимликларни ҳимоя воситалари, 48 та штатлар
бўйича табиатни мухофаза қилиш тадбирларини амалга оширишга оид
ахборотларни тўплаш ишларини бошлаган
[28].
2015 йилда нашр этилган 2012 йилга АҚШ табиий ресурсларини
инвентаризациялаш натижалари шундан гувоҳлик берадики, инвентаризацияга
тортилган ерларнинг умумий майдони ушбу вақтда 1944,14 млн.акр(786,79
млн.гектар)ни, шулардан федерал ерлар майдони 1486,76 млн.акр(601,69
млн.гектар)ни ёки умумий майдоннинг 76,5 фоизини, қишлоқ худудлари 1377,65
млн.акр(555,51 млн.гектар)ни ёки 70,5 фоизни ташкил этган. Қурилишлар ва
инфратузилмалар билан банд ерлар майдони 114,11 млн акр(46,48 млн.гектар)ни,
яъни федерал бўлмаган жами ерларнинг 7,7 фоизини ташкил этган
[29].
Ерларни инвентаризациялаш ишларини ўтказиш жараёнида наинки барча ер
турлари (қишлоқ хўжалиги ва ноқишлоқ хўжалиги)нинг жойлашган ўринлари ва
майдонлари, балки шу билан бирга алоҳида қишлоқ хўжалиги экинларининг
майдонлари, АҚШ классификацияси бўйича экин экиладиган ва экилмайдиган
ерлар майдонлари ҳам аниқланади.
Олинган расмий маълумотлар
шуни кўрсатадики, 2002 йилдан буён АҚШда
табиатни мухофаза қилиш тадбирларини амалга оширилганлиги тўғрисида
статистик ва дала кузатувлари ҳам олиб борилади. Бунда экинлар экиладиган ва
SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 3
Do'stlaringiz bilan baham: |