ǀ
ISSUE 2
ǀ
2022
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 33
Аҳоли яшаш майдонлари ва у ерда жойлашган кўчмас мулк объектларини
хатловдан ўтказиб, унинг натижаси бўйича электрон харита тузиш ҳамда аҳоли
учун очиқ онлайн платформага жойлаштириш вазифалари қўйилди.
Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда
мамлакатимизда ерларни ажратиш,
уларнинг ҳисобини юритиш, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, ер
назоратини амалга ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Аммо, ҳозирги кунгача ерларнинг инвентаризацияси уларни ҳисоб
-
китоб
қилишнинг асосий қисми сифатида тўлиқ ниҳоясига етказилмаганлиги
,
ҳудудларнинг
ягона
кадастрга
оид
зоналаштириш
ишлари
амалга
оширилмаганлиги бугунги куннинг энг муҳим вазифалардан бири бўлиб
қолаверади. Шунинг учун ҳуқуқий нормаларнинг амалга оширишнинг самарали
механизмини таъминлаш ҳам муҳим омил ҳисобланади. Асосан бу белгиланган
кўрсатмаларни амалда ҳаётга татбиқ этишга иқтисодий чора
-
тадбирларни
молиялаштириш тааллуқлидир. Уларнинг лозим даражада амалга оширилиши
баҳолаш фаолияти услубининг ўзгартирилишига имкон яратган бўларди.
Масалан, ерларни идентификация қилиш, яъни қиёслаш тизими ҳар бир ер
участкасидан олинадиган даромадлар асосида ер тўловларни ундириш учун
дастлабки шарт
-
шароит бўлиши мумкин.
Давлат раҳбари 2022 йилдан 7та вазирлик ва идора фойдаланишида бўлган
13 миллион гектар, ҳокимликлар захирасидаги 3,3 миллион гектар ернинг
электрон харитасини тузиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш шартлигини кўрсатиб
ўтган. Бугунги кунда 8 минг гектар ўрмон ерларида 27 мингта турар ва нотурар
объектлар мавжуд бўлгани билан, ушбу майдон ўрмон фонди ерлари тоифасидан
чиқарилмаган.43 минг километр автомобиль йўлларида ер ажратиш қарори
бўлмагани боис уларнинг чегараси ва муҳофаза зонаси
қаерда бошланиб, қаерда
тугаши ноаниқ. 7 минг километр темир йўллар ҳамда 820 минг гектар сув фонди
ерларида ҳам шу каби муаммолар мавжуд.
Бизнинг фикримизча, бугунги кунда ягона ер фонди ва унинг тоифалари, ер
тузиш, ер кадастри, ер мониторинги, ерларни муҳофаза қилиш, ердан
фойдаланишни иқтисодий омилларини, ер ресурсларидан фойдаланишни
бошқариш бўйича алоҳида махсус ер муносабатлари вазирлигини
ташкил этиш
мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Зеро, ер бебаҳо бойлик. Ернинг ҳар бир қаричидан оқилона, самарали ва
белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш, ерларни муҳофаза қилиш, ер
билан узвий боғланган Давлат кадастрлари ягона тизимини тўлақонли юритиш
давлатнинг энг муҳим вазифаларидандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |