SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 3
ǀ
ISSUE 2
ǀ
2022
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 31
қаратилган
чора
-
тадбирларни қамраб олганлиги билан янада аҳамиятлидир
[8-10].
Яъни, мазкур Фармонга кўра, ер участкаларини
ажратишнинг барча учун тенг,
шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган
тартибини жорий этиш, ерга оид
мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни таъминлаш, ерларни муҳофаза
қилиш, ер эгаларининг мулкий ҳуқуқларини
кафолатлаш, шунингдек ернинг
иқтисодий қийматини белгилаш орқали уни фуқаролик ҳуқуқий муомаласининг
объекти
сифатида эркин муомалага киритилади
[11-13].
Бугунги кунда мазкур фармоннинг амалда татбиқ қилинишини таъминловчи
Низомни ишлаб чиқиш ҳамда
ушбу мавзу устида илмий
-
татқиқот ишларини
амалга ошириш орқали амалий таклифлар бериш, тегишли хулосалар ишлаб
чиқариш заруратини келтириб чиқаради
[14-16].
Шунингдек, ер фонди давлат бошқаруви масалалари
назарий ва амалий
жиҳатдан янгича аҳамият касб эта бошлади, ерларни муҳофаза қилиш ишлари
янги босқичга кўтарилди
[17]
. Сўнгги йилларда мамлакатимизда ер ҳуқуқи
кўпчилик олимлар томонидан назарий жиҳатдан чуқур ўрганилаётганлигини
таъкидлаш жоиз
[18]
. Миллий ҳуқуқ тизимида ер ҳуқуқининг баъзи институтлари
коплекс жиҳатдан тадқиқ
қилинди, албатта. Ушбу тадқиқотларда амалиёт
талабларидан келиб чиққан ҳолда илмий янгиликлар,
хулосавий фикрлар,
ишланмалар берилди. Уларнинг баъзилари амалиётга татбиқ этилиб келинмоқда
[19]
. Лекин, шунга қарамай ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш билан
боғлиқ муносабатларни тартибга солишда қонунчиликда жиддий камчиликлар
учрамоқда
[20]
. Бу ер билан боғлиқ шартномавий муносабатларни тартибга
солишда етарли ҳуқуқий
базанинг мавжуд эмаслиги, бир неча йил аввал
бошланган хусусийлаштириш ишларининг якунланмаганлиги, ердан фойдаланиш
ҳуқуқи шаклларининг ўзига хос хусусиятлари ҳар доим ҳам инобатга
олинмаётганлиги, қолаверса ердан фойдаланувчи, ер
эгаси, ер ижарачиси, ер
участкаси мулкдорининг ҳуқуқлари кафолатларини таъминлашнинг мукаммал
тартиби, механизми ишлаб чиқилиши, бунда ерларнинг муҳофазасига алоҳида
эътибор қаратилиши лозимлигида кўринади
[21]
. Қайд этиш жоизки, ер
фондининг алоҳида
тоифалари, ер фонди давлат бошқаруви, ер назоратига оид
ҳуқуқий
муносабатлар,
ерларни
муҳофаза
қилишнинг
илмий
-
назарий
муаммолари, ер ипотекаси билан боғлиқ ҳуқуқий масалалар, фуқароларнинг
ердан фойдаланиш ҳуқуқи каби институтлар ўрганилганига қарамай, ер
ҳуқуқининг бошқа ҳуқуқ соҳалари билан боғлиқликда қўлланилиш жараёнида
учраётган тафовутларга барҳам бериш
зарурати, соҳага оид мавжуд ҳуқуқий
бўшлиқни тўлдиришга бўлган эҳтиёж, назарий билимларни амалиётда
қўллашнинг зарурати, ер билан боғлиқ нормаларни амалиётга татбиқ этишнинг
мустаҳкам, тизимли механизмини ишлаб чиқиш лозим
[22-24].