Page 275
зарар йетказмайди. Ундан кўзланган мақсад таълим сифатини ошириш, ўқув
жараёнини жадаллаштириш, профессор
-
ўқитувчилар таркибини янгилаш ва
такомиллаштириш, ходимлар ва талабаларни, шунингдек, ўқитиш услубларини
янада юқори босқичга олиб чиқишдан иборат.
6
Analysis and Methodology of Research: Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2019
-
йил 8
-
октабрдаги қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон
Республикаси
олий
таълим
тизимини
2030
-
йилгача
ривожлантириш
консепсияси”га асосан мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларининг 85
фоизини босқичма
-
босқич кредит
-
модул тизимига ўтказиш
режалаштирилган.
7
Шунингдек мазкур консепсияда қуйидагилар вазифалар ҳам аниқ белгилаб
берилган:
-
олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини босқичма
-
босқич кредит
-
модуль тизимига ўтказиш;
-
халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, олий таълимнинг илғор
стандартларини жорий этиш, жумладан ўқув дастурларида назарий билим олишга
йўналтирилган таълимдан амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган
таълим тизимига босқичма
-
босқич ўтиш;
-
олий таълим мазмунини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш,
ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривожланишига муносиб
ҳисса қўшадиган, меҳнат бозорида ўз ўрнини топа оладиган юқори малакали
кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш;
Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт
Стратегиясида
2026 йилга қадар 10 та салоҳиятли олий таълим муассасасини QS
ва THE халқаро рейтингларига киришга мақсадли тайёрлаш
бўйича аниқ
вазифалар белгилаб олинган.
Салоҳияти ва ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, халқаро рейтингларга
киритиш бўйича 5 йилга мўлжалланган мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш
режалаштирилган.
Мазкур икки жараён ўзаро узвий боғлиқ ҳисобланади, чунки таълим
сифатини оширишда бозор иқтисодиёти тамойиллар асосида янги тизимини
жорий қилиш мамлакатдаги кадрларга бўлган талаб ва таклифни
барқарорлаштиради ҳамда соф рақобатни юзага келтиради. Бу тизимда кредит
-
модул тизимида талабаларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда фанлар
билан ўқитувчиларни ҳам танлаш имконияти вужудга келади. Бу эса
ўқитувчиларнинг ҳам ўз устида ишлашни талаб қилади.
6
Zarina Dadajonovna Boytemirova. Ects Credit-Module System in the Universities of the
Republic оf Uzbekistan: basic
concepts аnd r
ules.
https://doi.org/10.37547/tajiir/Volume02Issue10-09
7
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Ўзбекистон
Республикаси
Олий
таълим
тизимини
2030
йилгача
ривожлантириш
концепциясини
тасдиқлаш
тўғрисида” 2019 йил 8 октябрдаги ПФ
-5847-
сон Фармони
.
https://lex.uz/docs/4545884