ǀ
ISSUE 2
ǀ
2022
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 20
вазирлиги, кейинчалик қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
тасарруфидаги “Ердан
фойдаланиш ва ер тузиш” Бош бошқармаси ҳамда унинг вилоятлардаги
бошқармалари
ва туманлардаги ер тузиш хизматлари
томонидан амалга
оширилган. Иқтисодиётни режалилиги ва ерга якка давлат хокимлиги шароитида
Бош бошқарманинг ерга оид сиёсати
асосан қишлоқ хўжалиги ерларидан
фойдаланишни
ташкил
этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишга
бўйсундирилган эди
[3]
. Бошқа тоифа ерлари, қоидага биноан, мамлакат ер
ресурсларини бошқаришда унчалик катта роль
ўйнамаган
[4]
. Шу пайтда ер
тузиш бўйича лойиха ташкилотлари, жумладан, “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий
лойиҳалаш институти ва унинг вилоятлардаги филиаллари ҳамда бўлинмалари
томонидан ишлаб чиқилган
республика ер ресурсларининг Бош схемаси,
вилоятлар ва туманлар ер тузиш схемалари қишлоқ хўжалиги ҳудудларини
ривожлантиришга йўналтирилган хамда, асосан, қишлоқ хўжалиги ерларидан
фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича тадбирларни кўзда тутган.
Шу
даврда бажарилган ер тузиш ишларининг аксарият қисми қишлоқ хўжалиги учун
ҳамда
,
фақат
,
қишлоқ хўжалик корхоналарида амалга оширилган. Республика
ягона ер фондини давлат ҳисоби бўйича ҳар йили ишлаб чиқиладиган ер баланси
(ҳисоботи) ҳамда ҳар беш йилда
тузиладиган мажмуали ер баланси (ер баҳолаш
маълумотлари билан биргаликдаги) асосан қишлоқ хўжалиги ерларига тегишли
бўлган ва бу шу даврдаги ишлаб чиқариш талабларини ҳамда қишлоқ ва сув
хўжалиги вазирлиги манфаатларини кўзлаган
[5]
. Ер ресурсларини бошқариш
муаммоларини ушбу даврда шу тартибга қўйилиши мамлакатда олиб борилган ер
сиёсатининг талабларига, балки, жавоб берган бўлса керак, негаки бошқа тоифа
ерлари тўғрисидаги ахборотлар иқтисодиёт учун унчалик зарур бўлмаган
[6].
Шу
сабабли ҳам тузилган йиллик ер баланслари, жами ер фондини, барча ер
тоифаларини тўла қамраб олмаган. Бу ҳолат, сўзсиз, ер майдонларидан
фойдаланиш самарадорлигини тўла, ҳаққоний ва ошкора баҳолашга имкон
бермаган.
Республикани мустақилликка эришиши, 1998 йилда Ўзбекистон
Республикаси Ер
кодексини,
“Фермер хўжалиги тўғрисида”ги
,
“Қишлоқ хўжалик
кооператив(ширкат) хўжалиги тўғрисида”ги, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги,
“Давлат ер кадастри тўғрисида”ги ва бошқа қатор қонунлар ва қонуности меъёрий
хужжатларини
қабул
қилиниши мамлакатда ер қонунчилигининг янги базасини
вужудга келишига замин яратди
[7-9]
. Уни ҳаётга қўлланилиши ер
муносабатларини тубдан қайта қуришга имкон берди
[10]
. Шу билан бир қаторда
ердан фойдаланишда бозор тамойиллари қўлланила бошланди
[11]
. Хусусан,
ердан фойдаланишни пуллигини, ижара асосида ердан фойдаланиш, меросий
эгалик ва бошқа ҳуқуқларни жорий этилиши, умуман ер ресурсларини бозор
муносабатларига тортилиши ҳамда ўтиш даврида унинг самарадорлигини тубдан
SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 3
Do'stlaringiz bilan baham: |