ǀ
ISSUE 2
ǀ
2022
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 646
бюджетлаштириш
ва
бюджетлаштиришнинг
дастурий
-
мақсадли
методи
қаралмоқда.
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯСИ.
Маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини самарали бошқариш
бўйича С.Фишер, К.Макконнелл
,
Стенли Л.Брю
,
А.Лаффер
,
А.Шеремет
,
В.Пансков
,
Б.Сабанти
,
Д.Черник
,
Б.Болдирев
,
Г.Поляклар
,
маҳаллий бюджет
даромадларини шакллантириш билан боғлиқ муаммолар ҳамда уни
шакллантириш жараёни билан боғлиқ қонунчилик базасини такомиллаштириш
бўйича В.Романовский
,
Безденежних А.В.
,
Малишева В.И
,
Агаян, Ш. А.
таклифлар ишлаб чиқишган, Новожилова Т.Н., Морозов И.А.лар маҳаллий
даромадларнинг шаклланиши ва ривожланишида молиявий хавфсизлик
масалаларида бюджетлараро тизимни яхшилашга имкон берувчи механизмни
таклиф қилганлар. Шу билан бирга М.Шарифходжаев
,
А.Ваҳобов
,
Т.Маликов
,
О.Олимжонов
,
Ҳ.Собиров
,
Қ.Яҳёев
,
Э.Гадоев
,
Н.Ҳайдаров каби Ўзбекистонлик
олимлар томонидан маҳаллий бюджет даромадларини шакллантириш,
харажатларини оптималлаштириш масалалари ўрганилган.
ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР.
Натижавийликка
йўналтирилган
бюджетлаштириш
ва
бюджетлаштиришнинг дастурий
-
мақсадли методи ҳозирги пайтда ҳам бюджет,
жумладан, маҳаллий бюджетлар маблағларидан самарали фойдаланишни
таъминлашнинг замонавий йўналиши сифатида эътироф этилаётган бўлишига
қарамасдан, аслида у ўзининг узоқ тарихига эга. 1960 йилларда АҚШда бюджет
инновацияларининг асосий элементи сифати пайдо бўлиб, бюджет
-
лаштиришнинг
дастурий
методи
ва
натижавийликка
йўналтирилган
бюджетлаштириш инструментларини амалиётга жорий этиш тажрибаси кейинги
йилларда кўплаб мамлакатларда қўлланилган. Канада, Янги Зеландия, Буюк
Британия ва Австралия каби мамлакатлар 1980 йилларда давлат бошқарув
секторида натижавийликни ошириш бўйича турли чораларни жорий этган
биринчилардан ҳисобланган. 1990
-
йилларнинг бошларида ИҲТТ (Иқтисодий
Ҳамкорлик ва Тараққиёт Ташкилоти)нинг аъзо
-
мамлакатлари бундай ёндашувга
дахлдор бўлган натижалардан хабардор бўлишса
-
да, бироқ фақат айрим
ҳоллардагина бюджет жараёнида фойдаланилган ва бюджет маблағларини
тақсимлаш билан кучсиз боғланган эди.
2000
йилларнинг
бошларида
натижавийликка
йўналтирилган
бюджетлаштиришга бўлган қизиқиш ривожланаётган мамлакатлар ва ўтиш
иқтисодига эга бўлган мамлакатлар Шарқий Европа, Лотин Америкаси ва
Осиёнинг айрим мамлакатларида ҳам пайдо бўлди. Бунинг устига,
бюджетлаштиришнинг дастурий
-
мақсадли методига етарли даражада тез
ўтишнинг энг муваффақиятли тажрибаларидан бири сифатида ҳозирги пайтда
SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 3
Do'stlaringiz bilan baham: |