Scientific ideas of young scientists | Pomysły naukowe młodych naukowców |
Научные идеи молодых ученых
122 November 2020
Literature
1. Povarnitsyna T. S. Methodical recommendations for the organization and implementation
extracurricular independent work of students in the discipline "Foreign language". Petropavlovsk-
Kamchatsky: Russian University of Cooperation, Kamchatka Branch, 2018. P. 15-16.
2. Popkova OV The role of students' independent work in creating presentations in Microsoft
Power Point format in the development of language and information competence // Scientific notes
of Oryol State University. 2015. No. 3 (66). C. 254–257.
Scientific ideas of young scientists | Pomysły naukowe młodych naukowców |
Научные идеи молодых ученых
123 November 2020
PSYCHOLOGICAL
SCIENCES
ПСИХОЛОГИЯДА ИШОНЧ ВА ИШОНЧСИЗЛИК МУАММОСИНИНГ
ПСИХОЛОГИК ТАЛҚИНИ
Ғайбуллаева Дилноза Мухаммаджон кизи
Низомий номидаги ТДПУ Масофавий
таълим кафедраси ўқитувчиси
Жаҳоннинг йирик олимлари, соҳа муаллифларининг асосий фалсафий тадқиқотларига,
илмий йўналишига, ижтимоий нуқтаи назари ва сиёсий эътиқодига қараб улар ишонч
моҳиятини тушуниб етишга турлича ёндашувларни таклиф этадилар.
Ишонч ва ишончсизлик объекти типологиянинг қабул қилинган асосларидан бири
ҳисобланади. Т.П.Скрипкина томонидан ўтказилган таҳлил шуни кўрсатмокдаки, психология
фанининг турли йўналишларида ишонч кўп ҳолларда бошқа бир ҳодисанинг мавжудлик
шарти сифатида айтиладиган учта мустақил соҳалар ҳақида сўз боради: бу оламга бўлган
ишонч, бошқаларга бўлган ишонч ва инсоннинг ўзига бўлган ишончи. Ушбу аспектларнинг
ҳар бири алоҳида ўрганилганини кайд этиш жоиз. Бунда бошқаларга бўлган ишонч ижтимоий-
психологик муаммолар контекстида ўрганилган; инсоннинг ўзига бўлган ишончи
психотерапевтик ва психокоррекцион процедуралар предмети сифатида чиққан, оламга
бўлган ишончга эса шахснинг базавий йўналиши сифатида қаралган, аммо айни пайтга қадар
ушбу ҳодисанинг психологик механизмлари ўрганилмаган. Э.Эриксон томонидан
тавсифланган “базал ишонч” ишончнинг ушбу учта тури шаклланишининг асоси ҳисобланади.
Шахснинг онтогенетик ривожи бошланғич босқичларида боланинг энг яқин кишилари билан
мулоқоти тажрибасидан келиб чиқадиган базал (базисли) ишонч инсоннинг бутун ҳаёти
давомида ривожланиб ва ўзгариб бориб, у инсоннинг ишонувчанлик каби хусусиятини
белгилайди.[1]
Ҳозирги пайтда инсоннинг ўзига бўлган ишончи энг кўп ўрганилган муаммо ҳисобланади, у
Т.С.Скрипкина ва унинг ўкувчилари олиб борган тадкиқотларнинг предмети саналади.
Т.С.Скрипкина инсоннинг ўзига бўлган ишончини инсоннинг ўзига, оламга муносабати
бўйича муайян қадриятлар позициясини эгаллаш имконини берувчи шахснинг рефлексив,
субъектли феномени сифатида тавсифлайди. Инсон ушбу позициядан келиб чиққан ҳолда
ўзининг ҳаётий стратегиясини тузади. Т.П.Скрипкина ўзига бўлган ишончнинг оптимал
даражасини ривожлантириш шахснинг нафақат яхлитлигининг, балки улгайганлигининг ҳам
кўрсаткичи ҳисобланади. Ўз навбатида, оламга бўлган ишонч “специфик субъектли феномен”
сифатида тушунилади, “унинг моҳияти субъектнинг турли объектларга ёки олам
фрагментларига долзарб аҳамиятлиликни бошдан кечиришдан ва ушбу объектлар ёки олам
фрагментларининг инсон учун асоссиз равишда хавфсиз эканлигини ўз ичига олувчи ўзига хос
муносабатдан иборат”. Унинг қайд этишича, инсоннинг ўзига бўлган ишончи оламга бўлган
ишончсиз бўлиши мумкин эмас, акс ҳолда факат яхлит тизим сифатида мавжуд бўлиши
мумкин бўлган “инсон ва олам” тизими бузилиб кетади. Бир ҳолатда инсон оламга бўлган
ишончга эга бўлишга интилиши мумкин, шунда у “мақсадга мувофиқлик”, яъни
мослашувчанлик мантиғи бўйича ҳаракат қилади. Бошқа ҳолатларда ҳаммаси аксинча бўлиши
мумкин - инсон ўзига бўлган ишончга эга бўлишга ҳаракат килади, ана шунда у, вазият
устидан фаоллик кўрсатган ҳолда, вазият доирасидан “чиқишга” қодир. Шундай қилиб,
инсоннинг оламга бўлган ишончи ва ўзига бўлган ишончи мунтазам равишда ҳаракатчан
мувозанат ҳолатида туради: “оламга бўлган ишонч ва инсоннинг ўзига бўлган ишончи уйғун
бирикувга интилади, акс ҳолда телбаларча таваккал ёки шахсий индивидуалликдан,
инсоннинг ўз-ўзидан тўлиқ бегоналашиши кузатилади”. Т.П.Скрипкинанинг фикрича,
Do'stlaringiz bilan baham: |